Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчаси ва моҳияти


Солиқ текшируви материалларининг давлат солиқ хизмати органи томонидан кўриб чиқилиши



Download 37,65 Kb.
bet15/17
Sana24.02.2022
Hajmi37,65 Kb.
#247552
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 6-мавзу

Солиқ текшируви материалларининг давлат солиқ хизмати органи томонидан кўриб чиқилиши
Солиқ текшируви материаллари давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан солиқ текшируви тугаган кундан э’тиборан ўн иш куни ўтгач бироқ ўн беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилаётганда ҳисобланган ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аломатлари мавжудлиги, қўлланилаётган молиявий санксияларнинг миқдори ва хусусияти, содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар, маъ’мурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатларининг мавжудлиги, шунингдек, солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатлар аниқланади.
Солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилаётганда баённома юритилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:

  1. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш санаси ва жойи;

  2. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, лавозими;

  3. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳозир бўлганлигига оид маълумотлар;

  4. кўриб чиқилаётган солиқ текшируви материаллари;

  5. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, илтимосномалари ва уларни кўриб чиқиш натижалари;

  6. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда ўрганилган ҳужжатлар;

  7. солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёни ҳақидаги бошқа маълумотлар.

Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомаси солиқ текшируви материалларини кўриб чиққан мансабдор шахс, шунингдек, уларни кўриб чиқишда иштирок этган бошқа шахслар томонидан имзоланади.
Тадбиркорлик субекти солиқ текшируви далолатномаси бўйича ўзининг ёзма тушунтиришларини ёки э’тирозларини солиқ текшируви тугаган кундан э’тиборан ўн иш куни ичида тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ текшируви материаллари тадбиркорлик субектининг мансабдор шахслари иштирокида кўриб чиқилади. Давлат солиқ хизмати органи текширув материалларини кўриб чиқиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида тадбиркорлик субектини кўриб чиқишдан камида икки иш куни олдин хабардор қилади.
Агар тадбиркорлик субекти солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишга узрли сабабларга кўра кела олмаслиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органини хабардор қилган бўлса, давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишни уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилади, бу ҳақида тадбиркорлик субекти хабардор қилинади.
Агар тадбиркорлик субекти такрорий хабарномага қарамасдан солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишга келмаса, мазкур материаллар, шу жумладан тадбиркорлик субекти томонидан тақдим этилган тушунтиришлар ва э’тирозлар унинг иштирокисиз кўриб чиқилади.
Солиқ текшируви материаллари тадбиркорлик субектининг иштирокида кўриб чиқилганда баённома солиқ текшируви материалларини кўриб чиққан мансабдор шахс, тадбиркорлик субекти, шунингдек, уларни кўриб чиқишда иштирок этган бошқа шахслар томонидан имзоланади. Тадбиркорлик субекти баённомани имзолашдан бош тортганда ёхуд солиқ текшируви материаллари унинг иштирокисиз кўриб чиқилганда бу ҳақида баённомага тегишли ёзув киритилади.
Солиқ текшируви материаллари тадбиркорлик субектининг иштирокида кўриб чиқилганда баённома уч нусхада тузилади, улардан бир нусхаси тадбиркорлик субектига берилади. Тадбиркорлик субекти баённомани олганда баённоманинг барча нусхаларига уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Тадбиркорлик субекти баённомани олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақида баённомага тегишли ёзув киритади. Давлат солиқ хизмати органида солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомасининг қолган барча нусхалари солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилади.

Download 37,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish