Самоа группаси оролидаги тропик ўрмон.
Булар кема қатновини қийинлаштиради. Баъзи ороллар группалари яқинида чуқур океан ботиқлари жойлашган. Мариана архипелаги яқинидаги Мариана ботиғи Дунё океанидаги энг чуқур ботиқдир.
Микронезия очиқ океанда ва экваторга яқин жойлашганлигидан унинг иқлими жуда сернам ва ҳарорат ҳамма вақт бир хил бўлади. Баъзи оролларда ёмғир деярли ҳар куни ёғади. Йиллик ёғин миқдори 2000 мм дан 4000 мм гача, айрим жойларда 6000 мм га етади. Температура одатда +28°С дан кўтарилмайди ва +20°С дан пастга ҳам тушмайди. Қаролин ороллари довуллар билан келадиган тропик циклонлар пайдо бўладиган райондир.
Ўсимликлари турларга нисбатан камбағал. Сернам тропик ўрмонлар кўпчиликни ташкил этади, улар вулкан тоғлари ёнбағирларини қоплаган.
Маржон оролларида кўпинча фақат кокос пальмалари билан баъзи бир буталар ўсади. Кокос пальмасининг танаси тик ўсади, эгилувчан бўлади, денгиз томонга салгина оғиб туради, патсимон барглари тўп бўлиб, жуда чиройли. Бу пальма Микронезиядаги кўп ороллар қирғоғи ландшафтининг характерли белгисидир.
Оролларнинг деҳқончилик учун яроқли барча қирғоқлари ҳайдалган. Катта майдонларни кокос пальмаси плантациялари банд қилган. Аҳоли деҳқончиликдан ташқари балиқ овлаш билан ҳам шуғулланади.
МАРКАЗИЙ ВА ЖАНУБИЙ ПОЛИНЕЗИЯ
Марказий ва Жанубий Полинезиянинг деярли барча оролларисамоа, Кўк, Жамият, Тубуаи, Маркиз ороллари ва бошқалар экватор билан 10° жанубий кенглик оралиғида жойлашган; фақат Лайн оролларининг бир қисми шимолий яримшарда. Бу архипелаглар, одатда, шимоли-ғарбдан жануби-шарққа чўзилган ва Тинч океан тагини кесиб ўтган ёриқлар бўйлаб жойлашган.
Оролларнинг кўпчилиги вулкан ороллари бўлиб, базальт лавалари қопламидан тузилган, уларнинг баъзилари устидан баландлиги 1000-2000 м бўлган кенг ва ясси вулкан конуслари кўтарилиб туради. Энг кичик оролларнинг кўпчилиги маржон қурилмаларидан ҳосил бўлган.
Ўлкада ёғин жуда кўп тушади, уни жануби-шарқий пассат шамоллари келтиради. Оролларнинг шамолга рўпара ёнбағирларида 5000ммгача, терс ёнбағирларида 1500 мм гача ёғин ёғади. Ёғиннинг кўп қисми жанубий яримшарнинг ёз фаслига тўғри келади. Шарқда Тинч океаннинг шарқий қисмида таркиб топадиган нисбатан совуқ Ҳаво массалари таъсирида ёғин миқдори камаяди.
Бутун ўлкада йил давомида ҳароратнинг ўзгариши катта эмас.
Вулкан оролларнинг табиий ўсимлик қопламида сийрак тропик ўрмонлар ва бутазорлар кўпчиликни ташкил этади, ондасонда саванналар ҳам учраб туради. Энг йирик оролларнинг шамолга рўпара ёнбағирларидаги ўрмонлар айниқса бой. Ер усти оқар сувлари бўлмаган маржон оролларининг ўсимликлари нисбатан кам-бағал, асосий ўсимлик кокос пальмасидир.
Ўлканинг маданий ландшафти учун бошқа оролларда тарқалган тропик ўсимликлар плантациялари каби плантациялар характерлидир.
ШИМОЛИЙ ПОЛИНЕЗИЯ (ГАВАЙ ОРОЛЛАРИ)
Бу ороллар группаси Тинч океаннинг ўрта қисмида Шимолий тропикдан жанубда жойлашган. Пайдо бўлишига кўра улар Марказий ва Жанубий Полинезия оролларига ўхшайди. Оролларда базальт лаваларидан тузилган сўнган ва сўнмаган вулканлар кўтарилиб туради, улар Гавай типли вулканлар деб аталадиган қалқонсимон вулканларга классик мисол бўлади.
Улар отилганда лава кенг кратерлар четидан ошиб тушади ва ёнбағирлар бўйлаб оқиб, ўз йўлида учраган ўсимликларни, экинларни куйдиради, аҳоли пунктларини яксон қилади. Гавай ороллайда Мауналоа вулкани ҳаммадан баланд кўтарилган (4168 м). Баъзи ороллар бир-бирлари билан қўшилиб кетган вулкан конусларидан-иборат. Уларнинг қирғоқларини маржон рифлари ўраб олган.
Гавайи оролларидаги ўрмон.
О роллар йилнинг кўп қисмида шимоли-шарқий пассат шамоллари таъсирида бўлади. Бу шамоллар оролларнинг шамолга рўпара ёнбағирларига ҳар йилига 10-12 минг мм гача ёғин келтиради. Пассатларга тесқари ёнбағирлар анча қуруқ. Бу ҳол ўсимлик қопламининг фарқ қилишига олиб келган. Шамолларга тескари ёнбағирлар саванналар билан банд, бу ерларда Америкадан келтирилиб, сўнгра ёввойилашиб кетган баъзи бир ўсимликларни (масалан, кактусларни) учратиш мумкин. Шамолга рўпара ёнбағирлар ўрмонлар билан -қопланган, ҳозир уларнинг кўпи кесиб юборилган. Оролларда маданий ўсимликлардан шакарқамиш, банан, шоли, ток, ананас ва кофе дарахтлари кенг тарқалган.
Гавайи оролларидан бирида температура, ёғинлар ва нисбий намлик-иннг йил давомида ўзгариши.
Ш
Ҳайвонот дунёси Океания оролларининг кўпчилигидаги каби камбағал. Сутэмизувчилардан фақат кўршапалакхарактерли, лекин қушлар кўп. Кўпдан кўп турли қушлар қишлаш учун Осиё ва Шимолий Америка дан учиб келади. Оролларга одамлар билан бирга сичқон, чўчқа ва итлар ҳам келиб, кейинчалик ёввойилашнб кетган.
АНТАРКТИКА ВА АНТАРКТИДА
1958 йилда совет экспедицияси материкнинг геометрик маркази-бориш қийин бўлган қутбга биринчи бўлиб етиб борди. Совет Иттифоқи, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг олимлари материкнинг ички қисмига узоқ походлар қилишди, бунда материк Жанубий қутб орқали бир неча бор кесиб ўтилди. Ҳозирги вақтда Антарктидада кўп илмий-тадқиқот станциялари ишлаб турибди, улардаэнг янги методларни қўлланиб, Жанубий қутбий ўлканинг табиий шароити комплекс ўрганилаяпти. Кейинги йилларда Антарктидани тадқиқ этишда авиация катта роль ўйнаяпти.ктика-Ернинг жанубий қутбий ўлкаси. Унинг номи грекча анти (қарши) ва артикос (шимолий) сўзлардан ясалган. Антарктика таркибига муз билан қопланган жуда катта Антарктида материги ва уни ўраб турган жанубий қутбий сувлар ҳамда унда сочилиб ётган ороллар киради. Антарктика Ер шарининг табиати энг қаттиқ қисмидир. Баъзй оролларни ҳисобга олмаганда унда доимий турадиган аҳоли йўқ.
Антарктиданинг мавжудлиги ҳақида географ ва денгизчилар ўрта асрлардаёқ тахмин қилган бўлсалар ҳам, лекин у инсониятга бошқа материклардан кейин маълум бўлди. Антарктида қирғоқларини ва Антарктикага тегишли кўп оролларни рус денгизчилари Ф. Ч. Беллинсгаузен ва М. П. Лазарев бошчилигида 1819- 1821 йилларда махсус ташкил этилган экспедиция вақтида биринчи бўлиб кўрдилар.
Кейинги ўн йилликларда Антарктика ўзининг ҳал этилмаган ялмий масалалари билан ҳам сув ҳавзаларининг жуда катта бойликлари билан ҳам турли мамлакатлар тадқиқотчи ҳамда денгизчиларининг диққатини ўзига тортди.
1911-1912 йилларда норвегиялик қутб тадқиқотчиси Р. Амундсен ва инглиз олими Р. Скотт деярли бир вақтда жанубий қутбга етиб боришди.
Бундан кейин ҳам сирли материкка қизиқиш камаймади, лекин Антарктикани мунтазам равишда ўрганиш Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланди ва ҳозирги вақтда ҳам давом этаяпти.
40-50-йилларда бир қатор давлатлар Антарктида материгида илмий-текшириш станцияларини бунёд этишди. 1957 йили 3-Халқаро геофизика йилига тайёргарлик ва уни ўтказиш муносабати билан тадқиқот ишларининг ягона халқаро программаси ишлаб чиқилди.
Халқаро программага мувофиқ 1957 йилда бошланган тадқи-қот ишлари илмий-тадқиқот станциялари ва пунктлари ишларини, континент ички қисмига қилинадиган экспедицияларни ва илмий-тадқиқот кемаларининг денгиздаги зкспедицияларини ўз ичига олади.
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ЧЕГАРАЛАРИ
Антарктика ниҳоятда ўзига хос ва қаттиқ табиий шароитга эгаки, бунга унинг Жанубий қутб яқинида жойлашганлиги, шунингдек жанубий юқори кенгликлардаги қуруқлик билан денгизнинг нисбати сабаб бўлган. Ҳатто Арктика табиати ҳам Антарктика ўлкаси табиатига бир оз ўхшаса ҳам, лекин ҳар ҳолда ундан кескин фарқ қилади.
Антарктиканинг ўзига хос шароити жуда катта қуруқлик ва сув ҳавзасида ҳукмрон. Антарктикадаги қуруқликда Антарктида қуруқлигидан ташқари ороллар архипелаглари ва алоҳида оролларни: Александр I Ери, Жанубий Шотландия, Жанубий Оркней, Жанубий Сандвич, Жанубий Георгия, Баллен ва бошқа кўп оролларни ўз ичига олади. Бу оролларнинг баъзилари материкнинг шундай ёнгинасида жойлашган ва табиий шароитига кўра ундан деярли фарқ қилмайди, бошқалари кенг денгизда материкдан ҳамда бир-бирларидан узоқда жойлашган.
Антарктида қирғоқларини Жанубий Муз океани сувлари ювиб туради. Океан материк қирғоқларини ўйиб кириб, Уэдделл, Беллинсгаузен, Амундсен, Росс, Жамият, Космонавтлар денгизларини ҳосил қилади. Антарктика сув ҳавзалари сувининг режими, флораси, фаунаси бошқа кенгликлардаги сув ҳавзаларидан фарқ қилувчи ўзига хос кўп хусусиятларга эга. Улар Ернинг бу қисми табиатига катта таъсир кўрсатади.
Қутб атрофида жойлашган Антарктика фақат битта шимолий чегарага эга ва бу чегара океанлардан ўтганлигидан уни белгилаш қийин. Антарктиканинг чегараси ҳақидаги масала узоқ вақт мунозарали бўлди ва турли тадқиқотчилар турлича ҳал қилдилар. Бу чегарани Антарктика атмосфера циркуляцияси шароити мўътадил минтақа атмосфера циркуляцияси шароити билан алмашинадиган жойдан, яъни мўътадил кенгликлар ҳаво массаларини Антарктика ҳаво массаларидан ажратадиган фронтнинг шимолий ўртача ўрни орқали ўтказиш энг тўғридир. Фронт зонасида атмосферадагина ўзгариш бўлиб қолмасдан океан ҳавзалари режимида ҳам ўзгариш рўй беради. Антарктика конвергенцияси зонаси деб аталадиган зона ҳам фронт зонасига тахминан тўғри келади. Антарктика конвергенция зонасида Антарктиканинг совуқ сувлари мўътадил кенгликларнинг илиқ сувлари билан қўшилишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |