Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчаси ва моҳияти


Тадбиркорлик фаолияти устидан давлат назорати деганда



Download 37,65 Kb.
bet3/17
Sana24.02.2022
Hajmi37,65 Kb.
#247552
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 6-мавзу

Тадбиркорлик фаолияти устидан давлат назорати деганда тижорат ва нотижорат ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабига риоя қилиниши устидан текшириш ва кузатиш тизими тушунилади.
Тадбиркорлик фаолияти устидан давлат назоратини давлат органлари, шу жумладан прокуратура органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
а) назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик, яъни бошқа шахсларнинг хоҳиш-истакларидан, уларнинг субектив иродаларидан қатъи назар, текширишлар назорат қилувчи органлар ходимлари томонидан суиистеъмолликсиз бизнес фаолиятида текширишлар ўтказишни тартибга солувчи қонун нормалари асосида амалга ошириши лозимлиги;
б) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
д) тадбиркорлик субекти ҳуқуқларининг устуворлиги, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субектининг фойдасига талқин этилади;
е) тадбиркорлик субектлари фаолиятига аралашмаслик.

Тадбиркорлик субектлари фаолиятига аралашмаслик деганда назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги тушунилади.


Агар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласа, улар ўзларига берилган ваколат доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўриши мумкин. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик ҳолати мавжудлигидан тадбиркорлик субектларининг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланишга ҳақли эмас.


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари деҳқон ва фермер хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан уларнинг агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турини танлашига, ана шу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализация қилиш йўналишини белгилаш ишларига аралашишга ҳақли эмас, давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган харидлар бундан мустасно.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний қарорлари ёки бошқа ҳаракатлари натижасида тадбиркорлик субектига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Тадбиркорлик фаолияти субектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик фаолиятини текшириш тадбиркорлик фаолияти субектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Download 37,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish