б) ҳуқуқий ҳимоя тизимини институционал тузилмалари ҳам
ҳуқуқий ҳимояни қўлланиши ва самарали амалга оширилишини
таъминлайди.
Институционал тузилмалар ўзига хос ташкилий-
ҳуқуқий қурилмалар сифатида намоён бўлади. Ташкилий-ҳуқуқий
тузилмалар ҳуқуқий ҳимояни амалга ошириш ёхуд ҳимояланувчи
субъектга бундай вазифани бажаришга кўмаклашиш функцияларини
бажаради. Айнан институционал тузилмалар ҳуқуқий ҳимоя
тизимини барқарорлиги, доимийлиги, тизимлашни белгилайди.
Институционал тузилмалар ҳам оммавий ҳуқуқий, ҳам хусусий
ҳуқуқий характерга эга бўлиши мумкин. Давлат органлари тизимида
махсус ихтисослашган идоралар – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар (прокуратура, ички ишлар, монополияга қарши органлар ва
ҳ.к.) бу соҳада фаол эканлигини таъкидлаш лозим. Ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларнинг ҳар бирини ўзига хос фаолият йўналиши,
мақсадлари, вазифалари ва функциялари мавжуд, бироқ буларнинг
барчаси бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш функциясининг муайян
жиҳатларини қамраб олади ёхуд ушбу вазифалар билан узвий боғлиқ.
Шу сабабли ҳам уларни ҳуқуқий ҳимоя тизимининг институционал
тузилмалар сегментида алоҳида ўрин эгаллашини қайд этиш лозим;
в) ҳуқуқий ҳимоя тизими таркибида процессуал воситалар
ҳам муҳим роль ўйнайди
.
XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш
338
Умумий ҳуқуқий ҳимоя
тизими ҳуқуқий майдонда ҳаракатланувчи
барча субъектларни – фуқаролар, юридик шахслар, давлат, чет эл
фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий юридик
шахслар, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотларни қамраб олади.
Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб этаётган ёки ҳимояни
амалга ошираётган субъект процессуал тартиб мавжудлиги ва унга
қатъий риоя қилиш шартлиги сабабли бошқа шахсларни, айниқса,
баъзи
давлат
ёхуд
нодавлат
ташкилотлар
ходимларининг
ўзбошимчаликлари, бюрократик муносабатлари таъсирини кескин
камайтиради ёхуд олдини олади. Ушбу процессуал воситалар
оммавий-ҳуқуқий ҳам, хусусий-ҳуқуқий ҳам, универсал-ҳуқуқий ҳам,
локал-ҳуқуқий ҳам бўлиши мумкин.
Ҳуқуқий ҳимоя тизими ҳар қандай ҳуқуқ тизими – оиласида
(англо-саксон, қитъа, мусулмон ва ҳатто патриархал ҳуқуқ оиласида
ҳам) мавжуд. Ҳуқуқий ҳимоя тизими кенг маънода ҳуқуқ-тартибот ва
одил судлов тизимига таянади. Ҳуқуқий ҳимоя тизими ундан
фойдаланувчи субъектлар доирасига қараб умумий ва махсус ҳуқуқий
ҳимоя тизимларига табақаланади.
Ушбу субъектларни барчаси ўзларининг бузилган ҳуқуқларини
ҳуқуқий ҳимоя тизимидан фойдаланган ҳолда ҳимоя қилиш
имкониятларига эга бўладилар. Албатта, амалда кўпроқ ундан
фуқаролар ва юридик шахслар доимий равишда фойдаланадилар.
Умумий ҳуқуқий ҳимоя тизимининг асосий жиҳатлари
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида муайян даражада ўз
ифодасини топган деб айтиш мумкин. Жумладан, Конституциянинг
13-моддаси (демократик ҳуқуқ ва эркинликлар қонун билан
қўриқланиши), 8-моддаси (тенг ҳуқуқлилик), 19-моддаси (ҳуқуқ ва
эркинликлар дахлсизлиги), 20-моддаси (ҳуқуқ ва эркинликларни
амалга ошириш шартлари), X-боби (ҳуқуқ ва эркинликлар
кафолатлари)
шулар
жумласидандир.
Умуман
олганда,
Конституциянинг жуда кўп нормаларида субъектларни муайян
ҳуқуқлари ва эркинликлари ёки уларни таъминлаш кафолатлари
мужассамланган.
юридик ҳужжатлар шакл-шамойили белгилаб қўйилганлиги
процессуал жараён иштирокчилари учун қулайлик туғдиради.
XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш
339
Шуни назарда тутиш лозимки, айрим тоифадаги шахслар учун
махсус
ҳуқуқий
ҳимоя
тизимини
жорий
этилганлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |