ЗАРАНГ КОСА СИНИҒИ
Яшин дўнг этагида
Заранг коса синиғи...
Нортуялар мает бўлмиш
Кўкламмикан, ёзмикан,
Ёки қора сондан қор —
Қ иш м икан, аёзмикан,
Кўкимтир бўзамикан
Ё қим изнинг тиниғи?
Қ им изнинг тиниғидан
Эсдалик заранг коса,
Яш ил дўнг этагида
Қ и рқ жўра давра қуриб,
Дўмбиралик бахши ҳам
Тўрғайга жўр оҳ уриб,
Товус янглиғ товланмиш
Ш иракайф, шўх раққоса.
Қўлдан тушдими нохос,
Улоқгирдими ё маст,
Ш у коса синиғида
Дўмбиранинг тасвири,
Ш у коса синиғида
Боболарим тақцири,
Ш у коса не замонлар
Ўтди экан дастма-даст?
Дўмбира тасвирида,
Кўринмай ниҳояси,
Ж аранглар қи р қ бир қисса —
«Гўр ўгли» ҳикояси...
181
ЙЎЛИНГ УЗУН
Кўчадан келур ш овқин,
Шўх қаҳқаҳа, шўх ғовур.
Кўчада ярқироқ тун,
Чанг, туман кам ҳайтовур,
Шўх қаҳқаҳа, шўх ғовур.
Кўчада қувноқ ялла,
Куйлар йигирма ёшим.
Куйлавергин баралла.
М енинг мангу сирдошим,
Куйла, йигирма ёшим...
Қувнар навқирон наслим
Салқин сой қирғоғида.
Сайр этар м енинг аслим —
Майдонида, боғида,
Салқин сой қирғоғида.
Суҳбати соз, хушвақг базм,
Ҳар гўшада ёр васли.
Олисдан соламан разм,
Куз ҳам айни и ш қ фасли,
Ҳар гўшада ёр васли...
Ёр васлига зору зор.
Номурод кетган ҳам бор.
Ноҳақ, бевақт ва бекор
Армонда ўтган ҳам бор.
Номурод кетган ҳам бор.
Чақим нинг чақмоғи йўқ,
Оғуси, озори шай.
182
Чақим чининг соғи йўқ,
И лондек шум кори шай,
Оғуси, озори шай.
Кўчадан келур ш овқин,
Шўх қаҳқаҳа, шўх ғовур.
Кўчада ярқироқ тун,
Чанг, туман кам ҳайтовур,
Шўх қаҳқаҳа, шўх говур.
М ени чорлайди чоғи,
Олис йигирма ёшим.
Нима экан сўроғи,
Не демоқчи сирдошим,
Олис йигирма ёшим?
Қувна, ёш жўрам, дилшод,
Й игитлик қадрига ет.
Ўтди қора гирдибод,
Йўлинг узун, тўғри кет,
Й игитлик қадрига ет.
Қувна, ёш жўрам, яйра,
Она юрт қадрига ет.
Ўзингни тиғдай қайра.
Дуч бўлса магар безбет.
Она юрт қадрига ет...
Кўчадан келур ш овқин,
Шўх ғовур тонгга довур.
Кўчада ярқироқ тун,
Куз эмас, гўё совур,
Шўх ғовур тонгга довур.
Мени ҳам чорлар чоғи
Ўша йигирма ёшим,
Нима экан сўроғи,
Не демоқчи сирдошим —
Олис йигирма ёшим?..
183
ПУШКИН УЙИДА
Кўримсиз, мунгли уй сув ёқасида...
Неча вақг... Бир даврон ўтди чамамда,
Ҳануз ўша уйда - қиш ми ёки куз,
Ёрилиб кетгудай хит, ўксик ҳануз,
Бўғзида фарёду, дили аламда.
Қора булут ўтар шаҳар бошидан,
Шўх, бетийиқ базмдан ҳозир қайтгандай,
Тағин оғулироқ бир ҳажв айтгандай,
Ҳорғинлик кўринур чим ириқ қошидан.
Неча йил... давр ўтар чигил ва дилхун
Ҳануз ғийбатларга тўлармикан бож,
Оқар сувдай беқадр, дилхун, ноилож,
Кўзларида ғазаб, сиймоси сўлғин.
Ш оҳтар эрмагига туғмабди замон,
Ш икастанафс, лекин адл соз чолдинг,
Хушомаддан йироқ ва озод қолдинг,
Ш ай эдинг эрк учун бағишлашга жон.
Эркин улуғлади тенги кам созинг,
Рус халқининг асрий нидоси бўлди,
Рус қалбининг акси сад оси бўлди —
Ш унинг учун сенинг жаранг овозинг.
Кўримсиз, мунгли уй сув ёқасида.
Сени деб ранждийда, эзгу, ён и қ дил,
М ен жондан кечдим-ку қи рқ биринчи йил,
Сен севган шу шаҳар бўсағасида...
Кўримсиз, мунгли уй сув ёқасида...
184
КУЗ
Эй, сузгун кўзларингдан,
Кўзларим узолмайман,
Таҳрир керакмас ғазал —
Бир сўз ҳам бузолмайман.
Қ андоқ жодугар кўз бу,
К иприк эмас — қундуз бу,
Оламга туғилгандай
А йни саҳар юлдуз бу...
Н а парисан, на малак,
Н а оҳу, на тўлин ой,
Сен бўлакча сулувсан,
Ўландай жўн бир чирой.
Бутун хаёлим сенда,
Қўлингда ихтиёрим.
Ўйламаки, бу қўш иқ
Ранж ёки оҳу зорим.
Йўқ, сенга эгилади
Ҳануз эгилмаган бош,
Эй, олис йўлда йўлдош,
Эй, холис йўлда йўлдош.
Ёлгиз ёрлақавчимсан
Йўқ, йўқ, маъбудам ўзинг,
Сен ўзинг — икки кўзинг...
185
Do'stlaringiz bilan baham: |