Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчаси ва моҳияти


Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори



Download 37,65 Kb.
bet16/17
Sana24.02.2022
Hajmi37,65 Kb.
#247552
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 6-мавзу

Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори
Давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин беш иш кунидан кечиктирмасдан қуйидагиларни назарда тутувчи қарор қабул қилади:

  • солиқлар, бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблашни ёки уни рад этишни;

  • тадбиркорлик субектини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортишни ёки уни рад этишни.

Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорида қуйидагилар кўрсатилади:

  1. ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеня, шунингдек, қўлланилган жарима суммаси;

  2. ўтказилган текширувда аниқланган тадбиркорлик субекти томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатлари, мазкур ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар;

  3. тадбиркорлик субектини солиққа оид муайян ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг муайян ҳуқуқбузарликни ва қўлланиладиган жавобгарлик чораларини назарда тутувчи моддалари кўрсатилган қарор;

  4. солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни тўлаш муддати;

  5. тадбиркорлик субекти белгиланган муддатларда солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни тўлаган тақдирда унинг жарима тўлашдан озод этилиш ҳуқуқи.

Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинган кундан э’тиборан икки иш кунидан ошмайдиган муддатда қарорнинг нусхаси тилхат олиш орқали ёки тадбиркорлик субекти томонидан олинган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали солиқ тўловчига топширилади. Агар тадбиркорлик субектига қарор нусхасини топширишнинг имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан э’тиборан уч кун ўтгач топширилган ҳисобланади.
Тадбиркорлик субекти томонидан давлат солиқ хизмати органининг қарорини бажариш тадбиркорлик субекти давлат солиқ хизмати органи қарорининг кўчирма нусхаси олинган кундан э’тиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлаши шарт.
Юқорида кўрсатилган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бартараф этилган ҳамда ҳисобланган солиқлар, мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи қарорининг тадбиркорлик субектига нисбатан қўлланиладиган жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади. Мазкур норма товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни сақлаш, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилиш тартибини бузиш ҳолларига татбиқ этилмайди.
Аммо белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланмаган тақдирда давлат солиқ хизмати органи солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни мажбурий равишда ундириш чораларини кўради, шунингдек, тадбиркорлик субектига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Агар давлат солиқ хизмати органининг қарори буджетга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушмаслигига олиб келмаган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун тадбиркорлик субектига нисбатан жарима қўлланилишини назарда туца, тадбиркорлик субекти қарор нусхасини олган кундан э’тиборан беш иш кунидан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органига мазкур ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва ихтиёрий равишда жарима тўлаши тўғрисида ёки уни рад этиши тўғрисида ёзма билдириш тақдим этиши (юбориши) шарт.
Тадбиркорлик субекти солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганликдаги айбини тан олган тақдирда белгиланган муддатда давлат солиқ хизмати органига жаримани (аниқ муддатни кўрсатган ҳолда) ихтиёрий равишда тўлаш учун зарур бўлган муддат бериш тўғрисида мурожаат қилади. Жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилган давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари аризани олган кундан э’тиборан икки иш кунидан кечиктирмасдан тадбиркорлик субекти томонидан сўралган муддатни бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Муддат жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан э’тиборан ўттиз кундан ошмаслиги керак. Аммо тадбиркорлик субекти давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш юбориб, молиявий санксиялар суммаларини тўлашни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан э’тиборан олти ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли.
Мазкур қарорнинг нусхаси тадбиркорлик субектига тилхат олиш орқали ёки тадбиркорлик субекти қарор нусхасини олган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали топширилади. Агар тадбиркорлик субектига қарорнинг нусхасини бундай усуллар орқали топшириш имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан уч кун ўтгач топширилган ҳисобланади.
Тадбиркорлик субекти содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаган ёхуд рад этганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, шунингдек, берилган муддат ичида жарима тўланмаган тақдирда давлат солиқ хизмати органи тадбиркорлик субектига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси қоидаларига риоя этмаганлиги давлат солиқ хизмати органининг қарори давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан бекор қилиниши ёки мазкур қарорнинг суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши учун асос бўлиши мумкин.

Солиқ текшируви жараёнида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллаш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.





Download 37,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish