Илк бағишловлардан...
I
Оқшом тушар... ўнгу сўлда
О ппоқ-оппоқ хирмонлар;
Тинмай ўтар катга йўлда
Хирмон юкли карвонлар.
Тўлиб кетар кўкка юлдуз...
Келинлар соч тарашур;
Сен ҳам ҳорғин, сочи қундуз,
Сенга ҳам ҳордиқ ярашур...
Кўз ташла оқш ом нинг сўлим чоғига,
Кел сен ҳам, Ойсулув,
Кел сен ҳам, Ойсулув —
Сой қирғоғига...
II
Тун сочидан тутиб шўх ел -
Тортар олис тогларга.
Аста-аста таралур эл -
282
С оя-салқин боғларга...
Қуйиб ўтди бемаҳал сел,
Кўк чароғон кечқурун;
К ўш иқ янграр: «Ж ононим, кел! —
Ойдин, ёруғ бўлур тун».
Кўз ташла оқш ом нинг сўлим чоғига;
Кел сен ҳам, Ойсулув.
Кел сен ҳам, Ойсулув —
Сой қирғоғига...
III
( Ў x ш a m м a )
Сен келгин тонг чоғида,
Сен келгин н ақ тонг мисол.
Тонг балқиб ёноғингда,
Кўзларим ўйната ол!..
Сен кел туш пайтида ҳам,
Дарёда эпкин мисол;
Сочларим тўзғит бир дам,
Д илни ҳам қўзғата ол!
Сен келгин оқш ом, майли,
Оқшом қўшиғи мисол;
Гўё саҳнада Лайли,
Завқимни уйғота ол!
Сен келгин ойдин тунца,
Албатга кел, ой мисол;
Қучоғимга афсундай,
Тўлин ойдай тўла қол...
IV
Етим, ўксиз эдим — ўзингга аён...
Етимман, ёлғизман, ачингил озроқ.
Токай ғуссаларда дил бўлсин нолон,
Лоақал бўлсанг-чи, сал дилнавозроқ...
Эс бил май айрилдим ахир чечамдан,
Овулда-қаҳратон, чўлда-гирдибод,
Ўксизликда қитдак бўлганмидим шод,
Ёруғ тушганмиди м енинг дарчамдан?
283
Сен армоним эдинг... Бар тутқизмас бахт...
Сени кўрсам ф ақат очилар кўнглим.
Балки бу ўтинчлар беўрин, бевақг ..
Лоақал, лоақал бўлсанг-чи, синглим!
Кош ки айта олсам: ёр... Ойсулувжон!
Кўнглингга йўл топсам, тугаса ғурбат...
Умримиз бағишлаб юртга икковлон,
К ош кийди яш асак эл учун фақат!..
V
Дилим ранжитса ҳам дўқу дағдаға,
Боғимда бу оқш ом жонон ўйнасин.
Гулдай чиройидан бўлай садаға,
Очилиб-сочилиб, чунон ўйнасин.
Жўр бўлсин булбуллар чалган торимга,
Қўшиқлар куйлайин вафодоримга,
Суқланай Ойсулув отли ёримга,
Шўх оҳудай айлаб жавлон ўйнасин.
Хипча белга боғлаб яш ил ранг камар,
Гуллар-чечаклардан тақсин гулчамбар,
Тенги кам ўйинчи, тенги кам дилбар...
Томошага келиб осмон ўйнасин.
Товусдай товлангил, эй қош и камон,
Висол чаманида бўлайлик омон;
А йрилиқ ғуссаси ўлимдан ёмон...
Қолмайин заррача армон, ўйнасин.
VI
Кўшиқлар тўқисам нўноқ бўлмаса,
Сендан ўзга дилга қўноқ бўлмаса!
Куйласам туну кун сулувлигингни,
Куйлаш мумкинми дил қайноқ бўлмаса?
Гўзаллик тахтидан қулайди, наҳот,
Куйчига шунчалар қийноқ бўлмаса?..
Кўнглим ўксинади, кўнглим синади -
Кўнглим билан кўнглинг и н оқ бўлмаса!
Кўнглим ўксинади учрашганимда
Ойсулувжон шўху қувноқ бўлмаса!
284
V II
Севгилим, сен учун ҳаётман-борман,
Сен учун энг оғир кунга тайёрман.
Ўлсам севгинг билан ўлайин фақат,
М ажнун нимага зор — мен шунга зорман!
Do'stlaringiz bilan baham: |