Шоҳимардон
НА ВО ИЙ
Узун тунлар бедор ва танҳо,
Ўтираман тикиб кўзимни.
У келади ярқироқ сиймо,
Унутаман бир дам ўзимни.
— Сиз ўшами, келинг, марҳабо!
— М ен ўшаман, лол бўлма, бўтам.
— Кўз тутганман, муҳгарам бобо,
Кўз тутганман азизим - огам.
— М ен ўлганман, унутдингми ё?
— Ўлмагансиз, ўлмайсиз ҳали!
Сиймосида барқ урди зиё:
— Балл и, саҳар суҳбат маҳали...
Кўз олдимда нуроний сиймо,
У забардаст қаламкаш инсон.
Дафтаримга қилади имо,
Ғазалимни ўқидим ҳайрон.
— Балл и , — деди, — андак ҳавас бор.
Ҳикмат деган ғазалга ҳусн,
Чидам даркор, вазм инлик даркор,
Куйлагани эрлар туйғусин.
Умринг ёруғ, Ватанинг ужмох,
М ендан сўра, мен ёниб ўтдим.
Англамади замона, эвоҳ,
Беш асрким, шу кунни кутдим,
Бешигим у қадимий қалъа,
Балки оғам у Баҳром сардор,
71
Балки онам нозанин Лайло,
Балки синглим Ш ирин нолакор.
Балки юртим у зангин дара,
Балки дўстим Фарҳод паҳлавон.
Аммо, асринг баланд юз карра,
Ҳар пояда бир улуғ достон.
И скандардан ўтик ва аъло,
Муз тоғида у тўрт қаҳрамон.
Ш ириндан ҳам кўзлари шаҳло
Қизлар кўрдим, фахри бир жаҳон
Тилсимларни очур бегумон,
Полвонлари эртақдан баланд.
Куёшларки, қочади туман,
Замоналар кутган, ж он фарзанд.
Кўкни олур Ватанинг азми,
Хазиналар очур тоғлардан.
Афсонадан баланд ҳар базми,
К уш иқ учар чаман боғлардан.
Озод элнинг армони борми?
М ен у чоқда ёш тўқдим талай,
Бугун боқиб кўзим тўярми?
Ҳар ким ҳам дер: ш оиринг бўлай...
Ш оир кетди... Кўз узмай қолдим,
Кетди буюк у аламдийда.
Чўчиб турдим, бир назар солдим,
«Хамса» турар бошим тагида.
Кўк ғуборсиз, юксакда қуёш,
Лайло янглиғ вафодор ва ёш.
Достон ила ухлаб қолибман,
Тушларда ҳам шоир суҳбатдош.
72
БОҒИМНИНГ ЧЕЧАКЛАРИ
Оҳ сулув чечаклар, сулув чечаклар...
Қирмизи барглардан кўз узиш маҳол,
Қиз бола кулгуси янглиғ қувноқсиз,
Қ из бола уйқуси янглиғ юмшоқсиз...
Эрта саҳарларда уйқумдан кечиб,
Қўш иқ эш итганман тагларингизда,
Ғазал тўқиганман баргларингизда
М ен ўзим этганман сизни парвариш,
Севгилим юзига юз қўйган каби —
Сизга саҳарларда юзим суртганман,
Товланган баргларга кўзим суртганман.
Оҳ, сулув чечаклар, сулув чечаклар...
Қизил ранг — кўнглимда латофатли ишқ,
Пушти ранг — дерларки, — шарофатли ишқ,
Буларни келтирдим ардоқлаб сизга,
Нақадар нафису нақадар хушбўй...
Булар — бари м енинг пеш она терим,
Булар — менинг жўшқин ишқим ва меҳрим..
Л екин, афсус бари шу гўзалликда
Сизнинг жамолингиз олдида лолдир,
Сизнинг камолингиз олдида лолдир!
Сиз жаннат гулисиз, сиз жаннат гули...
Эй, сўлим чечаклар, сўлим чечаклар!
Ёрга аён этинг кўнглимни тугал.
Ҳар гул алоҳида айласин баён
Инжа муҳаббатим, тош қин севгимни,
Кечалари бедор соғинганимни...
Оҳ, сўлим чечаклар, сўлим чечаклар.
73
холтош
К иш и қирқдан ўтгач кирармиш ақпи...
Ш ундай Холтош ҳам,
Бағрин куйдиргандек боболар накди,
Босар баъзан гам.
Қайлиғи кечалар тонггача тинмас,
Айтади алла.
Холтош кўзига ҳам ҳеч ором инмас,
Сирқирар калла:
«Кони таш виш -ку бу тилсиз чақалоқ,
Эй, шўрлик она.
Кечалари ш ундоқ ўпгандир уйғоқ,
Зору парвона...
К они таш виш -ку бу: ювса, тараса,
Тебратса кун-тун,
Ўзи сўлғин, чарчоқ — кулиб қараса
Беш икка беун...
Эй, она тақцири, она такдири,
Оғир нечоғлиқ.
Ҳануз яралганмас она тасвири,
Сийнаси доғлиқ...
М енинг ҳасратимда кетди бевақтроқ,
Сўнди шам каби.
Қ и рқ ёшида сочи пахта каби оқ,
Титроқ, асабий.
Одам бўлганимни кўрмай кетди-я,
Мунглуғ, бедармон.
Бир кун ҳам бахт ш авқин сурмай кетди-я,
Дилида армон...»
Сандиқца қолибди атоғлиқ белбоғ.
Холтош тағин ганг.
Емай-ичмай балки жамгармиш узоқ...
74
Аттанг, юз атганг!
Ҳаётдан ўрнини топди-ку ҳозир,
Л ек онаси йўқ.
Кеч ҳозир, ёш тўкиб эслар бирма-бир,
Эслар бўлиб чўғ:
...Маҳаллада танҳо сўққабош,
Дўппи ярим, бепарво, беор.
Тирик боқим, бебурд, бағритош,
Бор-йўғини ўртамиш қимор.
Ярим тунда келар: «Она... Ошшш!»
Қари она шу кулфатда зор.
Тоқати тоқ, нурсиз кўзда ёш,
Ҳасратида қадди ёй, бемор.
Токай ғалва, токай бу бардош
Кўтарарми бундоқ ю кни нор?
Ўғил дарди элу юртга фош,
Ҳар кун таъна... ўғил сабабкор...
«Кошки қўйса дайдиш ни Холтош,
Саёқ кўнгли топсайди қарор,
Тўй-томош а қилсам... бир ювош
Келин тушса, кундай беғубор,.
М ана Ҳожар... ҳамсоя — тенгдош,
Ҳаётидан рози, миннатдор.
Келини бор сулув-қаламқош,
Ўғли танти, ўғли беозор...
Қани, бу ҳам кезмаса бебош,
Ўз йўлига ўзи қазиб ғор.
Оҳ, лоақал бўлса сартарош,
Йигит умри ўтмаса бекор.
Тош ни талқон қилолгудек ёш,
Касби қимор, олам бўлди тор.
Тенгдошлари бир-бир ишга бош,
Бу ҳали ҳам қиморга хумор.
Кўрпа, ёстиқ, ҳатго чорак мош
Б ир-бир кетди, куни ғалвадор.
Беозор бўлди қавму қариндош,
Йиғлаб айтган ўгит эмас кор»..
Дағ-дағ титрар она, жигар хун.
Ёлғиз фарзанд... ёш тўкар такрор.
75
Хаёл тарқоқ, юзлари сўлғин,
Ёлғиз фарзанд... севар чор-ночор:
«Ўтга солди гулдек чоғини,
У мрини ҳам тикар бу бадкор.
Кўрмай ўлсам эди доғини...
Оҳ, дилимда не армонлар бор!»
Холтошга тунов кун дуч бўлдим нохос,
Қиссаси мунгли.
Кўчирдим қисқароқ — н ақ ўзига хос,
Бўшасин кўнгли...
Кош ки мен ҳам бўлсам айтгули шоир,
Бир армоним бор:
Оналарга атаб яратгум охир —
Ш еърдан чўнг ёдгор.
КЎЛ БЎЙЛАРИДА
Ч ан қоқ далаларнинг дудоқларига
Ҳаёт тош қинлари лимм о-лим оқар.
Сўлган саҳро ясси қумлоқларига
Ялпизлар, райҳонлар, чечаклар тақар.
Ўсар адирларда яш ил тўқайлар,
Булбуллар ўқиш ар гул бутоғида.
Ж аннатга айланур чангалзор жойлар,
Бепоён Ватаннинг бу аймоғида.
Даррандалар кезган бўш дараларда
М аърашар подалар, йилқилар, қўйлар.
Ўтгуси гуно-гун манзараларда
М еҳнат байрамлари, шодумон тўйлар.
Бахши достонида куйланган дарё —
Халқим хаёлида барқ урган соз кўл
М ардлар қудратида бўлди муҳайё,
Қатралари гавҳар, гавҳарлари мўл...
О фарин, марҳабо, Оқбилак опа!
О фарин, тасанно, баҳодир Ёдгор!
Чўлда вафо кўли, и ш қ кўли барпо,
Денгиз қадар чексиз мазмунлари бор.
Балли, азаматлар, топинг барака,
Я ш айм из, ёронлар, мангулик бу бахг.
Бизники ғалаба, тўю маърака,
Й ўқ эди, бор бўлди зар кўл, айни вақг!
Ўсар адирларда яш ил тўқайлар,
Булбуллар ўқиш ар гул бутоғида.
Ж аннатга айланур явш анзор жойлар
Бепоён Ватаннинг бу аймогида.
Do'stlaringiz bilan baham: |