Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига солиқ имтиёзлари



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet193/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига солиқ имтиёзлари 
асосида таъсир этиш 
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини солиқлар воситасида 
таъсир этишда солиқ имтиёзларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. 
Давлат иқтисодиётга таъсир этиб уни тартиблаш вазифасини 
амалга оширар экан, бунда энг асосий воситалардан бири жамиятдаги 
баъзи муҳим соҳаларни ёки солиқ тўловчиларнинг фаолиятини 
рағбатлантириш мақсадида солиқ имтиёзлари белгиланади. Яъни, 
давлат солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиётни самарали ва қулай 
бошқариш ёки тартиблаш имкониятига эга бўлади, бундан 
кўринадики, солиқ имтиёзлари давлатни ўз функция ва вазифаларини 
юзага чиқарувчи муҳим восита сифатида юзага чиқади; 
Солиқ имтиёзлари бу солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари 
ҳажмининг тўлиқ ёки қисман қисқариши, тўлов муддатининг 
кечиктирилиши ёки орқага сурилиши тушунилади. Солиқларнинг 
рағбатлантирувчи функцияси солиқ имтиёзлари тизими орқали 
амалга оширилади. Солиқ имтиёзи солиққа тортиш объектининг 
ўзгаришида, солиққа тортиш базасининг камайишида (қисқаришида), 
солиқ ставкаларининг пасайтирилишида ва бошқаларда ўз ифодасини 
топади. Солиққа тортилмайдиган объект минимуми, алоҳида шахслар 
ва солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларини солиқ тўлашдан озод 
қилиш, солиққа тортиш объектидан айрим элементларни чиқариш, 
солиқ ставкаларини пасайтириш, мақсадли солиқ имтиёзлари, солиқ 
кредитлари (солиқларнинг ундирилишини кечиктириш) ва бошқалар 
солиқ имтиёзларининг кўринишларидир (турларидир). 
Жамиятда иқтисодий фаровонликни таъминлашда ҳамма 
даврларда ҳам солиқ имтиёзларини қзллаш афзал ва самарали усул 
ҳисобланган. 
Буюк Соҳибқирон Амир Темур тузукларида қайд 
этганларидек, 
солиқлар давлатнинг иқтисодий таянчи ва намоён 
бўлиши саналиб, солиқларни ундиришда имтиёзлар асосида 
Солиқ имтиёзларини мавжудлигини асосий сабабларидан 
бири 
бу солиқ тўловчи субъектларнинг жамиятда тутган мавқеи, 
ижтимоий-иқтисодий ҳолати турлича эканлиги, уларининг товар ва 
молия бозорида фаолиятини йўлга қўйиши орқали давлатнинг бир 
қатор ижтимоий вазифаларини таъминлашга кўмаклашади. 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
289 
Бугун бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётда солиқ 
имтиёзлари қўлланилишининг асосий сабабларидан яна бири бу 
миллий даромадни қулай, самарали ва оқилона тақсимлашга 
эришишдан иборатдир. Яъни, бундан солиқлар сифатида бюджетга 
жалб этилиши лозим бўлган молиявий ресурслар имтиёз бериш 
туфайли бюджетга жалб этилмасдан солиқ тўловчиларнинг ўзларига 
мақсадли равишда қолдирилади. Бунинг афзаллик томони шундаки, 
солиқ тўловларини бюджетга олиш ва уни яна қайта тақсимлаш 
ишларини 
осонлаштиради 
ва 
иш 
фаолият 
турларини 
рағбатлантиришга эришилади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида солиқ ислоҳотларини самарали 
юритиш мақсадида солиқлар воситасида таъсир этиш, улар бўйича 
имтиёзларни қўллаш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини бир текис 
ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ тадбирлар амалга 
оширилмоқда. Давлат солиқ имтиёзларини қўллаш орқали 
иқтисодиётнинг турли соҳаларига турлича таъсир кўрсатади, яъни 
айрим рентабелли ва норентабелли соҳалар ўртасидаги мувозанатни 
таъминлаш муаммоси юзага келади. 
Мамлакатда 
солиқ 
имтиёзларини 
белгилашнинг 
асосий 
мезонлари тадбиркорнинг инвестицион муҳити ва чет эл 
инвестициялари 
кириб 
келишини 
таъминлаш, 
соҳани 
ривожлантиришнинг устуворлиги, маҳаллий ишлаб чиқаришни 
рағбатлантиришнинг аҳамияти, ижтимоий ҳимоялашни ташкил 
этиш, импорт ва экспорт сиёсатининг ижросини таъминлаш ҳамда 
халқаро иқтисодий алоқаларнинг даражасидан келиб чиқиб 
белгиланади. 
Шу ўринда мамлакатда солиқ имтиёзларини белгилаш мезонлари 
халқаро солиқ муносабатларига мос келиши ҳамда халқаро 
иқтисодий муносабатларда давлатнинг фаол иштирок этишида 
мослашувчан бўлиши лозим. 
Ўзбекистон Республикасида солиқ имтиёзларини белгилаш 
орқали ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, чет эл инвестициялари 
кириб келишини кенгайтириш, ишлаб чиқаришнинг турли 
рағбатлантириш ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилган. 
“Темур тузуклари”га кўра, кимки бирон саҳрони обод қилса ёки 
полиз қилса, ёки бирон боғ кўкартирса ёхуд бирон хароб бўлиб 
ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмаган, 
иккинчи йили раият ўз розилиги билан бергани олинган, учинчи 
йили солиқ белгиланган қонун-қоидасига мувофиқ ундирилган. 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
290 
соҳаларини ривожлантириш орқали иқтисодий фаровонликни 
таъминлаши амалга ошрилмоқда. Бозор муносабатлари шароитида 
солиқ сиёсатини эркинлаштиришда, иқтисодиётни тартибга солиш ва 
барқарор ривожлантиришда солиқ имтиёзларини кенг жорий этиш ва 
унинг мақсадли ижросининг таъминланишини амалга ошириш энг 
самарали ва фойдали усуллардан ҳисобланади. 
Бинобарин, солиқ имтиёзларини қўллаш механизмидаги энг 
мураккаб масала бу солиқ имтиёзларининг мезонларини адолатли 
тарзда белгилаш ҳисобланади. Мазкур солиқ имтиёзларини белгилаш 
жаҳон амалиётида ҳар бир мамлакатнинг миллий иқтисодий 
сиёсатининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб белгилансада, аммо у 
албатта адолатли ва асосли белгиланиши, мақсадли ва тўғри 
йўналтирилган, самарали бўлиши лозим. 
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги Солиқ ва 
бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари 
қабул 
қилинганлиги 
муносабати 
билан 
“Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-379-сонли 
Қонунига 
мувофиқ, “Микрокредитбанк”ни фойда ва мулк солиқлари ҳамда 
банк фойдасига ундирилган мулкни сотишда қўшилган қиймат 
солиғи тўлашдан озод қилиш бўйича назарда тутилган имтиёзлар 
муддати 2018 йилнинг 1 январигача узайтирилди; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги 
“Таълим 
муассасаларининг 
битирувчиларини 
тадбиркорлик 
фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги ПФ-4232-сонли Фармони 
1-бандининг 
биринчи 
хатбошида назарда тутилган микрофирма ва кичик корхоналарни 
рағбатлантириш мақсадида банд ходимларнинг ўртача йиллик сони 
(касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим 
Бугунги кунда солиқ 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish