Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet185/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

X
 
БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш 
Тадбиркорлик фаолиятига солиқлар орқали таъсир этиш 
тушунчаси, мақсади ва воситалари. Тадбиркорлик фаолиятини 
солиқлар воситасида бошқаришнинг асосий тамойиллари ва 
функциялари. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига солиқ 
имтиёзлари асосида таъсир этиш. 
Ҳиндистоннинг “МанСин” корпорацияси ижро органи раҳбари 
Манжид Сингх корпорациянинг юридик департаменти бошлиғи 
Ранжит Сингхга Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланишда тадбиркорлик субъектларини солиққа 
турлари, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини солиққа 
тартишнинг билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари ва уни амалга 
ошириш тартиби, билан боғлиқ давлат органи ва унинг ушбу 
соҳасидаги ваколатлари, тадбиркорлик субъектларига яратилган 
солиқ имтиёзлари каби мавзуларда маълумот тайёрлаб беришни 
сўради. 
Тадбиркорлик фаолиятига солиқлар орқали таъсир этиш 
тушунчаси, мақсади ва воситалари. 
Жамият ҳаётида тадбиркорлик муносабатлари билан боғлиқ 
фаолият ўз-ўзидан ривожланиб бора олмайди, аввало унинг юксалиб 
бориши учун мақбул шарт-шароитлар ва қонуний асослар ҳамда 
юридик кафолатлар билан таъминланиши муҳим аҳамият касб этади. 
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, бозор иқтисодиёти сари 
дадил қадамлар ташлар экан, аввало иқтисодиётнинг муҳим таянчи 
бўлган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини ривожлантириш, 
уларнинг юксалиб бориши учун ҳуқуқий асосларни яратиш муҳим 
вазифалардан этиб белгиланди. Тадбиркорлик фаолиятини давлат 
томонидан қўллаб қувватлаш, нафақат фуқаролик-ҳуқуқий нормалар 
балки, маъмурий-ҳуқуқий нормалар асосида ривожлантиришга, 
қўшимача кафолат ва имтиёзлар беришга алоҳида эътибор қаратилди. 
Давлатнинг солиқ сиёсати - 
бу илмий-назарий ва иқтисодий 
асосларга таянган, ҳукумат ва бошқарув органларининг мамлакатда 
ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни рағбатлантириш, жамият 
ижтимоий-иқтисодий, 
сиёсий 
барқарорлигини 
таъминлашда 
бевосита солиқлар орқали таъсир этишга қаратилган тактик ва 
стратегик ҳуқуқий ҳаракатдир. 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
275 
Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик фаолияти талаб ва таклиф, 
рақобат, қиймат ва бошқа қонунлар орқали амалга оширилади. Бозор 
иқтисодиёти 
эркин 
иқтисодиёт, 
товар-пул 
муносабатларига 
асослангандир. Мазкур муносабатларни тартибга солиш, бошқариш, 
усувор йўналишларини белгилаб бериш, рағбатлантириш ва 
ривожланиши учун қўшимча имтиёз ва переферинциялар бериш 
давлат томонидан белгилаб бериладиган солиқ сиёсати орқали амалга 
оширилади. 
Давлат бозор муносабатлари шароитида тадбиркорликни ҳимоя 
қилиш ва уни ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун турли усул ва 
воситалардан 
фойдаланишга 
ҳаракат 
қилади. 
Тадбиркорлик 
фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашдаги энг самарали 
воситалардан 
бири 
бу 
солиқлар 
саналиб, 
тадбиркорлик 
субъектларини солиқлар воситасида таъсир этиш бевосита давлат 
солиқ сиёсатининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. 
Давлат фаолиятининг барча йўналишларини маблағ билан 
таъминлашнинг асосий манбаларидан бири ва давлат устуворлигини 
амалга оширишнинг иқтисодий воситаси солиқлардир. Солиқлар ва 
бошқа мажбурий тўловлар, божлар ва бошқа тўловлар ҳисобига 
давлат молиявий ресурслари ташкил топади. 
Солиқ тизимини тартибга солиш ва такомиллаштириш самарали 
давлат иқтисодий сиёсатини олиб боришга, хусусан, молиявий 
тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. Иқтисодиётни, хусусан 
Тадбиркорлик муносабатларини давлат томонидан солиқлар орқали 
тартибга солиш, давлат бюджетини шакллантириш, солиқ солиш 
воситасида жамиятдаги у ёки бу жараёнларнинг ривожланишига 
таъсир этувчи усули ҳисобланади. Шундай қилиб, давлатнинг 
мавжудлиги солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки солиқдан 
тушадиган тушумлар давлат иқтисодий мустақиллигининг бош 
манбаидир. 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish