85
Алоқа тизимининг ҳаракатчанлиги
унинг вужудга келган
шароитга мос равишда ўз вақтида ѐйиш, кенгайтириш унинг
тузилишини ўзгартириш қобилияти характерланади.
Ҳаракатчанликка:
алоқа тизимини ѐйиш ва қисмларини йиғиш вақтини
камайтириш билан;
алоқа куч ва воситаларини тўғри жойлаштириш ва
заҳиралардан тўғри фойдаланиш билан;
алоқа каналлари, кучлари ва
воситалари билан тезликда
қаракат қилиш билан;
- алоқа тизимини тез ва барқарор бошқариш билан
эришилади.
Алоқа тизимини ўз вақтидалилиги - бу унинг сигналларни,
ахборотларни кўрсатилган вақтда узатиш қобилиятидир.
Унга;
алоқа тармоқларини бошқарув пунктларида аввалдан ўрнатиб
қўйиш ва алоқа тизимини жанга тайѐрлаб қўйиш бўйича
ташкилий ва муҳандислик-техник тадбирларини ўтказиш
билан;
тезкор ва барқарор бошқариш билан;
ўзаро гаплашиш ва кўрсатув олиб бориш бўйича қабул
қилинган қоидаларга риоя қилиш билан;
узатилаѐтган ахборотлар ҳажмини камайтириш, фармойиш
ва хабарларни бир қолипга солиш билан;
алоқа
тармоқларида
тезкор-техник
хизматни
аниқ
ташкил қилиш ва ахборотлар ҳаракатини қаттиқ
назоратга
олиб бориш билан;
турли шошилинч хабарларни узатиш учун алоқа
воситаларини тўғри танлаш йўли билан;
тез
ҳаракатланувчи
ва
автоматик
маҳфийлаштириш
аппаратларини қўллаш билан эришилади.
Алоқа тизимини ишончлилиги - узатувчи хабарларни
ўрнатилган
аниқликда
етиб
боришини
таъминлаш
қобилиятидир. Унга:
- алоқа каналлари ва воситаларининг техник тавсифини
ўрнатилган (қабул қилинган) параметрларда сақлаб туриш.
-ўта муҳим ахборотларни узатиш учун
юқори
сифатли
каналларни қўллаш билан;
бир
пайтнинг
ўзида
битта
канал
орқали
хабарларни
қайтадан узатиш билан;
-текшириш ва ўта ишончли аппаратларни қўллаш билан
эришилади.
Алока тизимининг яширинлиги:
- узатилаѐтган ахборотни, маълумотларни ва уларни узатиш
жойини душманлардан яшириш қобилиятидир. Бунга:
86
маҳфийлаштириш,
шифрлаш,
кодлаштириш
аппарат
ларини ва яширин бошқариш хужжатларини қўллаш билан;
ўзаро гаплашиш, маълумотларни узатиш бўйича қабул
қилинган қоида ва тартибларни сақлаш билан;
алоқани ишлатишга иложи борича камроқ одамларни
жалб килиш билан;
- алоқа воситаларини тўғри
жойлаштириш, уларни ишлаш
тартибига қатъий риоя қилиш билан эришилади.
ФВДТ
кучлари
ва
воситаларини
бошқаришнинг
яширинлилигини таъминлаш учун (ҳарбий даврда) алоқа-
техник воситаларида ишловчи шахсий таркиб ўрнатилган иш
тартибларига аниқ риоя қилишлари, гаплашиш ва яширин
бошкариш қоида ва тартибларни бажариши керак.
Аҳоли ва худудларни фавкулодда вазиятлардан муҳофаза
ҚИЛИШНИ
ташкил этиш бўйича тадбирлар занжирида
асосий қисмлардан бири бу мустаҳкам, баркарор ва ўз вақтида
алока ўрнатиш ва хабар беришдир.
Шунинг учун алока ва
хабар бериш воситаларини такомиллаштириб бориш барча
фукаро муҳофазаси бошлиқларининг хамда республика,
вилоят, шахар, туман ва халқ хўжалиги объектларининг алоқа
ва хабар бериш хизматининг доимо эътиборида бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: