Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

БОҒ КЎЧА
Боғ кўчадан ўтаман бўстонимга,
Ҳар кун салом битаман жононимга, 
Ж онон ёзар: жонгинам, кел ёнимга, 
Қизларжон, қайдасиз?
Боғ кўчадан ўтаман тутзор томон. 
Тутзорим орқасида гулзор томон, 
Кўнглим қурғур учади дилдор томон, 
Қизларжон, қайдасиз?
Кўнглим қурғур учса ҳам илож бўлмас, 
Тош қин ўтмас ерларда равоч бўлмас, 
Й игит жангга кирмаса ривож бўлмас, 
Қизларжон, қдйдасиз?
Боғ кўчадан ўтаман барг тергани, 
Ю ртимга олтин пшша мўл бергани. 
Ёри жангда, уят қиз ўлтиргани, 
Қ изларжон, қайдасиз?
87


Қ И Р Ғ О Қ
Ж ануб далалари — жимжима барқут,
Унда емиш ларнинг туслари гул ранг.
Тонг отган дамларда уфқлар ёқут,
Кечаси кенг осмон булут-ла кулранг.
Баъзан юлдузларнинг чарақлашидан 
Ерда топиб бўлур ҳатгоки игна.
Ой бўса олади дала тўшидан,
Денгиз — кенг оламга сайқал ойина.
Қрим гўзалларин сочлари каби,
Кдлин зайтунзорлар тоғ, тепаларда. 
Лутфига таш надир ош иқнинг лаби,
Кумуш шалолалар ялтирар жарда.
Денгиз тубларида чўмилар қуёш,
Ж аннат манзаралар роҳатдир жонга. 
Ю ртимга қалъадай сонсиз қия тош,
Ялта — гул диёрим, бермам жаҳонга.
Қирғоқ, қиргоқ! Сўлим майдонларингдан 
Хаста мадор олур, диллар баҳраманд. 
Кўзим ололмайман гул дийдорингдан, 
Толган юракларга жон бўлур пайванд.
Қирғоқ, олтин тупроқ - сахий мамлакат! 
Ш еърим санармикан васфингни, қайдам... 
Нақадар ҳаётбахш, қандай бараках,
Ш оир, эрк олди боз бу гул диёр ҳам.
Қувон, куйларингни эрта саҳардан 
Элларга таратсин эртанги еллар.
88


Қувон, қўшикдаринг ошсин кўклардан, 
Қўш иққа қўш илсин эрк олган эллар,
Қирғоқ, ватанимнинг ж аннат боғисан, 
Ҳуснингга ойина уф қнинг зари. 
Қирғоқ, ватанимнинг олтин тоғисан, 
Сен — денгиз бўйида тенги йўқ пари...


ДЕНГИЗ БЎЙИДА
I
Чақмоқцай тутқусиз, хаёлдай учқур, 
Қуёш шуълалари сувлар остида. 
Симобдай ярқираб ва оғир тўлқин, 
Қирғоқларга фақат д енгазнинг пеши.
Ж аннат гўшасими бу сўлим соҳил, 
Кўз узиб бўлмайди ой жамолидан? 
Сув билан тупроқнинг қадим жангига 
Қоялар қуйма бир табиий ҳайкал, 
Удир асрларнинг тош китобаси...
II
Зайтунзорким, қушларга ош ён, 
Табиатнинг қизлик чиройи. 
Қирғоқпарким, тошларга макон,
«Тош айиқ»нинг тўхтаган жойи... 
Ҳайбатидан титрайди денгиз, 
«Айпетри»да булут барқарор.
Этагида сулув арчазор,
Тўлқинларда юзар «Орзи қиз», 
Ў рмонларнинг қ о қ ўртасидан 
Бош кўтарган миноралар бор.
Тоғлар қадар мағрур ва кибор, 
Қолмиш Ю нон дабдабасидан... 
Бутхонанинг сур деворига 
Ҳар ўткинчи бир сатр битмиш.
Қанча йўлчи қадами етмиш 
Кечмиш ларнинг ифтихорига... 
Ж аннатосо боғда жилвагар 
Соз, турфа ранг мармар кош она, 
К ош онани айлаб майхона
90


Базм қурмиш бунда то саҳар — 
С ариқ шайтон, келгинди ўзи.
Тоғ бошида мудҳиш занг уриб, 
Ёнбошида қора хоч туриб,
Қонун бўлмиш номаъқул сўзи... 
Гул қизларнинг илк оқшомлари 
Сўлмиш, сўлмиш совуқ оғушда. 
Уйқудан маст туриб дол тушда 
Таш ланмиш боз май, базм сари. 
«Ҳай дариғ» деб кўрган кунига — 
Сулув Қрим, бегуноҳ Қрим,
Қрим қизлариким бежирим,
Кул бўлармиш куйиб зулмига... 
Қон йиғламиш тоғда о қ булут,
Қон йиғламиш тош бўлган айиқ, 
Қон йиғламиш гўдак эммай сут, 
Қон йиғламиш кўкалам ёйиқ.
Қон йиғламиш буюк ш оир ҳам,
Эл деб бағри куюк шоир ҳам, 
Ётолмайин гўрда бечора,
Бу дунёда кезмиш овора.
С ариқ вабо дилни тиғламиш, 
Ш ундай, Пуш кин руҳи йиғламиш. 
У демади аммо: «Ҳай дариғ!»
У тутганди ханжар — қинсиз тиғ. 
Тиғки, золим қўрқар — қалтирар, 
Ж он сўраган янглиғ азроил.
Тиғки, қасос талаб — ялтирар,
Хун тўлайди ялмоғиз — тош дил...
Зулмлардан дилш икаст шоир, 
Аммо эли забардаст шоир,
Қуёш ғамгин ботар чоқларда, 
Кўлка мисол шу қирғокдарда 
Тентирармиш танҳо ва ғариб, 
Тинм айин соз чалармиш лекин. 
Тонг отганда м аш риқ оқариб, 
Чайқдлармиш денгиз ҳам секин... 
Қрим, Крим! Эзгу қадамжо,
Ш оир севган сеҳргар соҳил.
91


Токай топтар ифлос оёқлар,
Қандай чидар эрксевар кўнгил!
Крим! Крим! Ж аннат диёрим, 
Ф игонингдан отмагин тутун...
Йиғлама эй, Пуш кин севган юрт, 
Келди тугал озод бўлар кун!
Тонг юзидан пардани олди,
Сув юзига олтин хол солди, 
Ўркач-ўркач о қ булутларнинг 
Қ изилликка ботди ранглари.
Ж ўр бўлишиб сайрашур қушлар, 
Ж аранглайди хуш оҳанглари. 
Ж аранглайди қизлар кул гуси,
Бутун Крим соз қўш иқ айтар.
Ж аранг берар денгизнинг усти, 
Қояларга урилиб қайтар.
Эркин диёр, жаннатосо юрт, 
Д ийдорингга ҳусн о қ булут.
Ҳар гўшада ш ифо чашмаси,
Кўк денгизнинг симоб жилваси 
Кўнглимизни тортар ўзига,
Сайргоҳдай дилбар ва сирли.
Қулоқ солдим ш оир сўзига, 
Ж илваларинг ажаб сеҳрли!..
Азиз диёр, жафокаш диёр,
Ҳам аламнок, ҳам дил каш диёр!
Сен йиғладинг, дилингда армон,
Эрк! — дединг сен, чекдинг кўп фигон, 
Сен учун деб тўкдик биз ҳам қон,
Сен озодсан, озод ва омон.
Сенга тугал беҳад кош она,
Салом, ш оир севган соз қирғоқ. 
Ж аннат бўлур боз бу вайрона,
Қаттол кунлар мангулик йироқ...
Худди шундай ғариб, мунгли чоқ, 
Оқшом сувга сеп ёйганида,
У ф қ ранги саргайганида,
92


Сув устига термулиб узоқ — 
Хаёлларда ҳориган бошин 
Салқин елга қарш и тутгандир, 
Лаънат ўқиб қора кунига, 
Зайтунзордан аста ўтгандир, 
Ю рагида тўла газаб-кин, 
Ҳужрасига танҳо қайттандир,
Бу элларда овора Пуш кин 
Денгиз учун шеър айттандир. 
Азиз диёр, сўлим кош она,
Салом, ш оир севган соз қирғоқ, 
Ж аннат бўлар боз бу вайрона, 
Қатгол кунлар мангулик йироқ...


АМУ ҚИРҒОҚЛАРИ
О қ ёлли асов тулпор, 
Бебош ва тентак оқин, 
Қумлоқ саҳро эркаси 
Ва дарёлар серкаси. 
Б еш ик-беш ик тўлқинлар 
Тўлғаниб ён сойларда, 
Ж ийдалик тўқайларда, 
Қ ақроқ саҳро лабига 
Ҳам боғлар асабига 
Дармон элтар, жон элтар; 
Биёбон томирида 
Кўпиргувчи қон элтар. 
Эзгу дарё, шўх дарё, 
Тош қинларинг шиддаткор. 
Ж аҳон-жаҳон қудрат бор; 
Худди саҳро арслони 
Ва қумлар паҳлавони, 
Ариллайсан тунларда. 
Қирғоқларинг қалтирар, 
Олислар бўлур ларзон, 
Нили мубораксимон 
Л ойқаланиб тошасан, 
Тепалардан ошасан, 
Қиш лоқаарни кўмасан, 
Ш ундай завққа чўмасан. 
Баҳодирлар от сурмиш 
Табаррук эй қирғокдар, 
Темур М алик изларин 
Сакдамиш кўк яйлокдар. 
Гулларнинг атирлари 
Елларнинг қанотида, 
Огаҳий сатрлари
94


Учар ҳаёт отида...
Эй, бош эгмас чўнг дарё, 
Ғурурингни синдириб, 
Босқинингни тиндириб, 
Ҳам сенинг қ о қ белингга 
Бир улкан сад миндириб 
Ва бошлаб асрий бир дов, 
Солғумиз сенга жидов!
Хоразм


ЭРКАТОЙ

Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish