tҳ - ҳаво ҳарорати.
Агар ∆t > 0 бўлганда, С0 = 1,9(1-е-0,08∆t);
агар ∆t < 0 бўлганда, С0 = 1,9 (е0,18∆t -1).
Тадқиқот натижалари. Сув омборини сув танқис шароитларда сувга тўлиқ тўлдириш имконияти бўлмагани сабабли сув омбори косасининг маълум майдони очиқ қолиб, йиллар давомида бу майдон ҳар хил ўлчамдаги ўсимликлар билан қопланади. Сув омбори косасининг намлиги ҳисобига бу ўсимликлар ўсиб, кенг майдонда кўкаламзор ҳосил бўлади. Шу сабабли сув омборидан бўлаётган буғланишни аниқлашда ушбу жараённи инобатга олиш лозим бўлади[5,7].
Сув омбори юзасидан буғланган сувлар миқдорини қуйидагича аниқлаш лозим бўлади:
Бу ерда: Е1 - сув сатҳидан бўлаётган буғланиш;
Е2 - сув омборида ўсимликлардан бўлаётган буғланиш
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, сув омборидан буғланишга бўлаётган сув исрофларини Талимаржон сув омбори мисолида кўриб чиқамиз.
Талимаржон сув омбори қуйилма сув омборига мансуб бўлиб, Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Талимаржон шаҳри ёнида жойлашган (1-расм). Талимаржонсув омборига сув Амударёдан насос станциялари орқали қуйилади.
Талимаржон сув омборининг қурилиши 1974 йилда бошланиб, 1986 йилда фойдаланишга топширилган. Сув омборининг лойиҳавий маълумотларига кўра нисбий баландлиги - 400,5 м, умумий ҳажми – 1525,03 млн.м3, тўла ҳолдаги майдони – 77,35 км2, қолдиқ ҳолдаги нисбий баландлиги – 373,0 м, ўлик ҳажмидаги майдон – 22.38 км2, ўлик ҳажми – 125 млн.м3, энг чуқур жойи – 40м га тенг. Сув омборининг фойдали сув ҳажми 1400 млн.м3. [5].
1 – расм. Талимаржон сувомбори
Талимаржон сув омборида тадқиқотлар натижасида олинган сув сатҳи юзаси кўрсаткичлари асосида, сув омборининг табиий шароитига мос келувчи усулларни танлаб олиб, ГГИ, А.П. Браславский формулалари бўйича ҳисобланган буғланиш миқдори Е0 (мм)дан фойдаланиб, йил давомида сув омбор юзасидан бўлган буғланиш миқдори аниқланди.
Таҳлиллардан маълум бўлдики, Талимаржон сув омборида ГГИ формуласи асосида ҳисобланган буғланиш миқдорини ўртача йиллик йиғиндиси 1312,62 мм, бу эса 410,25 млн.м3, А.П. Браславский формуласи асосида ҳисобланган буғланиш миқдорини ўртача йиллик йиғиндиси 2058,52 мм, бу эса 643,37 млн.м3 ни ташкил этмоқда, яъни олинган натижалар орасидаги фарқ 26-45 % ни ташкил қилмоқда.
Сув танқис шароитларда сув омборини сувга тўлиқ тўлдириш имконияти бўлмагани сабабли сув омбор косасининг маълум майдони очиқ қолиб, йиллар давомида бу майдонда ҳар хил ўсимликлар ўсиб, майдон ҳар хил ўлчамдаги ўсимликлар билан қопланган. Сув омбор косасининг намлиги ҳисобига бу ўсимликлар ўсиб, кенг майдонда кўкаламзор ҳосил бўлган. Сув омбордан бўлаётган буғланишни аниқлашда бу жараённи инобатга олиш лозим бўлади.
Бу ўсимликлар майдони масофадан туриб, сунъий йўлдошлар ёрдамида аниқланди. Бунда Landsat OLI сунъий йўлдоши тасвирларидан фойдаланилди. Ушбу сунъий йўлдош юқори резолюцияли сунъий йўлдош бўлиб, объектларни 30 м/пиксел аниқликда тасвирга олади ва унда 11 спектрал қатлам мавжуд. Ушбу қатламлар ва резолюция йирик объектларни юқори аниқликда тахлил қилиш имконини беради[7].
Бунда Талимаржон сув омборидаги ушбу майдонлардаги тупроқ ва ўсимликлардан бўладиган буғланиш FAO нинг CROPWAT* дастури асосида аниқланди.Бунда Харгрейв-Самани тенгламасидан фойдаланилди.
Дастурнинг афзаллиги шундаки, унда жуда кўп маълумотлар талаб этилмайди. Дастурдан фойдаланишда ойлик ўртача ҳарорат, ойлик ёғин, тупроқ тури, ўсимлик тури ҳақидаги маълумотлар зарур бўлади.
Харгрейв-Самани тенгламаси ёрдамида буғланишни ҳисоблашда фақат максимум ҳарорат Tmax (˚C) ва минимум ҳарорат Tmin (˚C) ни аниқлаш етарли бўлади[8]:
(3)
Бу ерда: 0.0135-кўрсаткичларни Америка тизимидан халқаро тизимга ўтказиш фактори, kRs радиацияни хисобга олувчи коэфициент (унинг қиймати Қашқадарё учун kRs =0.17 га тенг) ва Ta кунлик ўртача ҳарорат.
Ушбу формуладан кўплаб тадқиқотларда фойдаланилган ва юқори натижаларга эришилган.
Олинган натижаларнинг ишончлилигини баҳолаш учун таклиф этилган усул асосида ҳисобланган қийматлар табиий дала шароитида олинган қийматлар билан қиёсий баҳоланди ва бир-бирига яқинлиги маълум бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |