Мавзуга оид таянч иборалар ва тушунчалар. Бозор иқтисодиёти, Бозор иқтисодиёти шароитида табиатдан фойдаланиш, табиатдан билвосита фойдаланиш, табиатдан бевосита фойдаланиш.
Мавзуга оид асосий муаммолар.
1.Бозор иқтисодиёти шароитида табиатдан фойдаланиш жиҳатлари.
2.Табиатдан бевосита ва билвосита фойдаланиш йўналишлари.
1-савол бўйича ўқитувчининг мақсадлари.
-Бозор иқтисодиёти шароитида табиатдан фойдаланиш моҳиятини изоҳлаш.
-Инсонни табиатга тармоқлар орқали таъсир қилишини изоҳлаш.
1-савол баёнига оид муаммолар.
-Бозор иқтисодиёти шароитида табиатдан фойдаланиш.
-Инсонни табиатга тармоқлар орқали таъсир қилиши жиҳатлари.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Бозор иқтисодиёти шароитида табиатдан фойдаланиш моҳиятини изоҳлайди.
-Инсонни табиатга тармоқлар орқали таъсир қилишини тушунтиради.
1-асосий савол баёни.
Бозор иқтисодиёти шароитида табиатдан фойдаланиш режали ривожланишга асосланган социализм жамиятига нисбатан тубдан фарқ қилади. Социализмда табиий ресурслардан кўпроқ экстенсив усулга асосланган,исрофгарчиликка йўл қўйиш,истиқболни ўйламасдан мавжуд бойликлардан керагидан ортиқ ишлатиш, уларни қашшоқланиши ва сифатини бузилиши билан яқиндан шуғулланмаслик тарки одат бўлган.
Ишлаб чиқаришнинг хусусийлаштирилиши, ерга бўлган муносабатнинг ўзгартирилиши, табиат тўғрисида Олий Мажлиснинг бир неча қонунларини қабул қилиниши, корхоналарни давлат тасарруфидан чиқарилиши ва бошқа ислоҳотлар бозор иқтисодиёти шароитида табиий ресурслардан фойдаланиш ва умуман табитага бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришга асос солди. Эндиликда табиий ресурслардан омилкорлик билан фойдаланиш ва экологик омилни эътиборга олиш биринчи даражали аҳамиятга эга бўлди. Бу аввало атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришни экологик жиҳатдан тоза ҳолда ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодиётга йўналтирилган экологик сиёсатнинг амалга ошира бошланишидир. Бироқ, бу жараён етарли даражада мураккаб, сер қиррали ва муаммолиги билан ажралиб туради. Шу жиҳатдан қараганда табиатдан фойдаланишнинг экологик ва иқтисодий асосларини билиш барқарор иқтисодий ривожланишга ўтишда муҳим ҳисобланади.
Инсон табиатдан фойдаланиш жараёнида унга икки турдаги тармоқлар ёрдамида таъсир кўрсатади: 1. Табитадан бевосита фойдаланиш; 2. Табиатдан билвосита фойдаланиш. Биринчи турдаги табиатдан фойдаланиш тармоқлари табиий муҳитдан тўғридан-тўғри керакли бойликларни олади ва фойдаланади. Шунинг учун ҳам бу тармоқлар табиатни муҳофаза қилиш борасида биринчи ўринда жавобгар ҳисобланадилар, шунга яраша табитани сақлаш ва қайта тиклаш, ресурсларнинг сифатини доимо юқори бўлиши, атроф муҳитни ифлосланишдан сақлашда маъсулдирлар. Иккинчи турдаги табиатдан фойдаланиш тармоқлари биринчи турдаги тармоқлар фойдаланган бойликлар қолдиқларини қайта ишлаш билан шуғулланадилар. Бу жиҳатдан улар табиатдан тўғридан-тўғри ресурсларни олмайдилар ва атроф-муҳитга бевосита таъсир кўрсатмайдилар. Лекин бевосита таъсир одатда иккиламчи ресурсларни қайта ишлаш жараёнида юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |