ахборот манбаларини танлаш. Ахборот манбалари, шу жумладан муайян патент фоидлари, маълумотлар базалари мамлакатда ахборот манбаларининг мавжудлиги; ахборот манбаининг эълон қилиниш тезлиги; манбанинг ахборотга бойлиги; манбадаги ахборотнинг тавсифи ва шу каби омилларни ҳисобга олган ҳолда танланади.
Ахборотни қидириш ва танлаш. Мазкур босқич қидирув регламентида белгиланган ишларни амалий бажаришдан иборат. Ахборотни танлаш мезонлари унинг қидирув предмети ва вазифалари релевантлиги (белгилар мажмуаси бўйича ўхшашлиги) ҳисобланади. Масалан, техника даражаси ва аниқ турдаги техниканинг ривожланиш тенденцияларини тадқиқ қилиш учун ахборотни танлашда: битта функциянинг ўзини бажаришга мўлжалланган объектларнинг амал қилиш тамойилини тавсифловчи техник ечимлар; объектнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатадиган ечимлар; техник-иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборот ва бошқалар бундай мезонлар бўлиши мумкин. Техник ечимларнинг янгилигини тадқиқ қилишда уларнинг техник моҳияти (муҳим белгилари) ва фойдаланганда эришиладиган натижаларнинг ўхшашлиги мезон сифатида хизмат қилади. Патент софлигига тадқиқот ўтказилганида даставвал тегишли муҳим белгилардан иборат техник ечимлар ажратиб олинади, шундан сўнг танлаб олинган патентларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш учун маълумотлар қидирилади, бу аввало, у ёки бу патент амал қилиши ёки қилмаслигини аниқлаш учун қилинади. Барча танлаб олинган материаллардан кейинчалик қайта ишлаш учун нусха олинади.
Танлаб олинган ахборотни тартибга солиш (системлаштириш) ва таҳлил қилиш. Ахборот кейинчалик таҳлил қилишни осонлаштириш учун тартибга солинади. Одатда, тартибга солиш уч босқичда амалга оширилади:
даставвал, муҳим бўлмаган маълумотларни чиқариб ташлаш ҳисобига танлаб олинган ахборот қисқартирилади ва зичлаштирилади;
кейин ҳар бир танлаб олинган ҳужжатга реферат тузилади, у камида библиографик маълумотларни, кўпи билан эса - ихтиронинг тўлиқ баёни, унинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги маълумотлар, рақобатчиларнинг ҳуқуқларни низолашиши, мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа шахсларга берилиши, формула ёки баёнига кейинги ўзгартиришлар киритиш, баён матнида экспертлар ва талабнома берувчининг ўзи келтирган патент учун далиллар ва бошқа далиллар ва шу кабиларни ўз ичига олиши мумкин;
тартибга солишнинг сўнгги босқичи маълум асослар, масалан: чиқарилаётган объектлар типлари, мамлакатлар, фирмалар ва чиқариш йиллари, техник кўрсаткичлар ва бошқалар бўйича ахборотни тартибга солиттт ҳисобланади.
Тартибга солинган маълумотлар статистик қайта ишланади ва таҳлил қилинади. Масалан, ўтказилаётган тадқиқотнинг вазифаларига мувофиқ объектларнинг турли техник-иқтисодий тавсифлари қиёсий таҳлил қилинади, тадқиқ қилинаётган кўрсаткичларнинг динамик қаторлари қурилади, мисол учун, йиллар бўйича турли фирмаларни патентлаш динамикаси, техниканинг аниқ соҳасидаги етакчи ташкилотлар (фирмалар), ушбу техника соҳасидаги техник фаоллик, аналог патентларнинг мамлакатлар бўйича тақсимланиши ва бошқалар аниқланади. Таҳлил натижалари жадвал, график, диаграммалар кўринишида тақдим этилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |