Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари Режа



Download 1,05 Mb.
bet1/12
Sana10.03.2022
Hajmi1,05 Mb.
#488489
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари


Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
Режа:

  1. Мулк ҳуқуқи тадбиркорлик фаолиятининг асоси сифатида.

  2. Хусусий мулк асосида тадбиркорлик фаолиятини юритиш.

  3. Хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг хусусиятлари.

4. Pul va pul majburiyatlari. Qimmatli qоgʻоzlar tushunchasi va turlari.
Мулк ҳуқуқи тадбиркорлик фаолиятининг асоси сифатида
Тадбиркорликнинг иқтисодий манбалари хусусий мулк ва оммавий (давлат) мулк шаклларидан ташкил топади. Фуқаролик кодексининг 167-моддасига биноан Ўзбекистон иқтисодиёти негизини хусусий ва оммавий мулк шакллари ташкил этади.
Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси).

Давлат мулкининг жамиятда эгаллаган етакчилик ўрни қонун-қоидалар моҳиятини ҳам ўзига хос равишда белгилаб берарди. Масалан, давлат мулкининг таркиб топиши, уни муҳофаза қилиш ва унга асосан вужудга келадиган барча турдаги муносабатларни тартибга солишга оид қоидалар колхоз-кооператив ва айниқса фуқаронинг шахсий мулкига нисбатан тубдан фарқ қилар ва анча устун турарди.
Мулкнинг кимга тегишли бўлишидан қатъи назар, тенг равишда ривожланиши учун имкониятларнинг мавжуд бўлиши ва уларни баб-баравар ҳуқуқий муҳофаза қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилди.
Иқтисодни ташкил қилувчи асосий масала бўлиши мулк масаласининг бундай ижобий ҳал қилиниши ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ташаббускорлик ҳиссиётларининг камол топиши, ишлаб чиқаришда, хўжалик соҳасида тадбиркорлик фаолиятларини амалга оширишда фуқаролар ҳамда ташкилотлар, яъни жисмоний ва юридик шахсларнинг биргаликда баб-баравар манфаатдор бўлиши, улар ўртасида умумий мол-мулкнинг вужудга келиши ва ушбу мулкдан ҳамкорликда унумли фойдаланиш ва самарали натижаларга эришиш имкониятларини яратиб берди. Хусусий мулк бозор муносабатларининг асосий иқтисодий манбаидир. Хусусий мулк ташкил топмасдан туриб, бозор муносабатлари ҳақидаги ҳар қандай фикрлар хом хаёлдир. Хусусий мулк ва унинг асосида вужудга келадиган муносабатлар бизнинг қонунчилик фаолиятимизда янгиликдир.
Хусусий мулкнинг жорий қилиниши билан фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати доираси кенгайди. Энди улар фақат шахсий моддий ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш учун эмас, балки хусусий мулк асосида турли тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ва ишлаб чиқариш жараёнида фақат ўз меҳнати эмас, балки ёлланма меҳнатни жалб қилиш ва унинг учун керак бўлган қурол-воситаларга эга бўлиш, уларни ижарага бериш йўли билан қўшимча даромадлар олиш каби ҳуқуқлардан фойдаланишлари мумкин. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун иқтисодий манба сифатида хусусий мулк билан бир қаторда оммавий (давлат) мулк ҳам қатнашади. Оммавий мулк тушунчаси давлатнинг барча фуқароларига ва шунинг билан бирга ҳар бир фуқаросига тегишли бўлган мулк маъносини беради.
Мулк ҳуқуқи - шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. (ЎзР ФКнинг 164-моддаси)


Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish