Қаттиқ заҳарли моддаларбилан ишлаш Қаттиқ заҳарли моддалар билан ишлаш суюқ заҳарли моддалар билан ишлагандаги каби эҳтиёткорликни талаб этади.
Уларни қўл билан ушлаш, олиш мумкин эмас. Уларни пенцит, қистиргичлар билан олиш керак. Кукунсимон моддаларни шамол йўқ жойда олиш керак. Шиша идиш бўлса яхши бўлади. Унда қўл кириши учун икккита тирқиш қилинади.
Қуйидагиларга риоя қилиш керак: 1. Ишни фақат мўрили шкафда ўтказиш керак.
2.Противогаз, кўзойнак, қўлқоплар бўлиши керак. Уларни ҳар доим ишлатиш керак.
3.Биринчи ёрдамни кўрсатишни билиш керак. Лабараторияда бунинг учун керак бўладиган барча нарсалар бўлиши керак.
4. Идишларни заҳарли моддалар билан заҳарланган бўлса, у олдин фильтр қоғози билан олинади, кейин эритувчилар билан эритилади. Қўлга, юзга, устига тегишдан сақланиш керак.
5. Cуюқ заҳарли моддалар махсус пипетка билан олинади.
6.Заҳарли моддаларни идиши билан қолдирмаслик керак.
7.Раковинага тўкишдан олдин уларни зарарсизлантириш керак.
8. Заҳарли моддалар юмалоқ тагли колбада қиздирилиш керак. Газда қиздириш мумкин эмас.
9.Тарозида тортиш мўрили шкафда ўтказилади.
10. Заҳарли моддалар билан ишлайдиган хоналарда овқатни сақлаш ва истеъмол қилиш манъ этилади.
Радиоактив моддалар билан ишлаш Охирги пайтларда жуда тез-тез қўлланила бошлаган радиоактив моддалар билан ишлаш катта эҳтиёжкорликни талаб қилади. Бунда асосий хавф радиоактив нурланиш ҳисобланади. Бу моддалар билан ишлашни одатда фақат бу мақсадда махсус қуритилган хонада олиб бориш керак. Фақат айрим ҳолларда, радиоактив моддалар билан ишлаш санитар қоидалари кўзда тутган ҳолларда кимёвий лабаратория хонасида ўтказиш рухсат этилади. Радиоактив моддалар билан ишлаш методлари махсус адабиётларда батафсил ёзилган.
КУЙИШ ВА ЗАҲАРЛАНИШ ҲОЛЛАРИДА ЛАБОРАТОРИЯДА КЎРСАТИЛАДИГАН БИРИНЧИ ЁРДАМ 1. Термик куйишда тезлик билан куйган жой бир неча марта таниннинг спиртли эритмаси билан ҳўлланиши керак (калий перманганат ёки этил спирти билан ҳам намлаш мумкин) ва куйишга қарши бўлган мазь (мой), сульфидин эмульсияси (қоришмаси) суртилади.
2. Кислоталардан куйганда олдин куйган жой яхшилаб сув билан, кейин натрий бикарбонат эритмаси билан ювилади.
3. Ўювчи ишқорлар билан куйганда, куйган жойни яхшилаб сув билан, кейин суюлтирилган сирка кислотаси билан ювилади. Ишқорлар ва аммиак эритмасини кўзга тушиши айниқса ҳавфли, қаттиқ ишқорларни майдалашда албатта кўзойнак тақиш керак.
4. Хлор ёки бром буғлари ютилган холларда спирт буғлари билан нафас олиш керак. Кейин эса тоза, очиқ хавога чиқиш керак.
5. Лабораторияда ишлаганда асосий эътиборни кўзни ҳимоя қилишга қаратиш керак. Кўзга ҳар ҳил кимёвий реактивлар тушган ҳолларда тезликда оғриққа эътибор бермаган холда, кўзни 3-5 минут давомида кўп миқдордаги сув билан ювиш керак. Кейин агар кўзга тушган модда кислоталар реагент бўлса бор кислотаси эритмаси билан ювиш керак. Биринчи ёрдамни бундай тадбирларидан кейин врачга мурожаат қилиш керак.