ИСТАРДИМКИ...
Олтин бўлсам,
Қулоғингга сирға бўлурмидим,
Тўй кунлари
Тақармидинг, кош ки андак тақсанг.
Ҳеч бўлмаса,
Ўша оқш ом бирга бўлармидим...
Арча бўлсам,
Тарашадай майли эди ёқсанг.
М айли эди,
Ҳеч бўлмаса қумгон қайнатолсам,
Қиш кунлари
Ловиллатсам гулбарг ёноғингни,
Ёки асил
Инжу бўлиб кўзинг ўйнатолсам,
Қаратолсам
Қора чўғдай ял-ял қароғингни...
Истардимки,
Ҳеч бўлмаса, қўш иқ бўлсам содда,
Суюнганда
Тўлиб-тўлиб тилга олармидинг,
Ўксинганда,
Мунгғайганда дилга солармидинг,
Балки шундоқ
Талай маҳал қолар эдим ёдда...
Не бўлайин?
Ёқуг мисол тоғда ётаймикин,
Қ ани эди
Топиб келса мени йўловчилар,
186
Йўловчилар —
Ё н и қ дилни дилга уловчилар,
Ё денгизда
Инжу бўлиб қумга ботаймикин?
Қумдан топиб,
Узукка кўз қилармидинг, қайдам,
И стардимки...
Ениб турсам бармоғингда, дилдор.
Ё балиқдай
Доим қолай қармоғингда, дилдор...
И стардимки...
Лоақал бир силармидинг, қайдам.
ИЬтардимки...
Йўқ, истама... Кўнглим, олтин бўлма,
Ёқут бўлма,
Арча бўлма, тупроқ бўлган дуруст,
Лоақал ёр
Босиб ўтар, ш ундоқ бўлган дуруст,
Бари ахир
Тупрокдан-ку. Балли кўнглим, ўлма.
187
МАЙЛИ..
Нима етмай қолди икковимизга, ёр,
Дилда не ғубор?
Наҳот шу кенг дунё бугун бизга тор,
Қандоқ қутқу бор!
Ахир жаҳонга тенг юрт-ку ўртада,
Наҳот бўлишсак?
Нима етмай қолди, дил недан зада,
Наҳот уришсак!
М айли, бўлишайлик — боғларни сен ол,
Чўл менга қолсин.
Дарёларни сен ол, тогларни сен ол,
Кўл менга қолсин.
Агар кўлларни ҳам оламан десанг,
Сой қолсин менга.
Агар қуёшга қўл соламан десанг,
Ой қолсин менга.
Агар ой ҳам керак дер экансан, ол,
Юлдуздан қўл торт.
О қ тунлар айш ини сургин бемалол,
Кундуэдан қўл торт.
Ш ароб сенга бўлсин, чой менга қолсин,
Ёки айрони.
Сарой сенга, четроқ жой менга қолсин,
Сайғоқ, жайрони...
Самарқандни сен ол, Туркистон менга,
Ё майли, Сайрам.
Ўш анинг ўзи ҳам бир жаҳон менга,
Бир тўй, бир байрам.
Олавер, олавер, барисини ол,
О ш иқ индамас,
Барини олгину, менга-чи, Ойхол,
Ўзинг қолсанг бас.
188
АГАР
Агар тўйда эмас, байрамда эмас,
Тўкин кузда ёки кўкламда эмас,
Ё қаҳқаҳа жаранг берганда эмас,
Ё чамандан чечак тергацда эмас,
Тўсат қора бўрон турганида ҳам,
Бош гинамда ғавғо қурганида ҳам,
Ёки бало тош и отилар чоқца,
Болгинамга қатрон қатилар чоқца —
Бугунгидек қувноқ келсайдинг агар,
Ш ундоқ келиш ингни билсайдим, дилбар
Дер эдим: оламда мендақаси кам!
* * *
Келгин о қ кунда ҳам, қора тунда ҳам..
189
Ш УН ДО ҒА М СЕВАМ АНКИ..
Ш ундоғам севаманки
Сени Фарғонагинам!
He билай, борми ўзи
Бу оламда ўхшашинг?
Асл тупроқ, қутлуғ юрт —
Сўлим, дилрабо, ш инам,
Ж ондай азиз, азалдан
Ардоқли меҳнаткашинг...
Ш ундоғам севаманки,
Сени Фарғонагинам!
Чўққилар бўса олур
О қ булутлар тўшидан,
О қ булутдай юксалур
О қ м ом иқ чўққилар ҳам -
Дарёларнинг жўшидан,
Андижону Ўшидан...
Ш ундоғам севаманки
Сени Фарғонагинам!
Баҳор баҳра олгудай
Тансиқ, ўтлуғ нафасинг.
Паридай тиниққинам,
Тенгсиз жононагинам,
Тонгги тушдай фусункор
Сен тўқимиш атласинг...
Ш ундоғам севаманки
Сени Фарғонагинам!
Сени бир кўрган киш и
Ўлгунча ш айдо-ю лол,
190
Ж аннатда йўқ гўзаллик
Сенинг жамолингга жам,
Хазинадек тупроқсан,
Бараканг ҳам безавол...
Ш ундоғам севаманки
Сени Фаргонагинам!
Сен замонлар қалбида
Шўх қўшиқ, жаранг нидо.
Егги иқдим тожида
Эй гавҳар донагинам,
Кўзим қдроғидасан,
Не ж он — жонлар ҳам фидо..
Ш ундоғам севаманки...
ҚУ Ш
тили
(Мўмин бобонинг яхши невараларидан
митти Алишерга атаганларим)
Қушлар, ҳей, кетманг узоқ,
Қўймайман сизга тузоқ.
Бўзтўрғай,
бўзлашайлик.
Турумтой,
сўзлашайлик.
Қалдирғоч,
қувлашайлик.
Бетилмоч
қувнаш айлик.
Саъваой,
сайраш айлик.
С ойм а-сой
яйраш айлик.
Қушлар, ҳей, кетманг узоқ,
Қўймайман сизга тузоқ.
Чўчиманг, ҳой чумчуқлар,
Лайлагу чуғурчиқлар,
Кўкқарға-ю, зарғалдоқ,
Булдуруқ ҳам тувалоқ,
Суқсур, оққув, тустовуқ,
Сайранглар менга ёвуқ.
Ўйламангки, отгум тош,
Ўйламангки, мен бебош...
Кетманг йироқ, қушлар ҳей,
Гўё ёруғ тушлар, ҳей.
Қуш юрти — мен севган юрт,
Тўқай, толзор, қапчиғай,
Мендан қочма, ҳой бургут,
192
Дўстлашайлик, қарчиғай.
Каклик, тўти, бедана,
Сепай тариқ, седана,
Келинг, ҳа, сирлашайлик,
Келинг, ҳа, тиллашайлик.
У зоқлашманг қушлар, ҳей,
Гўё ёруғ тушлар, ҳей.
Қафасга солмайман, йўқ,
Кўнглингизни ту ш н г тўқ.
Тотув, и н оқ бўлгум бор,
Тилингизни билгум бор.
Бу бола тантиқ, деманг,
Я ъни бемантиқ, деманг,
Тантиқлигим эмас бу,
Мундақа ўйламанг хом.
Тилингиз биларкан-ку
Ахир Алишер бобом.
Бобомдай бўлсам дейман.
Қуш тилин билсам, дейман.
Do'stlaringiz bilan baham: |