19-Tematik ma’ruza
Mavzu: Patent kooperatsiya tо‘g‘risidagi (RST) shartnoma tartiblari.
Reja:
1. РСТнинг мажбурий фазасн
Париж Конвенцияси талабнома берувчига бошқа давлатларда патентга талабнома бериш учун 12 ойлик имтиёзли даврни беради, бу вақт мобайнида у зарур патент тадқиқотларини ўтказиши, ўз талабномаларини муфассал ишлаб чиқиши, малакали патент вакилларини топиши ва бошқа ишларни қилиши мумкин.
Бироқ талабнома берувчи ихтиро учун патент муҳофазаси олишни мўлжаллаган мамлакатлар сони ва географияси кўпайган сари бундай 12 ойлик имтиёзли давр кўпинча муайян мамлакатларда патентлашнинг зарурлигини баҳолаш учун ҳам, кўрсатилган тартиблар ва молиялаштириш бўйича масалаларнинг якуний қарорига риоя қилиш учун ҳам етарли бўлмайди. Бундан ташқари, ихтирони кўпчилик мамлакатларда патентлаш катта таваккалчилик билан ботлиқ, ахир ихтиронинг патентга лаёқатсиз деб топилиши ва бунинг натижасида барча сарф-харажатлар беҳуда бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
XX асрнинг иккинчи ярмида ихтироларни патентлашнинг кескин ривожланиши натижасида юзага келган бошқа муаммо миллий патент идораларининг иш юритишини цандай цилиб осонлаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш масаласи бўлди. 70-йилларга келиб шундай вазият юзага келдики, дунёнинг барча мамлакатларида ихтиролар учун берилаётган талабномаларнинг умумий сонидан деярли ярми, бир-бирини такрорларди, яъни талабномалар бир хил ихтироларга, лекин турли мамлакатларда бериларди. Шундай қилиб:
патент идораларининг ишида такрорлашни бартараф қилиш;
сони тобора ортиб бораётган талабномаларни экспертизадан ўтказишни тезлаштириш; патент эксперти ҳисобга олиши керак бўлган кенг ҳажмдаги ҳужжатларни қисқартириш;
янги техник ютуқлар тўгрисидаги ахборотларнинг тарқалишини тезлаштириш;
энг муҳими, талабнома берувчиларга хорижий мамлакатларда талабнома беришни осонлаштириш мақсадларида халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга объектив эҳтиёж тугилди.
Бу вазифаларни ечиш учун 1970 йилда Патент кооперацияси тўгрисида Шартнома (Ра1еп1 Соорегайоп Тгеа1у - инглизча қисқартмада РСТ) имзоланиб, ҳозирги кунда унинг тартиблари кўп мамлакатларда патентлаш учун энг самарали усул ҳисобланади.
РСТ ҳеч қандай халқаро патентни кўзда тутмайди. РСТ ўз моҳиятига кўра қатор мамлакатларда ҳуқуқий муҳофаза олишни талаб қилувчи ихтироларни хорижда патентлашнинг осонлаштирилган бошлангич босқичидан иборат. РСТ тизимидан фойдаланиш талабнома берувчига ихтирога нисбатан бозор конъюнктурасини итттлаб чиқиш учун фойдаланиши мумкин бўлган қўшимча вақт олнтттга ва энг муҳими, нисбатан камроқ валюта харажатлари эвазига ихтиросининг патентга лаёқатлиликнинг дастлабки баҳолашга имкон беради. Бу фақат ҳам ҳуқуқий, ҳам тижорат жиҳатдан кучли патентлар олинишига урғу бериб, истиқболсиз ихтироларни патентлаш учун харажатларга йўл қўймаслик имкон беради.
РСТнинг моҳияти шундан иборатки, Шартнома турли давлатларга бир неча талабнома беришнинг ўрнига асосий мамлакатларнинг ҳар бирида бир вақтнинг ўзида талабнома беришга тенг ҳисобланган битта халқаро патент талабномасини беришга имкон беради. Бундай халқаро талабнома талабнома берувчи фуқароси ҳисобланган РСТ иштирокчи давлатининг миллий патент идорасига берилади. Бундай идора РСТ бўйича талабномаларни олувчи идора дейилади. Узбекистон фуцаролари учун Узбекистон Давлат патент идораси (ДПИ) талабномаларни олувчи идора ҳисобланади.
Халқаро талабнома: ариза, ихтиро тавсифи, ихтиро формуласининг бир ёки бир неча бандлари, чизмалар (керак бўлса) ва рефератни ўз ичига олиши керак. Талабноманинг барча ҳужжатлари ягона намуна бўйича тузилади ҳамда РСТ ва Шартномага Иўриқномаларда ўрнатилган ягона талабларга жавоб бериши керак. РСТга кўра, миллий цонунлар халцаро талабноманинг шакли ва мазмунига ҳеч цандай цўшимча талабларни цўйиши мумкин эмас.
Бундай талабномани беришда талабнома берувчи аризада РСТнинг қайси аъзо мамлакатларида патент муҳофазасини олишини кўрсатади. Шунингдек, талабнома берувчи минтақавий патент ташкилотлари (ЕПИ, АРИПО ва бошқалар)нинг патентларини олишни ҳам кўрсатиши мумкин.
Халқаро талабнома бир ёки бир неча олдинги талабномалар бўйича устуворликни белгилаш тўғрисидаги аризани ўз ичига олиши мумкин. Париж Конвенцияси қоидаларига мувофиқ бундай халқаро талабнома биринчи талабнома берилган санадан бошлаб 12 ойлик даврда берилиши мумкин.
РСТнинг муҳим тартиблари ва муддатлари 17-расмда келтирилган.
РСТ тизими бўйича талабномаларни кўриб чиқш тартибии икки босқичга: халқаро ва миллий фазаларга бўлиш мумкин. Халқаро фаза ўз навбатида икки асосий фаза: мажбурий ва факультатив (яъни талабнома берувчининг хоҳишига кўра ўтказиладиган) фазаларга бўлинади.
РСТнинг мажбурий фазаси талабнома берувчининг Олувчи идора — УзР ДПИга халцаро талабнома беришидан бошланади. Талабнома инглиз ёки рус тилларида берилиши мумкин.
Талабноманинг барча ҳужжатлари уч нусхада берилади. Талабноманинг биринчи нусхаси (КесогТ Сору) Олувчи идора томонидан БИМТ Халқаро бюроси (Женева ш.)га жўнатилади ва халқаро талабнома сифатида расман рўйхатга олинади.
Х алқаро талабноманинг иккинчи нусхаси (Беагсй Сору) бир вақтнинг ўзида талабнома бўйича халқаро кидирувни ўтказиш учун халқаро қидирув органларининг бирига юборилади.
17-расм. РСТ муддатлари ва тартиблари
Учинчи нусха (Ноте Сору) кейинги расмий экспертиза учун Олувчи идорада қолади.
Халқаро талабномани бериш билан бир вақтда халқаро бож тўланиши керак. Ушбу бож қуйидагиларни ўз ичига олади:
талабнома бериш учун 427 АҚШ доллари миқдоридаги асосий бож (Ва81с Ғее), патент муҳофазаси сўралаётган давлатларни кўрсатиш учун бож (Ве81§пайоп Ғее) кўрсатилган давлатлар сонига боғлиқ (бир мамлакат учун 92 АҚШ доллари), шунингдек халқаро қидирувни ўтказиш учун божлар (8еагсЬ. Ғее) ва Олувчи идора томонидан Халқаро бюрога ҳужжатларни жўнатиш учун божлар.
Қайд этиб ўтиш муҳимки, 1996 йил 1 январидан РСТ Ассамблеяси собиқ, СССР мамлакатлари (жумладан Ўзбекистон), шунингдек Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг бир қатор ривожланаётган мамлакатларидан талабнома берувчилар учун халқаро божларни тўлашда 75%лик имтиёз беришга қарор қилди. Бундай имтиёз ушбу мамлакатлардан берилаётган халқаро талабномаларнинг сонини ошириш, бинобарин уларнинг индустриал ва иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган.
Олувчи идора келиб тушган халқаро талабноманинг РСТ талабларига мос келишини расмий экспертизадан ўтказади. Агар талабнома тўғри тўлдирилган бўлса, Олувчи идора халқаро талабнома бериш санасини ўрнатади. Ушбу санадан бошлаб халқаро талабнома кўрсатилган давлатларнинг ҳар бирида ўша давлатнинг миллий патент идорасига берилган тўғри расмийлаштирилган миллий патент талабномаси кучига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |