Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Солиқларнинг рағбатлантириш функцияси



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet192/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Солиқларнинг рағбатлантириш функцияси 
орқали давлат 
иқтисодиёт тараққиётини таъминлайди, бу билан фискал функцияни 
бажариш 
учун 
базани 
кенгайтиради, 
ишлаб 
чиқаришни 
солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали қўллаб-қувватлаб, 
давлат оқилона солиқ сиёсатини олиб бориш билан солиқ юкини 
кучайтирмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин фаолият 
кўрсатиши таъминланади. 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
287 
Солиқлар тартибга солиш функциясини ҳам бажаради. Солиққа 
оид қонун ҳужжатларида тадбиркорлик субъектлари томонидан 
солиқ солиш объектлари саналувчи молиявий ва бошқа 
операцияларни ҳисоб-китобини юритиш, ҳисоботлар тақдим этиш, 
солиқларни тўлаш тартибларини белгилаб берилади. Давлат солиқлар 
орқали товарлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг 
иқтисодий шарт-шароитини тартибга солади ва бу билан иқтисодиёт 
тармоқларининг иқтисодий фаолиятини амалга ошириш учун муайян 
солиқ муҳитини яратади. Ушбу функция орқали солиқ тизимига 
таъсир кўрсатади, яъни муайян тармоқда ишлаб чиқариш 
суръатларини рағбатлантиради ёки жиловлаб туради, сармоянинг бир 
тармоқдан солиқ муҳити энг маъқул бўлган бошқа тармоққа 
қўйилишини кучайтиради ёки пасайтиради, шунингдек, аҳолининг 
тўловга қобил талабини кенгайтиради ёки камайтиради. 
Солиқларнинг тартибга солувчи сифатидаги функциясининг 
аҳамияти бозор шароитида ўсиб боради, бу даврда тадбиркорларни 
маъмурий қарам қилиш усуллари чекланади. Бироқ иқтисодий 
фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини жамият учун 
мақбул бўлган йўналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади. 
Солиқлар бошқариш функциясини ҳам бажаради. Бу функцияни 
рўёбга чиқиши муайян туман (шаҳар), вилоят, бутун мамлакат 
миқёсида давлат бюджети даромад қисми ижросини ташкил этиш
турли солиқлар ва мажбурий тўловларни бюджетга келиб тушишини 
бошқариш, ушбу жараённи умумлаштириш, таҳлил қилиш, зарур 
ҳолларда тегишли усуллар ҳамда воситалар билан унга таъсир қилиш 
чоғида кўзга ташланади. 
Солиқларнинг асосий функцияларидан бири назорат қилиш 
функцияси саналади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
хўжалик фаолиятини, солиққа тортиладиган объектларни тўғри ва 
тўлиқ ҳисобга олиб борилиши, тегишли солиқлар ҳамда бошқа 
мажбурий тўловларни ўз вақтида, тўла ҳажмда бюджетга тўланиши 
давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда назорат қилиб борилади. солиқ тўловчи 
томонидан тақдим этилган, солиққа тортиш объекти, солиққа 
тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва ҳоказо тегишли солиқ 
кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб 
жараёндан иборат. Солиқ ҳисоби солиқ идораларига белгиланган 
солиқ ҳисоби шакллари орқали солиқ тўловчилар ўзларининг солиқ 


X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
288 
мажбуриятларини қандай бажараётганликларини янада самарали 
назорат қилиш имконини беради. 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish