Тадбиркорлик бошлаш бўйича китоб



Download 7,47 Mb.
bet10/35
Sana21.04.2022
Hajmi7,47 Mb.
#570425
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35
Bog'liq
китоб

Нейминг тамойиллари
Компания ёки у ишлаб чиқарган маҳсулотга ном ташлаш ва уни баҳолашнинг синалган услуби мавжуд. У нейминг соҳасининг асосий тамойиллари ва қоидаларига асосланган, муваффақият қозона оладиган ва айнан сизнинг компаниянгиз ёки маҳсулотингизга ҳар томонлама мос бўлган номни танлашга ёрдам беради.
Сиз ишлаб чиқараётган маҳсулот турига компания номини мослаш ҳам ярамайди. Чунки вақт ўтиб, бошқа турдаги товарларни ҳам сотиш билан шуғулланишни истаб қолишингиз мумкин. Фаолият номга мос бўлиши учун эса кейин компания номини ўзгартириш учун уни қайта рўйхатдан ўтказишингизга тўғри келиши мумкин.
Ўзгалардан ажралиб турмоқчи бўлган баъзи тадбиркорлар қош қўяман деб кўз чиқаришади: мураккаб сўзлар ва тушунарсиз жумлалардан фойдаланишади. Тўғри, сиз танлаган ном ўзгачароқ жарангласа ва ёзилса, у ноёблик касб этади. Аммо бу истеъмолчиларингиз ёки мижозларингизнинг жиғига тегмасмикин?
Шунчаки чиройли бўлган сўзни топиш – етарли эмас. Ном фаолият турига ишора қилиши жоиз. Яхши ном – эшитганингдаёқ компания қандай соҳада фаолият юритиши ва қандай хизматларни тақдим этиши тўғрисида тасаввур ҳосил қиладиганидир.

Баҳолаш мезонлари
Тўғри ном танлашнинг асосан 10 та қоидаси мавжуд. Гарчи улар мажбурий ҳисобланмаса-да, маҳсулот номининг сифати ва кучини баҳолашнинг яхши мезонларидир.

Мезон

Тавсифи

Ноёблиги

Ҳар қандай муваффақиятли ном ўзига яраша ноёб ва бетакрор бўлиши, бозорда ўхшашликларга эга бўлмаслиги даркор

Жозибадорлик

Мақсадли аудиториянгизга сиз танлаган номнинг маъқуллик даражаси

Енгил талаффуз

Мақсадли аудиториянгизга номни талаффуз этиш қийинчилик туғдирмаслиги

Тўғри талаффуз

Мақсадли аудиториянгиз номни қандай талаффуз этишини синаб кўринг: талаффуз сиз кутганингиздекми (айниқса, ном мураккаб таркибли ёки хорижий тилда бўлса)?

Осон ёдда қолишлик

Мақсадли аудиториянгиз номни ёдида сақлаб қолиши осонми, истеъмолчи бир неча дақиқадан кейин номни такрорлай оладими?

Ёрқинлик даражаси

Рақобатчилар ва бозорнинг йирик иштирокчилари орасида сиз танлаган ном қанчалик ажралиб туради?

Бозорга монандлик

Компания ёки маҳсулот номи бозор ёки маҳсулотлар тоифасига қанчалик мос келади?

Нарх категориясига мослик

Компания ёки маҳсулот номи ўзи иштирок этиши режалаштирилаётган нарх сегментига қанчалик мос?

Тасаввур ва ўхшатиш

Маҳсулотнинг номини эшитганда мақсадли аудиториянинг кўз ўнгида пайдо бўладиган образ ва тасаввур (камида 3 та)





Download 7,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish