БЎСАСИ ҚАНД
И ш қинг юрагимда ташламиш каманд,
У кундан ош иқман, камандингда банд,
Балоларга дучор бўлсам-да, ҳарчанд,
Сени унутмайман, о бўсаси қанд!
Орзуманд кўнглимнинг шўх дилдори сен,
Севги салтанатин шуьлакори сен,
Йигитнинг айрилмас вафодори сен,
Нечук унутгайман, о бўсаси қанд!
Ёш ликка муҳаббат - ажаб яраш иқ,
Ёр - ёрнинг кўзида ёнган қорачиқ,
Ёр севган йигитнинг йўллари очиқ,
С ени тарк этмайман, о бўсаси қанд!
Майдонга кираман ҳали неча бор,
Ёдимда севган юрт ва севгили ёр,
Бор бўлсин ёрларки, сендай вафодор.
Ваъдага етгайман, о бўсаси қанд!
83
КЎЗЛАРИМ ЙЎЛИНГДА
Айб этма, дил қурғур дилингга пайванд,
Кўзларим йўлингда, эй номи баланд!
Олти ой хат кутдим Барчиной монанд,
Кўзларим йўлингда, эй номи баланд!
Ёнингдан тушмасам бир қадам айри,
Ж онимга тегибди ғурбатнинг сайри,
Ҳою ҳавасларнинг бўлмас ҳеч хайри,
Кўзларим йўлингда, эй номи баланд!
Беқарор кўнгилга ш иф окор ўзинг,
Ёв учун ҳақ ажал — мард сувор ўзинг,
Қалбида ёлқини — ўти бор ўзинг,
Кўзларим йўлингда, эй номи баланд!
Қаҳрамон бўлиб қайт, қучоқ очай мен,
Азиз бошгинангдан гуллар сочай мен,
К ўксиш та бош қўяй, бўйнинг қучай мен,
Кўзларим йўлингда, эй ном и баланд!
Б О Б О
Ўғлидан кечқурун олди қорахат,
Уйқу тугал қочди чол кўзларидан.
Сархона сингудай тортди чилимни,
Бир кўргуси келиб неварасини
Саҳдр чоғи тушди келин ёнига.
Аста чақалоқни қўлига олди,
Ўпди эркалатиб пешонасидан.
Ёзиб қулочини, талпинар енгил,
Учирма палапон янглиғ чақалоқ.
Боббо-боббо, дейди маъсум, бепарво.
Титрар беихтиёр, тутгандай тўлғоқ,
О ппоқ соқолларга ларза тушади,
Нуроний юзларда икки қатра ёш
Садаф доналардек юмалаб кетар.
Ростлар қоматини ўша лаҳза чол,
Ўт парча сингари неварасини
Мағрур ва меҳрибон ўпади такрор.
— Ўзи-я... ёпирай, мунча ўхшабсан!
Боламсанки, сенга тушибди меҳрим,
Боламсанки, мени атайсан бобо.
Кунда бир кўрмасам уйқум қочади,
Ғусса тўлиб кетар бобонг дилига.
Ўргилай қулуним, садағанг бўлай,
Ўзига ўхшаган танти бўл, чироқ.
Душ манга беомон, дўстга меҳрибон.
Бобонг сени кўрса, сиғмас терига,
Ўлсам, зурриётим қолар жаҳонда...
85
Ё Р
Қиз қўшиғи
Билсанг, гўдак чоғимдан
Кўнгил берганман сенга.
Гулларни ҳам боғимдан
Атай терганман сенга.
Гулларим даста-даста,
Ҳамон сени кутаман.
Тўрт йил ҳажрингда хаста,
Йўлингга кўз тутаман.
Уйқусиз кечаларда
Суратинг кўз олдимда.
Кезсам гар кўчаларда,
Саалатинг кўз олдимда.
Қандай сени унутай,
Кўнглимни боғлаган ёр!
Барчиной янглиғ кутай,
Бағримни доғлаган ёр!
М айли, қўлсиз келсанг ҳам,
Қайт, интизорингга қайт.
Ж илмайиб мисли кўклам
И нтизор ёрингга қайт.
86
Do'stlaringiz bilan baham: |