Бюретка ва пипеткалар. Ҳамма бюретка ва пипеткалар яхшилаб ёғсизлантирилган ва абсолют тоза бўлиши керак. Шундагина ўлчаб олинаётган суюқликнинг миқдори идишда кўрсатилган ҳажмга аниқ тўғри келади. Бунинг учу ниш бошлашдан олдин бюретка ва пипеткалар хромли аралашма, ишқор билан ишлов берилади ва ундан кейин астойдил дистилланган сув билан ювилади.
Кейин ўлчанадиган эритма билан идишлар 2-3 марта ювилади. Ишлатилиб бўлингандан кейин яна оддий ва дистилланган сув билан синчиклаб ювиш керак.
Бюретка ва пипеткаларнинг ҳажмини текшириш учун улардаги маълум бир ҳажмдаги тортилган идишга қуйиб аналитик тарозига тортиш керак. Сувнинг топилган оғирлигини жадвал бўйича ҳисобланган массасига таққослаш асосида қўйилган хатолик катталигини ва керакли тузатиш миқдорини топамиз.
Пипетка ва бюреткалардан суюкликни тўкаётганда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак. Пипеткани кўрсаткич бармоқнинг учи билан вертикал ҳолатда ушлаш керак. Суюқликни пипеткадан қабул қилиш идишига тўкаётган пайтда пипеткани вертикал, идиш деворларига суянтирилган ҳолатда ушлаб туриш керак. Бу қоидага суюқликни пипеткадан қуяётган пайда ва тўкиб бўлгандан кейин 1 минут ўтгунча бўйсуниш керак. Пипеткадаги суюқликни оғиз билан пуфлаш ман этилади. Бюреткадан кетган суюқлик миқдорини билиш учун ҳисобни тўкиб бўлгандан кейин 1 минут ўтказиб бошлаш керак.
Пипеткаларнинг ҳажмини текшираётганда хатолик олинган массасидан 0,1 % га ошмаслик керак. Пипеткани текшириш пипеткада кўрсатилган температурада олиб борилади. Агар бунга эришиб бўлмаса, сувнинг температурасига тузатиш киритилади.
Мисол: 10 мл сиғимдаги пипеткани 150да текшириш керак. Пипеткадаги сувнинг массаси (ўлчовигача) 9,93 граммга тенг. Сувнинг бу массасига тўғри келадиган ҳажмни топиш учун сувнинг тажриба температурасидаги (яъни 15 даги) зичликни билишимиз керак, ёки сувнинг бу температурадаги ҳажмини билишимиз керак. Биринчи ҳолда топилган массани зичликка бўлиши керак. Иккинчи ҳолда эса массани солиштирма ҳажмга кўпайтириш керак. Керакли жадвал бўйича 150 да солиштирма ҳажми 1,00087 мк-г. Шундай қилиб ўлчанадиган пипетканинг сиғими кўпайтириш натижаси билан аниқланади:
9,93 х 1,0009 = 9,94 мл
Демак, пипетка ёрдамида олинган сувнинг фактик сиғими унинг номинал (теоретик) сиғимидан 0,06 мл га (10,00-9,94=0,06) фарқ қилади. Пипетканинг хатолиги:
яъни хатолик рухсат этилган чегарадан чиқади.
Агар кимёвий анализларда рухсат этиладиган хатоликдан четга чиққанда пипетка сиғимига тузатиш киритиш шарт. Буни икки йўл билан олиб бориш мумкин.
1. Пипетка билан олинадиган суюқликнинг хақиқий ҳажмини билган ҳолда бу катталикдан ҳамма анализларнинг ҳисоб-китобидан фойдаланиш, яъни юқоридаги келтирилган ҳолда пипетка билан олинган суюқликнинг ҳажми 10,00 мл га эмас, 9,94 мл га тенг. Бунда ҳамма ҳисоб-китоблар мураккаблашади.
2. Иккинчи усулда аниқ 10 мл ҳажмдаги суюқлик учун пипеткага янги ўлчов белгиси қўйилиши керак. Янги ўлчов белгининг жойини пипетканинг диаметрини билган ҳолда ҳисоблаб чиқишимиз мумкин.
Пипетканинг сиғимига тузатиш киритиш учун қушимча равишда олиниши керак бўладиган суюқликнинг ҳажмини (у) қуйидаги формула бўйича топилади:
Бу ерда: d – трубканинг диаметри, мм
h – қўшилиши керак бўладиган суюқлик устунинг баландлиги, мм
Юқорида келтирилга мисолда пипетканинг диаметри 4 мм.
Унда:
У =
|
3,14 х 0,16
|
h = 0,06 мл, бунда h= 5 м
|
4
|
Шундай қилиб янги ўлчов белгисини эскисидан 5 мм га юқорига қўйиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |