Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

Ўлимлардан ҳатлаб...
Н а олтин, на жавоҳир эдим... 
Армонли бир ёш шоир эдим.
Зуҳро бўлмасанг ҳам чиройда,
М ен иш қингда н ақ Тоҳир эдим.
Тошлон ўлди, деган ким ахир? 
Гулдай сўлди, деган ким ахир? 
Наҳот поймол қутлуғ иш қ аҳди, 
Бол бўлурми шунчалар тахир?
Барчинойдай кутганинг қани? 
Зардобу қон ютганинг қани?
Умр йилида то юмгунча кўз, 
Бирга-бирга кетганинг қани?
Гуноҳим не? - Ж ангда бўлганим, 
Қ он кечганим, юз бор ўлганим, 
Дийдорингни унутолмайин, 
Ўлимлардан ҳатлаб келганим...
Гулим, жоним!
Гулим, жоним!.. М унглисан нечук? 
Ё тақдирдан қиласан араз? 
Н им аники олган бўлса тун, —
Тонг қайтармас, наҳот беғараз?
Кел, йиғлама...
Ёш инг арт, кўз оч:
Дунё олди бутун ўзга ранг! 
Ҳасратингни шамолларга соч,
Ҳар балога сабаб — қонли жанг...
280


Сурат! Сурат!
Оч назарим тушар суратга...
Сурат, сурат! Нега сен тилсиз?.. 
Термуламан суратда хатга... 
Ж англарда ёр эдинг-ку, о, қиз! 
Сурат, сурат! Нега сен тилсиз?..
Кўзларимга боқасан қийғоч, 
Куласан-у, кўзларингда ёш, 
Ҳалқа-ҳалқа, тарқоқ сумбул соч, 
Зап қийилган бир жуфт қалам қош. 
Куласан-у, кўзларингда ёш.
Эсингдами сўнгги бўсалар,
Сенга тоқат тилаганларим?
Юз очганда аёз бир саҳар,
Хайр! — деб сочинг силаганларим? 
Сенга тоқат тилаганларим?
Сурат, сурат! Нега сен тилсиз? 
Сени асраб тўрт йил қўйнимда — 
Топинардим, ўпардим... эсиз!
Эвоҳ, қандай зил ю к бўйнимда, 
Сени асраб тўрт йил қўйнимда...
Эсингдами?
Кўзларимнинг қуриган ёши, 
Душвор эмас кўҳна ҳаяжон...
Сабза мўйлов вақтим тенгдоши, 
Ҳозир курсам, дейман: «Аяжон!» 
Душвор эмас кўҳна ҳаяжон...
Аста-аста о қ тушар сочга...
Сен ўтасан етаклаб ўғил.
Сиғмас эдинг бир кез кулочга,
Чўп бўлибсан... Куйган бўлур қул.. 
Сен етаклаб ўтасан ўғил...
Ш аҳло кўзлар нечун ўйнамас, 
Эҳтироснинг сўндими чўғи?
Раш к ўтларим дилда сўнди... Бас!
281


Эсингдами ҳижрон қўшиғи? 
Эҳтироснинг сўндими чўғи?
Эсингдами ўша сўнг кеча,
Ярим туннинг совуқ оғуши? 
Эсингдами қорли, тўнг кеча, 
Театрнинг хилват муюши,
Ярим туннинг совуқ оғуши?
Эсингдами сўнгги бўсалар,
Сенга тоқат тилаганларим?
Ю з очганда аёз бир саҳар,
Хайр! - деб сочинг силаганларим, 
Сенга тоқат тилаганларим.
Кўзларимнинг қуриган ёши,
Душвор эмас кўҳна ҳаяжон. 
Й игитликнинг азиз сирдоши,
Ҳозир кўрсам, дейман: «Аяжон!» 
Душвор эмас кўҳна ҳаяжон...

Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish