Ж анубий Георгия оролидаги ландшафт
Океан сув режимининг Антарктиканинг шимолий чегараси яқинида кескин ўзгаришини ҳамма тадқиқотчилар қайд қилишади. Бу ўзгариш шунчалик каттаки, бу ҳол Дунё океанида Антарктика ўлкасининг табиий зонал чегарасининг мавжудлигига шубҳа туғ-дирмайди. Антарктика ўлкаси Ернинг Жанубий Антарктика минтақасига тўғри келади.
Антарктика конвергенция зонаси Антарктиканинг турли секторида турли географик кенгликларда жойлашган, лекин йил давомида унинг ўрни жуда кам ўзгаради. Атлантика секторида ва Ҳинд океани секторининг ғарбий қисмида бу зона 48-50° жанубий кенгликлар орасида жойлашган, Австралиядан жануби-ғарброқда у жанубга бурилади ва Тинч океан секторида 60° жанубий кенгликка яқинлашади. Бу зона айсберглар учрайдиган ерларнинг шимолий чегараси билан денгиз музлари энг кўпайган вақтдагя уларнинг чеккаси орасида бўлиб, ўрта ҳисобда олганда 53°05 жанубий кенгликка яқин жойлашган. Антарктиканинг шу чегаралар йчидаги умумий майдони, Антарктидани ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 52 млн. км2 га яқин. Антарктика ўлкасининг шимолий қисми табиати унинг бошқа қисмлари табиатига қараганда бир оз юмшоқрок. Ана шунга кўра Антарктика ўлкасида шимолий ярим шардагига ўхшатиб, субантарктика минтақаси-Субантарктика ажратилади. Унта жанубий океанларнинг ёзда мўътадил кенгликларнинг ғарбий шамоллари таъсири кузатиладиган анчагина қисми ва ундаги ороллар киритилади.
АНТАРКТИДА СУВЛАРИ
Антарктида атрофидаги материк саёзлети Ер шарининг бошқа қисмларидагига қараганда анча чуқур жойлашган (ўрта ҳисобда 500 м гача). Материк саёзлигининг бундай чуқур жойлашганлигига океан тагининг материк чеккаларини ҳам қамраб олган ёш чўкишлари сабаб бўлган. Материк саёзлиги рельефида материк муз босишининг энг кучайган вақтдаги фаолияти излари сақланиб қолган. Антарктиканинг чекка денгизлари деярли бутунлай материк саёзлигида жойлашган.
Материк саёзлигининг тик ёнбағирлари шимолроқда жойлашган ва чуқурлиги 4000-5000 м бўлган океан ботиқлари билан туташган. Океан ботиқларини бир-биридан сув ости тоғ тизмалари ва қирлари ажратиб туради. Энг йирик ботиқлар Африка-Антарктика, Австралия-Антарктика, Беллинсгаузен ботиқларидир. Буларни бир-биридан Африка-Антарктика тизмаси, Австралия-Антарктика қирлари, Жанубий Тинч океан қирлари ажратиб туради.
Антарктика соҳилидаги ёнбағир.
Сув ости тизмаларининг тепаларисув устига чиқиб, оролларни ҳосил қилади. Улар турли ёшдаги вулкан жинсларидан тузилган.
Жанубий қутбий сувларининг юза қисмида температура жуда паст ва шўрлиги кам. Қишда Антарктиканинг жанубий қисмларида сувнинг юза қисмида температураси тахминан -2°С, шимолда + 1°С га яқин ва ундан бир оз юқорироқ бўлади. Ёзда сувнинг энг юза қисми баъзи жойларда фақат +2, +3°С гача илийди. Сувнинг юзаси нисбатан совуқ қатламининг қалинлиги бир неча ўн метрдан бир неча юз метргача боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |