Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

ИЛҲОМ ПАРИСИГА
Кўзимни мурғаклиқдан очмасайдинг жаҳонга, 
Бурролик бермасайдинг,
Суқланиш қаёқцайди кечалар каҳкашонга... 
Ш айдолик бермасайдинг:
Қайдан кўрардим ахир ҳаёт уйғониш ини 
Ёруғлик қучоғида?
Кўкатлар, чечакларнинг хушбахг тўлғанишини 
Кўклам қалдироғида.
Самолар учиш ини қдйдан кўрардим очиқ, 
Сенсиз, қуёш талъатим.
Эй, ҳаётим илинжи, эй, ҳаётга яраш иқ,
Эй, сен гўзал санъатим!
Зеҳнимни гўдаклиқцан тутмасайдинг инсонга, 
Оловга солмасайдинг;
Қайдан тушунар эдим жумбоқцай юз лисонга... 
Юз довга солмасайдинг:
Қайдан пайқардим, ахир коинот пичирини 
Сония титроғида,
Заррада зарраларнинг сира ўлмас сирини 
Қўр қуёш ўчоғида.
Юлдузлар кўчиш ини қайдан сезардим очиқ, 
Сенсиз, қуёш талъатим,
Эй, ҳаётим илинжи, эй, умримга яраш иқ.
Эй, сен гўзал саньатим!
175


оқиш
Сой оқади вағиллаб,
Ж ўш уриб ҳам жағиллаб. 
Сой бўйлаб борар биров, 
Кўксида гўё олов.
Бош қуйи, ўтади йўл, 
Ёқаси ҳам бутун ҳўл, 
Н афаси тиқилгудай, 
Товонда йиқилгудай...
Сой не важдан вағиллар, 
Не пайқаб у жағиллар? 
Ким бу тинмағур киш и, 
Дил ўртар, не қилмиши? 
Севганидан айрилмиш , 
Қанотидан қайрилмиш -
Йигитмиди ё кекса,
Наҳот шунча ғам чекса?
Ким бўлса ҳам дили хун, 
Ғуссага ботмиш бугун. 
Бугун ўласи изза, 
Д ир-дир қалтирар тизза...
С ой-чи, ҳамон вағиллар, 
Жўш урар ҳам жағиллар, 
Оқар, оқар у ҳамон,
Оқар замину замон...
176


САЛҚИН САҲАР, ДАРЁ БЎЙИ..
Салқин саҳар, дарё бўйи, 
Ж имжит дунё эсингдами? 
Табиатнинг сўлим тўйи, 
Тонгги рўё эсингдами?
Овлоқ, хушбўй жийда таги, 
П ичир-пичир қалин барги, 
Севгимизнинг шўх эртаги, 
Сеҳрий савдо эсингдами?
Сулувлигинг сеҳрдан соз, 
Сеҳрдан соз, сен сарвиноз, 
Юз эсласам, барибир оз, 
Меҳру вафо эсингдами?
М уҳаббатнинг оловлиги, 
Оловдек беаёвлиги, 
Ҳ амиш алик лов-ловлиги, 
Кўзи шаҳло, эсингдами?
О қ булут ҳам оқар секин, 
Кўрса агар нима деркин? 
Бекин! Й ўғ-э, тин ол эркин... 
Салқин сабо эсингдами?
Ёришмоқда олис чек ҳам, 
Тонг фусункор, сулув бирам, 
Ғазал янглиғ жарангдор дам, 
Я нгроқ ҳаво эсингдами?
Бошланур тўрғайлар куйи, 
Табиатнинг тонгги тўйи,
Ўша висол, дарё бўйи,
Ёруғ рўё эсингдами?
177


соз
Кел созингни жаранглат,
Ҳа, жаранглат, эй санам, 
Ё н и қ кўнглингни англат,
Ж ўр бўлай аста мен ҳам.
Чал тўлгона-тўлғона,
Соз сеҳрига чулгона. 
Тинглайин ёна-ёна,
Ташнадай қона-қона.
Чалгин, садағанг кетай, 
Кўнглимни тағин яйрат.
Чал, сенга ғазал битай,
Қуш янглиғ мени сайрат... 
Чал, бу савти садода,
Билсанг, қандоқ савдо бор. 
Қанот қоқар самода 
Дил мавжинг, иш қинг ошкор. 
Само ҳдм тинглайди соз,
Куй булутга урар тўш.
Авжига ол, дилнавоз,
Тағин тош, ҳа, тағин жўш! 
Қандоғам санъатинг бор, 
Олам файзиёб бўлур. 
Эшитганга илҳом ёр.
Сел бўлур, симоб бўлур.
Чал, азизим-аяш им,
Мен ҳам илҳом қучайин. 
Дилда қолмайин ғашим, 
Ю ксакларда учайин.
Чал, чалур чоғинг шу чоқ, 
Чала қолмасин наво.
Чал, наво бўлмасин тоқ,
Чал, чолғунг дилга даво.
178


Садаф созингни янграт, 
Чал, жаранглат, эй санам, 
Ё н и қ кўнглингни англат, 
Жўр бўлай аста мен ҳам.


ЛОЛАЗОР
Наврўз. Лолазор бўз. Чечаклар кўз-кўз. 
Олис адирларда, дўнгларда лола,
Ҳар лола — тупроқцан иш қий рисола,
Ҳар лола — кўш иқчи, қувноқ қиз бола, 
Ҳар лола кўркцда ярқирар наврўз.
Лола очолдингми, Култепам сен ҳам?
Эй, онам, менга кўз тиккан шўрлик дўнг, 
О намнинг толеи бўлмади ҳеч ўнг, .
Лола очилар пайт кўнгли қор ва тўнг, 
Тонг чоғи дала ҳам кўз ёшидан нам.
Елкамда ф арзандлик қарзим ҳануз бор, 
М енга олис — Бағдод, мақговли Кобил, 
М енга писанд эмас қалъаи Бобил,
М ени ўйламагин унча ноқобил,
Бобо юртим Ясси, ш авкатли Ўтрор!
Н е-не соз қўшиқца, ёд этгум ҳали,
Эй асов, бепардоз, соғ, она тилим, 
Булокдай тиниғим, дурдона тилим, 
Бешигим, пок дилим, жонона тилим, 
Н е-не соз қўшиқца шод этгум ҳали.
180



Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish