Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Ўзбекистон Республикасининг солиқ-бюджет сиёсатини



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet186/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Ўзбекистон Республикасининг солиқ-бюджет сиёсатини 
амалга оширишда 
белгилаб берилган асосий устувор йўналишлар: 
солиқ ставкаларини пасайтириб бориш ва аҳолининг реал 
даромадларини ошириш; солиқ ставкаларини унификациялаш ва 
солиқ солиш базасини такомиллаштиришда иқтисодий чораларни 
кўриш орқали солиқ тушумларини ошириб бориш; иқтисодиётда 
солиқ юкини камайтириш орқали барқарор 
ривожланишни таъминлаш; бюджет харажатларини 
иқтисодий 
ижтимоий 
соҳаларга йўналтиришдан иборатдир. 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
276 
Давлатчиликнинг тарихий тараққиёти шундан далолат берадики, 
солиқ муносабатлари жамиятда давлатчилик шакллангандан буён 
мавжуд бўлган ижтимоий муносабатларнинг ажралмас қисми 
сифатида ривож топиб келмоқда. Бинобарин, давлатнинг ҳарбий- 
мудофаа, 
ижтимоий-иқтисодий, 
бошқарув, 
маданий-маънавий 
соҳаларидаги фаолиятини моддий-молиявий жиҳатдан таъминлаш, 
давлат органлари бир меъёрда ишлашига эришишнинг асосий манбаи 
юридик ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган турли-туман 
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланади. Шу сабабли, 
давлат солиқ тизимларини аниқ, самарали ишлаши, солиқ 
тўловчиларнинг 
эса 
солиқ 
тўлашга 
оид 
конституциявий 
мажбуриятларини ўз вақтида, тўлиқ бажаришлари мамлакат 
иқтисодий, ижтимоий, маданий тараққиётига ижобий таъсир 
кўрсатувчи қудратли омиллардан саналади. 
Ушбу вазифаларни бажарилишида хўжалик субъекти бўлган 
юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқлар, 
бошқа мажбурий тўловлар муҳим аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ислом 
Каримов 
томонидан мамлакатимизда солиқ бюджет сиёсатини амалга 
оширишда белгилаб берилган устувор йўналишлар: солиқ 
ставкаларини пасайтириб бориш ва аҳолининг реал даромадларини 
ошириш; солиқ ставкаларини унификациялаш ва солиқ солиш 
базасини такомиллаштиришда иқтисодий чораларни кўриш орқали 
солиқ тушумларини ошириб бориш; иқтисодиётда солиқ юкини 
камайтириш орқали барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш; 
бюджет харажатларини ижтимоий соҳаларга йўналтиришдан 
иборатдир. 
Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган солиқ сиёсатининг 
мазмунини солиқ соҳаларини либераллаштириш солиққа тортиш 
масаласида тадбиркорлику субъектларига имтиёз ва префиренциялар 
бериш, интерактив хизмат кўрсатишининг самарадорлигини ошириш 
асносида иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва аҳоли 
фаровонлиги ошишга йўналтирилгандир. 
Мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва уни 
қўллаб қувватлашни давлат йўли билан таъсир этишнинг энг 
самарали усулларидан бири солиқлар орқали бошқаришдир. Давлат 
хўжалик – тадбиркорлик фаолиятига таъсир ўтказиш чоғида ишлаб 
чиқаришни рағбатлантириш, фискал мақсадларга эришиш, қонунлар 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
277 
билан белгилаб қўйилган тартиб қоидаларга риоя этилишини назорат 
қилишга интилади. 
Давлатнинг ихтиёридаги иқтисодий ҳамда ҳуқуқий механизм 
сифатида солиқлар орқали бошқариш ва тартибга солиш ўзига хос 
белгилар ҳамда хусусиятларга эга. Бунда энг аввало солиқларнинг 
мажбурийлиги, яъни хўжалик субъекти давлат томонидан 
белгиланиши, солиқ тўлаш ҳуқуқ эмас балки мажбурият эканлигини 
назарда тутиш лозим. 
Зеро, даромад олган, тадбиркорлик фаолиятини билан 
шуғулланаётган ҳар қайси шахс товар-молия бозорида ҳуқуқий 
муносабатлар иштирокчиси хусусиятларга эга бўлган чоғдан бошлаб 
(масалан, даромад (фойда) олиши, мулкка эга бўлиши, ерга эгалик 
қилиши ва бошқалар) ўз-ўзидан (автоматик тарзда) солиқ тўловчига 
айланади ҳамда солиқ юзасидан тегишли мажбуриятларга эга бўлиб 
қолади. 
Тадбиркорлик фаолияти субъектларига солиқлар воситасида 
тартибга солишнинг муҳим хусусиятларидан бири улар томонидан 
тўланадиган солиқлар эвазига ҳеч бир ҳақ ёки имтиёз бериш кўзда 
тутилмаганлигидир. Давлат бутун жамиятнинг ҳаёт фаолиятини 
молиявий жиҳатдан таъминлар экан, солиқ тўловчига бевосита у 
тўлаган солиқ эвазига бирон-бир тарзда ҳақ тўлаш ёки қандайдир 
хизмат кўрсатиш мажбуриятини ўзининг зиммасига олмайди. 
Солиқлар қайтариб олинмаслик шарти билан солиқ тўловчилар 
томонидан тўланиши, яъни хўжалик субъектларидан тўпланган 
солиқлар шахси номаълумлаштирилгани ҳолда давлат хазинасига, 
унинг мутлақ эгалигига ўтади, уни келгусида қайтариб берилиши ёки 
қандайдир тарзда компенсация қилиниши эҳтимоли мавжуд 
бўлмайди. 
Хўжалик субъектларига солиқлар орқали таъсир ўтказиш мулкни 
унинг эгасидан давлат фойдасига олишнинг алоҳида усули сифатида 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish