Кириш. Ҳозирда юртимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни тартибга солиш ва суғориш тизимлари, сув бериш иншоотлари, сув омборларини иш самарадорлигини ошириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишда илм-фаннинг сўнгги замонавий ютуқларидан фойдаланиш талаб этилмоқда. Бу эса Ўзбекистон Президентининг 10 июль 2020 йилдаги ПФ-6024-сонли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепцияси” да ҳам ўз аксини топган.
Ҳозирда республикамизда сув омборларини қуриш ва модернизация қилишга катта эътибор қаратилиб, улардан бўладиган сув исрофларини, лойқа босишини олдини олиш, улардан самарали фойдаланишга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, ҳамда такомиллаштириш имкониятларини берувчи мавжуд гидравлик ҳисоблашларнинг янги замонавий усулларини яратишга оид чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Сув oмбoрининг сув xўжaлик ҳисoблaшлaри мaсaлaлaридaн бири кутилaётгaн сув исрoфлaрини эътиборгa oлгaн ҳoлдa сув oмбoрининг тўлиқ ҳaжмини aниқлaшдaн ибoрaтдир. Кунлик вa ҳaфтaлик oқим ҳaжмини рoстлaшдaги сув oмбoрлaридa (aгaр энг қизғин дaвр қишки сув тaқчил дaвригa тўғри келсa) музлaнишгa кетгaн сув исрoфи aҳaмиятлидир. Сув oмбoридa сувнинг исрoф бўлишининг бoшқa турлaридa сув кaм миқдoрдa исрoф бўлaди, шунинг учун улaрни кaм сув xўжaлиги ҳисoблaшлaридa эътиборгa oлмaсa ҳaм бўлaди [2].
Aксинчa, мaвсумий вa кўп йиллик рoстлaшдaги сув oмбoрлaридa буғлaнишгa, трaнспирaциягa кетгaн сув исрoфлaри энг aҳaмиятли ҳисoблaнaди.
Биз ушбу мақолада қуйилма сув омборларида буғланишга кетган сув исрофини Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Талимаржон шаҳри ёнида жойлашган Талимаржон сув омбори мисолида кўриб чиқамиз.
Тадқиқот усуллари.Сув омборларининг юза қисмидан сув буғланишини ҳисоблаш услублари қатор олимлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, аммо бугунга қадар ягона ечим топилмаган. Йирик дарё сув омборларининг юза қисмидан буғланиш ҳиссасига йилига тенглаштирилган сув балансининг10-15% дан ортиғига тўғри келади. Кўл типидаги йирик сув омборларидаги буғланиш ҳиссаси жами оқимга эга қиймат бўйича бир хил тарзда буғланиш сув кам бўлган йиллари алоҳида ойларда сезиларли тарзда кўп, ҳаттоки, ундан ортиб ҳам кетади. Унча катта бўлмаган сув омборларда қурғоқчилик районларда сув юза қисмини буғланиши сув баланси тенгламасининг асосий исрофни белгиловчи параметр ҳисобланади 3,4].
Текислик ҳудудларида жойлашган сув омборининг сув юзасидан буғланишнинг ойлик қатлами (Е0 мм) ГГИ формуласи бўйича аниқланади [6].
, (1) Бу ерда: Т – бир ойдаги кунлар сони;
е0 – сув омборидаги сув юзасидаги ҳарорати бўйича ҳисобланган сув буғининг максимал намлиги;
U200 ва е200 – сув буғининг 200 см баландликда сув юза қисми устидаги шамол тезлиги ва ҳавонинг мутлоқ намлиги. Ҳамма қийматлар бир ой учун ва сув омбори акваторияси бўйича ўртача қилиб қабул қилинади.
Сув ҳарорати бўйича жорий маълумотлар мавжуд бўлса, ( 1) формула бўйича буғланишни, ҳавонинг мутлоқ намлиги, шамол тезлигини аниқлаш анча осон амалга оширилади. Лекин бунинг учун имкониятлар анча камдир. Мавжуд услубларга [6] кўра, сув омбори бўйича керакли маълумотларни қирғоқдаги ўлчашлар ва яқиндаги метеостанциялардаги кузатишлар бўйича олдиндан ҳисоблашга тўғри келади. Ўлчамлар бўйича ҳамма сув омборининг буғланишини ҳисобга олиш мақсадига кўра уларнинг сув юзаси (ω)ни учта гуруҳга бўлиш қулайдир: кичик (ω < 5 км2), ўртача (5 < ω < 40 км2), катта (ω > 40 км2).
Марказий Осиё ва Қозоғистон шароитида жойлашган сув омборларининг сув сатҳидан буғланишни ойлик қатлами(Е0 мм)ни А.П.Браславский қуйидаги формула асосида аниқлашни тавсия қилади [6]:
Е0 = 0,14Т(е0 – е200)(1+С0+0,8 U200), (мм) (2)
Бу ерда: С0 – ҳаво ҳарорати билан боғлиқ параметр;
С0 = f (∆t); ∆t = tc – tҳ;
бу ерда: tc– сув ҳарорати;