Табиатнинг бирор бир турдаги инжиқликлари бу ўлкани четлаб ўтмаган



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/76
Sana06.07.2022
Hajmi1,32 Mb.
#747603
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   76
Bog'liq
fuqaro muhofazasi

Ҳалокатлар 4 хил бўлади: 
1.
 
Локал (чекланган). 
2.
 
Маҳаллий. 
3.
 
Республика. 
4.
Трансчегаравий

1. Минтақа сув бойлигининг миқдорий кўрсатгичлари маълумотлар таҳлили 
шуни кўрсатадики, сув билан боғлиқ бўлган офат сув оқимлари 
бошқарилмаган дарѐ ўзанларида содир бўлади. Сув омборлари емирилган ѐки 
каналларининг қирғоқлари емирилганда ҳам содир бўлади. Шунинг учун сув 
омборлари кўп бўлган жойларда (Ўзбекистонда 53 та сув омбори мавжуд) ҳам 
содир бўлади. Шу нуқтаи назардан Қайноққум, Каркидон, Рагун, Нурек
баҳорлари хавф туғдирувчи объектлар ҳисобланади. Айниқса ғарбий вазият 
оғирлашган вақтда. Шу боисдан Чорвоқ сув омборининг Чирчиқ ва Тошкент 
шаҳарларига хавфли эканлигини зинҳор унутмаслик керак. 
Энди шу ҳудудимизда қанча сув бойлиги борлиги ҳақида маълумот 
келтирамиз. Ҳудудимизда сув серобми ѐки етйшмайдими? 
Жумладан матбуотда чоп этилган маълумотларга кўра: 
Амударѐда - 72,8 км3 (Сув муаммолари институти); 


- 24 - 
Сирдарѐда - 36,7 км3 (Сув муаммолари институти); 
қайта ишлатиладиган сувлар сув бойлигининг учдан бир қисмини ташкил 
қилади, тахминан 30 км3. 
Мутахассисларнинг кўп йиллик кузаташига кўра, Марказий осиѐда йил 
давомида ўрта ҳисобда 126,1 км3 сув ҳосил бўлади. 
Агар сув омборлари қурилиб, сув оқими бошқариб турилмаганда сув 
тошқини доим бўлиб турар эди. Фаолият кўрсатиб келаѐтган сув омборлари 
оқим кучини жиловлаб туради. Лекин, инсонларнинг ҳаѐт фаолияти 
ѐмонлашишига омил бўлиши мумкин бўлган хавфлар вужудга келган: 
Сув танқислиганинг натижаси - Орол фожиасидир. биринчи фожиа бўлса, 
оқава сувлар таъсири остида дарѐларнинг сув сифатининг пасайиши, ичимлик 
сув заҳираларини линзаларнинг ишдан чиқиши иккинчи фожиадир. Бухоро, 
Хоразм, Қорақалпоғистон аҳолисининг талаб даражасига жавоб бермайдиган 
сув истеъмол қилиши ниҳоятда ачинарли ҳисобланади. Буни бартараф 
қилишнинг асосий омили ичимлик сув таъминотини яхшилаш, марказлашган 
сув тармоқ ва канализацияни ташкил қилишдир. 
2. Ичимлик сув тансиқлиги фожиаси. Тоза ичимлик ҳолати фақат тоғлик 
жойлардагина ўз сифатини сақлаб қолган, қолган жойларда ичимлик сув 
етишмайди ва борлари стандарт талабига жавоб бермайди. Натижада, 
Амударѐнинг қуйи оқимида, Зарафшон, Чирчиқ қуйи оқимида, катта вилоят 
марказларининг сув таъминоти тизимларида ҳам сувнинг сифати ѐмонлашиб 
бормоқда. Бу эса, канализация тизимларининг етишмовчилиги билан 
биргаликда асосий касалликлар манбаи бўлиб бормоқда. Ҳалокатдан ҳоли 
бўлишнинг бирдан-бир йўли сувни қишлоқ хўжалигида ишлатиш керакми ѐки 
саноатдами, қайси бири фойдали, ана шуни тушуниб етишда.
3. Агрометеорология (шамол) жараѐни билан фожиалар. Жамиятимиз 
ривожланган сари қишлоқ: тармоғи ҳам такомиллашиб, деҳқончилик усуллари 
ўзгариб унинг табиатга салбий таъсири ҳам ортиб бормоқда. Табиат ва у орқали 
инсониятга кўп зарар келтирувчи омиллар бу тупроқнинг заҳарланиши, 
эррозияга (емирилишга) учраши суғориладиган ерларнинг шўрланишига олиб 
келиши мумкин. 
Республикамиз қишлоқ хўжалигида 70 хилга яқин кимѐвий моддалар 
ишлатилмоқда. Улардан тайѐрланган зараркунандаларга қарши заҳарлар, барг 
туширувчи дефолиантларни эҳтиѐт қилиб сақламаслик, меъѐридан ортиқча 
сифатсиз фойдаланиш катта зарар келтиради. Маълумотларга қараганда
Мустақил Ҳамдўстлик Давлатларида ўртача бир гектар ерга 113,7 кг минерал 
ўғитга, 2 кг заҳарли модда ишлатилади. Улар тупроққа йиғилиб шудгор тагига 
сув,ҳаво 
ўтказишни, 
мода 
алмашинувини, 
микроорганизмларнининг 
ривожланишини ѐмонлаштирувчи зичлашган қават ҳосил қилади.Айрим инсон 
организми учун зарарли моддаларни Орол бўйи халқларининг қони ва сутида 
ҳам учраѐтгани сир эмас.Ўзбекистоннинг 37,9% ҳудуди шамол таъсирида 
емирилиш жараѐнига учрамоқда. Емирилиш текис шамол йўналиши бўйлаб 
шудгорланган майдонларда айниқса кучли бўлади. Шамол кучи 15 м/с дан 


- 25 - 
ортганда, баъзан шудгорланган ер қаватининг 25 см дан ортиғи учирилиб 
кетади: 3-5см ли қаватларни учириб кетиш ниҳоятда кенг тарқалган.
4. Селнинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳалокатли оқибатлари.Тоғ худудларида 
кучли ѐмғирларнинг ѐғиши, музлик ва қорликларнинг тез эриши натижасида 
ҳосил бўлган дарѐ тошқинларини, тоғ ѐн бағирларида нураган, тоғ жинси 
бўлакларини сув оқими билан текисликка қараб оқизиб туширилишига сел 
ҳодисаси деб юритилади. Сел оқими массасининг 9 тахминапн 50-60-%и турли 
катталикка эга бўлган тоҚ жинси бўлакларидан, ўсимлик ва дарахт; 
бўлакларидан иборат бўлади. Сел оқимининг давомийлиги 0,5-2 соатдан 12 
соатгача, тезлиги 5-8 м/с дан 12 м/с га етиши мумкин, сел массасининг зичлиги 
эса 1,2-1,9 т\м3 ни ташкил этади. 
Бундай физик кўрсаткичларга эга бўлган оқим жуда ката кучга эга бўлиб, 
унинг кучи қуйидаги ифода Билан аниқланиши мумкин: 
V2 
Р = м -----------

Р - сел оқими кучи, т - сел оқими массаси, V - сел оқими тезлиги. 
Сел жараѐни халқ хўжалигага жуда катта зарар келтиради, оқим йўлида 
учраган сув иншоотларини, йўлларни, қишлоқ ва шаҳарларни, боғ-роғларни, 
кўприкларни вайрон қилиб кетади, катта майдонларни лой, қум, тош 
қатламлари билан кўмиб ташлайди.
Сел - арабча сўз бўлиб, тоғлик ҳудудлардаги сув тошқини маъносини 
англатади. 
Сел оқимлари ўзи билан олиб кетаѐтган қаттиқ заррачалари ўлчамига қараб 3 
гуруҳга бўлинади: 
-
сув-тошли селлар; 
-
лойқа селлар; 
-
аралаш селлар. 
5.Қор кўчкиси, келиб чиқиш сабаблари ва фалокатли оқибатлари. 
Тоғларнинг тик ѐнбағирларидан қор массасининг ағдарилиб ѐки сирпаниб 
тушиши қор кўчкилари деб аталади. 
Баланд тоғларнинг устига қиш фаслида кўп қор ѐғиб, унинг қалинлиги ошади. 
Ўз оғирлик кучи таъсирида зичлашиб, қайта кристалланиб ѐнбағирликда 
пастга қараб осилиб туради ва қалинлиги ошган сари турғунлиги сусайиб 
кучли шамол ѐки бирор кучли товушдан ҳосил ҳаво тебраниши таъсирида 
қалин қор массаси ҳаракатга келиб ѐнбағирдан пастга қараб силжий бошлайди
ѐки ағдарилиб тушади, қор кўчкилари қуруқ ѐки ҳўл бўлиши мумкин. Агар 
қорнинг устки қисми бироз музлаган бўлса унинг устига қалин қор ѐғса ва 
маълум сабабларга пастга қараб силжиса, қуруқ кўчки ҳосил бўлади. Бундай 
ҳолларда кўчкилар жуда ҳам катта бўлади. Баҳор ойларида қор эриган 
сувининг шимилиб, қорнинг тагини ҳўллаши натижасида қор массасининг 
турғунлиги камайиб пастга ағдарилиб тушишидан ҳўл кўчки ҳосил бўлади. 


- 26 - 
Қуруқ кўчкилар 100 км/соат ва баъзан 300-400 км/сс тезликда ҳаракатланади, 
ҳўл кўчкилар секинроқ 20-50 км/соат тезликда силжийди. 
Қор кўчкилари пастга қараб ҳаракат қилган вақтда атрофдаги қор 
массаларини ва чақиқ жинсларини ўзи билан суриб кетади. Натижада қорнинг 
массаси катталашади, ҳажми 2 млн.м3 га, кўчки кучи эса соатига 250-350 етиб, 
ўз йўлидаги ўрмонларни сидириб кетади, иморат иншоотларни вайрон қилади. 
Ҳаракат қилаѐтган массасининг олдида вайроналик келтирадиган кучга эга 
бўлган ҳаво тўлқини юзага келиб, унинг кучи ҳар кв.м га 100-120 м га тўғри 
келади. 
Ҳозирги вақтда тоғли ҳудудларда сув омборлари, ГЭСлар болалар 
оромгоҳлари, дам олиш уйлари, даволаниш масканлари қурилиши муносабати 
билан қор кўчкилари содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудлар хариталарга 
туширилиб, ўрганиб чиқилган. Уларнинг хавфли майдонларда қуриш ман 
этилади. Лекин бундай майдонларда қор кўчкиларининг олдини олиш 
муҳандислик чораларини кўриб, иморат ва иншоотлар қуриш мумкин бўлади. 
Бу чораларга ѐнбағирларни текислаб террасалар - супалар ташкил этиш, 
дарахтзор барпо этиш ҳаракатга келиши мумкин бўлган қор уюмларини оз-
оздан йўқотиш, махсус муҳандислик қурилмалари - дамба, қор кўчкисининг 
харакат йўналишини ўзгартирадиган ариқлар, деворлар қуриш, ѐнбағирлардаги 
йўлларни тош ва темир бетондан ясалган галерея билан тўсиш, қор 
кўчкиларини ўтқазиб юборадиган туннеллар қуришдан иборат. 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish