Табиатнинг бирор бир турдаги инжиқликлари бу ўлкани четлаб ўтмаган


Хабар бериш сигналлари ва уларга биноан аҳолини



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/76
Sana06.07.2022
Hajmi1,32 Mb.
#747603
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   76
Bog'liq
fuqaro muhofazasi

Хабар бериш сигналлари ва уларга биноан аҳолини 
ҳаракатлари.
Аҳоли муҳофазаси хавф-хатар ҳақида ѐки унинг юз бериши 
мумкинлиги 
тўғрисида 
ўз 
вақтида 
хабар 
беришдан
бошланади. 
Хабар 
бериш 
аҳолига 
тушунарли,аввалдан 
белгиланган шартли сигналлардан (сирена овози, корхона ва 
муассасалардан бериладиган сигналлар) бошланади. Мақсад 
аҳолининг эътиборини инсонлар ҳаѐт ва саломатлигига тахдид 
солувчи хавфли вазият содир бўлиши мумкинлигига қаратиш 
ва бундай вазиятларда ҳаракат тартибини тушунтиришдан 
иборат. 
Алоқа воситалари ва хабар бериш усуллари аввалдан 
режалаштирилган ва ташкил. қилинган бўлиши керак. Фуқаро 
муҳофазаси тадбирларини ўтказишнинг барча режимларида 
алоқа ва хабар бериш воситалари асосий ўринни эгаллайди. 
Ҳар қандай хавф-хатар ҳолатида электр сиреналари ишга 
туширилади. Уларнинг ҳайқириғига корхоналарнинг узуқ-
узуқ гудоклари жўр бўлади. Фуқаро муҳофазасининг «Диққат 
барчага!» деган янги сигнали ана шу. 
Сирена овози эшитилган заҳоти телевизор, радиоприѐмник, 
радиокарнайларни ишлатиб қўйиб, маҳаллий ҳокимият 
органларининг 
ѐки 
фавқулодда 
вазиятлар 
бошқарма, 
бўлимларининг хабарларини тинглаш керак. 
Бу табиий офат ѐки авария оқибатларини тугатгунча давом 
этиши лозим. Аҳоли пунктларининг ва халқ хўжалиги 
объектларининг радиотрансляция тармоклари кечаю-кундуз 
ишлашга ўтказилиши керак. 
Радиоэшиттириш ва телевидение (жўр овоз бўладиган 
радиоузатгичларни ҳам қўшиб) республика аҳолисига хабар 
бериш ва ахборотни етказишнинг асосий воситалари 
хисобланади. Хабар бериш сигналлари ва тегишли ахборот 


91 
бутун ҳудудга ҳам, шунингдек ҳудудларни танлаб олиб 
(вилоят туманини) ҳам берилиши мумкин. 
Овозли 
хабарларни 
Алоқа 
вазирлигининг 
ѐки 
давлат 
телерадиосининг эшиттириш студияларидаги суҳандонлар 
(дикторлар) ѐки вилоят, шаҳар, қишлоқ туманлари маъмурий 
марказлардаги студияларнинг ва халқ хўжалиги иншоотлари 
диспетчерлик пунктларининг суҳандонлари эшиттирадилар-
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
фавқулодда вазиятлар бошқармалари асосланган овозли 
хабарлар матнини давлат ва рус тилларида ишлаб чиқишлари, 
уларни магнит тасмасига (видеокассетага) ѐзиб қўйишлари 
керак! 
Магнит 
плѐнкасидаги 
ѐзувлар(видеокассеталар) 
фавқулодда вазиятлар бошқармасида (тезкор навбатчида) ва 
иншоотларда 
ҳамда 
Алоқа 
вазирлигининг 
ва 
Давлат 
телерадиосининг студияларида (шу жумладан Фавқулодда 
вазиятлар 
вазирлиги 
шаҳардан 
ташқари 
бошқарув 
пунктларида ва вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаларида 
ҳам) белгиланган тартибда уюшқоқлик билан сакланиши 
керак. 
Кечиктириб бўлмайдиган фавқулодда ҳолларда овозли қисқа 
хабарларни 
фавқулодда 
вазиятлар 
бошқармаси 
тезкор 
навбатчисининг 
бевосита 
иш 
ўрнидан 
туриб 
магнит 
тасмасидан ѐки тўғридан тўғри эшиттириш тарзида (магнит 
тасмасига олдин ѐзиб олмаган тарзда) эшиттиришга тегишли 
фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг ижозати билангина йўл 
қўйилади. Радиотрансляция тармоғини танлаб олиш учун П-
164Р аппаратидан фойдаланилади. Билдириш сигналлари 
телевидениеда ҳам, эфирга бевосита узатиб ѐки видеомагнит 
тасмага ѐзиб олиб етказилади. Бу мақсадда республика 
эшиттириш 
дастурлари 
ишга 
солинади. 
Вилоятларда 
республика 
дастурига 
исталган 
вақтда кириб, 
вилоят 
телерадиомарказларидан ахборот бериб хабардор қилиш 
имконияти бор. 
Фавқулодда вазият содир этилганда аҳолига билдириш 
тартиби куйидагича бўлши мумкин. Кимѐвий хавфли объектда 
авария бўлганда бундай ахборот берилади: «Диққат барчага!!! 
Шаҳар 
фавқулодда 
вазиятлар 
бўлимидан 
гапирамиз... 
Фукаролар! Кимѐ комбинатида кучли таъсир этувчи заҳарли 
модда - хлор чиқиб кетиб, авария содир бўлди. Заҳарланган 
ҳаво булути ... йўналишида тарқала бормокда. Қуйидаги шаҳар 
кварталлари ва вилоят аҳоли пунктлари кимѐвий захарланиш 
ҳудудида қоладилар... Заҳарланиш ҳудудига тушиб қолган 
кишилар уйларидан, муассаса, корхона, ўқув юртларидан 
дарҳол чиқсинлар, шамол йўналишига перпендикуляр, энг 
Қисқа йўл билан хавфсиз жойларга ўтсинлар. Ташқарига 


92 
чиқишдан олдин ҳўлланган ѐки 2% ли ичимлик сода эритмаси 
шимдирилган пахтали дока боғич тақиб олинглар.
Агар 
заҳарланган 
ҳаво 
булути 
етиб 
келгунча 
хонадонингиздан, уйингиздан чиқиб улгурмасангиз, қолган 
жойингизда яшириниб, дераза-эшикларни зичлаб ѐпиб, 
хонангизга ташқаридан ҳаво кирмайдиган қилиб олинг. 
Ертўлалар ва уйларнинг пастки қаватларига яширинманг, 
Хлор хаводан оғир бўлгани учун, пастқам жойларга, 
жумладан, ертўлаларга оқиб киради, Кейин эса фавқулодда 
вазиятлар бўлимининг кўрсатмасига биноан йўл тутинг. 
Аварияни 
бартараф 
килиш 
чоралари 
кўрилаяпти. 
Хабарларимизни кузатиб боринг». 
Мана шу тартибдага ахборот бир неча маротаба берилади.
Сув босиш эҳтимоли кутилганда бундай ахборот берилади: 
«Диққат барчага!!! Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 
(бўлимидан) гапирамиз. Фуқаролар! Қор қаттиқ эриб, Чирчиқ 
дарѐсида сув сатҳи кўтарилиши натижасида қуйидаги 
жойлардаги уйлар ва хўжалик қурилишларини сув босиши 
кутилмокда. Пасқам жойлардаги аҳоли керакли буюмларини 
чордоқларга, юқори қаватларга чиқариб қўйсин. Эвакуацияга 
тайѐр турилсин. Энг зарур кийим ва пойафзал, овқат 
маҳсулотларини олиб кетишга тайѐрлаб қўйилсин. Сув янада 
кўтариладиган бўлса, уйлардан чиқиб, тепалик жойларга 
ўтишга тайѐр турилсин. Кетишдан олдин электр токи, сувни 
тўхтатиб, 
печлардаги 
ўт 
ўчириб 
қўйилсин. 
Пул 
ва 
ҳужжатларни олиш ѐдингиздан чиқмасин! Ҳайвонларни, озуқа 
ва ем-хашакларни эҳтиѐтлаб қўйишни ўйланг. Сув босиш 
хавфи борлигини қўшниларингизга эслатинг. Болаларга, 
кексаларга ва хасталарга ѐрдам беринг. Вазминлик, тартибни 
сакланг. Агар сув далада эканингизда келиб қолса баландлик 
жойларга чиқинг, борди-ю, бунинг иложи бўлмаса дарахтга 
чиқиб олинг. Жуда бўлмаса, одамни сув бетида тутиб тура 
оладиган хода, тахта, ѐғоч девор парчалари, ѐғоч эшик, дераза, 
автомобил камералари сингари нарсалардан фойдаланинг. Сув 
босиш ҳудудидан эвакуация қилиш чоралари кўрилаяпти». 
Фавкулодда вазият хавфи туғилганда ва содир бўлганда 
хавф даражасини кўрсатадиган иккита билдириш режими 
белгиланган: 
Юқори тайѐргарлик режими. 
Фавқулодда режим. 
Бундай ҳолларнинг ҳаммасида ҳокимиятларга, 
тузилмаларига, ҳуқуқ-тартибот органлари (ИИБ, прокуратура) 
га, тиббий хизматга, ѐнғин хавфсизлиги хизматига ва давлат 
кузатиш хизматига хабар берилади. 


93 
Ахборот манбалари (датчиклар) бевосита кўчки (сел) хавфи 
бор жойларга ўрнатилади. Ахборот кузатиш постига келади, 
кузатиш 
пости 
навбатчиси 
телефонда 
маҳаллий 
ҳокимиятларни ва хавф остидаги муассасаларнинг бевосита 
ўзини хабардор қилади, шунингдек сиреналарни ва ѐруғлик 
сигналларини ишлатиб юборади. Шу билан бир вақтда 
кузатиш станцияси навбатчисига рўй берган ҳодиса ҳақида 
ахборот беради, туман фавкулодда вазиятлар бўлимини, туман 
ҳОКИМИЯТИНИ, 
Ички 
ишлар 
бошқармаларини, 
прокуратурани, тиббий хизматни, ѐнғинга қарши кураш 
хизматини ва давлат кузатиш хизматини хабардор килади. 
Ўзбекистон Республикаси тоғли ва тоғ олди худудларининг 
ҳаммаси амалда сел хавфи бор ҳудудлар ҳисобланади. 
Тошкент, 
Андижон, 
Фарғона, 
Самарқанд, 
Сурхондарѐ, 
Қашқадарѐ вилоятларининг тоғ олди ва тоғли жойлари, 
шунингдек Жиззах ва Наманган вилоятларининг айрим 
жойлари 
кўчки 
зоналарига 
киради. 
Шу 
жойда 
турадиганларнинг ҳаммаси келадиган хавф белгиларини ва 
бундай мураккаб шароитдаги хатти-харакат қоидаларини яхши 
билишлари керак. 
Сел келиш ва кучкилар эхтимоли энг кўп вақт апрел, май 
ойлари. Бундай пайтларда ҳақиқий ахборот бўлиши жуда 
мухимдир. Ахборот бўлмаганда ѐки у етарли бўлмаса, миш-
мишлар, бехуда гаплар пайдо бўлади, «ўз кўзи билан 
кўрганлар» кўпайиб қолади. Булар ваҳима замини бўлади. 
Аҳолининг ахборотни тўғри тушуниши, ундан окилона хулоса 
чикариши жуда муҳимдир. 
Электросирена орқали аҳолига хабар бериш тизимининг ўз 
афзалликлари бор. Биринчидан, сирена овози шахар, туман, 
вилоятдаги аҳоли эътиборини тортиш имконини беради. 
Иккинчидан, бу тизимни тинчлик давридаги табиий офатлар 
ва авариялар вақтида хам, уруш вақтида хам ишлатса бўлади. 
Бундан ташқари, аҳоли алока тармоклари ва симли эшиттириш 
тармоклари асосидаги марказлашган хабар бериш, радио ва 
телевидение орқали овозли ахборот олади. Ахборот ҳамма 
алоқа воситалари орқали узлуксиз бериб турилади. 
П-157, П-160, П-164, Р-143 сигнал бериш махсус 
аппаратлари шаҳарлар, қишлоқ туманларидаги, халқ хўжалиги 
иншоотидаги 
хабар 
бериш 
воситалари 
тизимини 
бирлаштиришга, овозли сигналлар ва овозли ахборотларни 
хабар бериш ягона тизими қилиб жамлашга мўлжалланган. Бу 
тизимдан фойдаланиб, электр сиреналарни маълум масофадан 
бошқариш, мансабдор шахсларга квартира ѐки хизмат 
телефонлари орқали доимий (циркуляр) тарзда ѐки танлаб 
хабар бериш, радиотрансляция тармоқларини автоматик ишга 


94 
тушириш, уларни фавқулодда вазиятлар бошқармалари 
(бўлимлари)нинг 
дастурларига 
(хабарларига) 
ўтказиш 
мумкин. 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish