Co дан бошқа бурча газлар (тутундан ҳимоя қилмайди).
П
Оқ полосали қизил
Ёнғин газлари ва тутундан, чангдан ҳимояланиши учун чанга қарши респиратордан фойдаланилади.
Суюқ заҳарли моддалар билан ишлаш
Барча заҳарли суюқ моддалар билан ишлаш яхши ишлаб турган мўрили шкафда ўтказилади.
Агар заҳарли модда терига таъсир кўрсатса ёки тери орқали организм ичкарисига ўтса, унда энг аввало қўлни ҳимоя қилиш чоралари кўрилади. Бу мақсадда жарроҳлик резина перчаткалар қўлланилади. Уларни кийиш олдидан уларни ички тальк билан пудраланиши керак. Ишдан кейин перчатка сув билан ювилиши, яхши артилиши ва ичкари ва ташқи томондан тальк сепилиши керак. Перчаткада йиртиқ ва тешиклар бўлмаслиги керак. Яровсиз перчаткани ишлатиш мумкин эмас.
Суюқлик кийимга тушмаслиги керак. Агар заҳарли модда терига тушса, уни тезда теридан холос қилиш (чиқариш) керак. Заҳарли моддани характерига қараб уни теридан йўқотиш ҳар хил усулларда амалга оширилади. Заҳарли моддалар теридан асосан органик эритувчилар ёрдамида тушириб юборилади. Бунинг учун пахта органик эритувчида ҳўлланади ва эҳтиётлик билан заҳарли модда тушган тери участкасига ишлов берилади. Эритувчини терини катта майдони бўйлаб ёйиб юбориш мумкин эмас. Пахтани кучсиз ушлаб суртиш керак. Бу операция бир неча марта такрорланади. Бунда заҳарли модда тўлиқ йўқотилиши керак.
Кийимга тушган заҳарли модда бир неча хил усулда йўқотилади. Агар у қаттиқ модда бўлса, у механик усулда олиб ташланади, яъни чўтка ёрдамида мўрили шкафда.
Агар кийимга заҳарли суюқ модда тушса, махсус тайёрланган паста ёрдамида йўқотилади. Паста тайёрлаш учун тиш порошоги ёки тальк органик эритувчида эритилади. Бу паста заҳарли модда тушган жойнинг ўзига эмас, балки озроқ ундан ўтгандан кейин паста олиб ташланади. Бу операйия камида уч марта қайтарилади. Охирида доғ қуритилади ва тиш порошогини қолдиқлари тозаланади. Бундай тадбир заҳарли моддадан тозалаш бўйича яхши натижа беради. Айниқса кийимдан мойли заҳарли моддаларни йўқ қилишда яхши усул ҳисобланади. Бу усул пастани мойли заҳарли моддани паста ёрдамида адеорбцияланишига асосланган. Бунда паста заҳарли моддани шимиб олиб, материал бўйлаб тарқалиб кетишини олдини олади.
Заҳарли суюқликларни катта идишдан кичкинасига ўтказиш мўрили шкафда ўтказилиши керак ва бунда махсус сифондан фойдаланилади. Бу хавфсиз ҳисобланади, чунки суюқликларни сифонсиз бу идишдан иккинчи идишга қуйиш катта эҳтиёткорликни ва тажрибани талб қилади. Бунда заҳарли суюқликни тўкиб қўймаслик ёки суюқлик солинаётган идишни тўкиб қўймаслик керак. Агар бундай ҳол рўй берса, операция бирдан тўхтатилади ва идишларнинг оғзи ёпилади. Столдаги заҳарли модда кўлмагига ёки томчиларига қипиқ ёки қандайдир кукунсимон модда сепилади. Бу суюқликни шимдмриб олиш учун керак бўлади. Кейин стол устига сепилган материал иккита шпател ёрдамида йиғиштириб олинади ва ёқилади ёки керакли тарзда зарарсизлантирилади. Заҳарли суюқлик тўкилган идишни ташқи девори сув билан ёки бу ишга ярайдиган қандайдир суюқлик билан ювилади, кейин фильтр қоғози билан артилади. Фильтр қоғози кейин мўрили шкафда ёқиб юборилади.
Стол юзидан қипиқ ёки кукунсимон модда олиб ташлангандан сўнг унинг усти заҳарли моддани эритадиган ёки парчалайдиган суюқлик билан ювилади, бундай модда бўлмаса сув юилан ювилади.
Агар заҳарли суюқ моддадан кўп олиш керак бўлмаса, дида баллонли пипеткадан фойдаланиш керак. Агар бир неча миллилитр суюқлик олиниши талаб қилинса унда ёки махсус автоматик пипеткадан ёки резина грушали одатдаги пипеткадан фойдаланиш керак. Заҳарли суюқликларни пипеткага оғиз ёрдамида тортиб олиш қатъий тақиқланади.
Лабараторияда жуда кўпчилик ҳолларда металл симоб билан ёки унинг тузлари билан ишлашга тўғри келади. Бу моддаларнинг буғлари заҳарли бўлиб, улар билан нафас олганда инсон заҳарланади. Симобни полга тўкиб юбориш мумкин эмас. Чунки бундай ҳолда у кўп вақт давомида буғланади ва ҳавони заҳарлайди. Симоб билан заҳарланишни олдини олиш учун энг аввало у билан жуда эҳтиёткорлик билан муомалада бўлиш керак. Симобни буғланишини камайтириш учун очиқ, юзаси кичик бўлган идишда сақлаш керак. Ҳамма симобли пробиркалар, агар очиқ юзаси бўлса, махсус ютгичли патрон билан ҳимояланган ёки трубкага ўрнатилган бўлиши керак. Бу трубка симоб буғларини мўрили шкафга олиб келиш керак. Ушбу трубкалар зич қилиб герметик равишда ёпилиши керак. Симоб герметик ёпилган шиша ампулаларда сақлаш керак. Ҳар бир ампулага 30-40мл симоб сиғади.
Симоб билан оммавий ишлайдиган хоналар поли текис материалдан қилиниши ва уларда тирқишлар бўлмаслиги керак. Тахтали ва бетон поллар бундай хоналарда бўлмагани яхши. Агар симоб билан ишлаш тахта полли хонада олиб борилса, унда вақти-вақти билан хона ҳавоси симобга анализ қилиниши керак. Агар симобни хавфли концентрацияси аниқланса тахта пол олиниб, заҳарланиш манбаи йўқ қилинади.
Симоб билан ишлаш ўтказиладиган столлар линолеум билан ёпилган бўлиши керак, уларда уланма жой, тирқиш бўлмаслиги керак. Столнинг тўрт томонида баландлиги 2см бўлган борт бўлиши керак. Бу симоб столга тўкилганда уни столдан оқиб чиқиб кетишини олдини олади. Симоб столга тўкилса махсус пипеткалар ёрдамида йиғиштириб олинади. Агар улар бўлмаса, хўл чўтка билан ҳам йиғиштириб олиш мумкин. Лекин ҳамма симобни механик йўл билан тоза қилиб йиғиштириб олиш мумкин эмас. Шунинг учун стол устига мона ёки дихлораминнинг тўрт хлорадли углеводдаги 5%ли эритмаси ёки охакли хлорнинг сувдаги эритмаси сепилади, кейин натрийнинг кўп сульфидли (многосернестый) 5%ли сувли эритмаси билан ювилади. 8-10соатдан кейин сув билан ювилади. Симоб билан ифлосланган юзани HCl билан кислоталанган 1%ли KMnO4 эритмаси билан ишлов бериш ҳам яхши натижа беради. Симоб билан иш олиб бориладиган каналларда ҳаво тез-тез бор-йўқлигига анализ қилиб турилиши керак.
Симоб турлари ва уларнинг эритмалари билан ишлашда жуда эҳтиёткор бўлиш керак. Айниқса икки валентли симоб тузлар ўта хавфли ҳисобланади. Бир валентли симоб турлари кам хавфли бўлиб, улар ошқозонга тушганда, ош тузи эритмасидан ичиб зарарсизлантириш мумкин. Симоб ва унинг турлари билан ишлаганда қўлни яхшилаб ювиш керак. Симоб ва мишяк сақлайдиган қаттиқ чангланадиган моддалар билан фақат респирпторда ва мўрили шкафда ишлаш керак.
Суюқ заҳарли моддага фторид кислотаси ҳам киради. Уни церезинли баллонларда сақлайди. Уни бир идишдан бошқа идишга ўтказиш учун махсус варонкадан фойдаланади. Бу кислота билан ишлаш учун қўлланиладиган стаканлар парафинлар билан ишлов берилиш керак. 500мл лик кимёвий стакарга 50гр парафин ишлатилиши керак. Фторид кислотаси одатда мис, қўрғошин ва рух қолдиқлари билан ифлосланган бўлади. Уни тозалаш учун платина ёки палладийдан ясалган махсус хайдаш аппаратида камида 3 марта хайдалиши керак. Ҳозирги пайтда фторид кислотасини сақлаш учун керак. Фторид кислотасини олиш учун полиэтилен трубкадан тайёрланган пичеткадан фойдаланилади.
Перхлорат кислотаси билан ишлаганда ҳам жуда эҳтиёт бўлиш керак. У жуда кучли кислота ва оксидловчи. У жуда кўп анализ методикаларида реактив сифатида қўлланилади. Перхлорат кислотаси 70%ли эритма кўринишида ишлаб чиқарилади. Бундай кислота концентрацияланган ҳисобланади ва қайнатилганда портламайди. Суюлтирилмаган қайноқ перхлорат кислотага ёки унинг қайноқ буғлари органик моддалар билан ёки осон оксидланадиган анорганик бирикмалар (уч валентли сурьма ва бошқалар) билан бўлганда портлаш аниқ рўй беради. Шунинг учун ҳам перхлорат кислотаси билан ишлашда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Агар эритмада енгил оксидланадиган модда бўлса, унда уларни олдин концентрланган нитрат кислотасини қўшиш билан оксидлаб олиш керак. Фақат шундан кейин эритмани перхлорат кислотаси буғлари пайдо бўлганча буғлатиш мумкин.
Перхлорат кислотаси билан ишлаганда резина перчаткалардан ва резина бармоққа қийгичлардан фойдаланиш мумкин эмас. Чунки уларга перхлорат кислотаси тушганда портлаш юз бериши мумкин.перхлорат кислотаси бўлган идишларни металл қисқич билан олиш керак. Идишларни ушлаб туриш учун сочиқдан фойдаланиш ҳам хавфли. Перхлорат кислотасини фақат мўрили шкафда кучли сўрим остида буғлатиш керак. Бу хонага перхлорат кислотаси буғларини хонага киришига йўл қўймайди. Перхлорат кислотаси оммавий анализларда қўлланилганда мўрили шкаф ойнасининг ички томони тез-тез ювиб турилиши керак.