ҚАЙДАДИР БУЛОҚ..
Қайдадир булоқ бор тоғлар бошида —
Кумуш балиқларнинг сўлим ўлкаси,
Тошларга урилиб тушмоқца о қ сув,
Тўлқинлари ти н и қ ва порлоқ инжу.
— Қайларга шошасан покиза оқим?
— Улкан денгизга, -
Улкан денгиздаги чиройли қизга...
Салқин оғушимда ёйиб қулочин,
У м енинг мавжимда ювади сочин,
Ташна лабларига бўламан дармон,
У менга мунтазир, менга нигорон.
— Ҳа, сенга мунтазир фақат у эмас,
Чексиз денгиз эмас, чексиз сув эмас,
Ўша қиз сингари таш на ирм оқ ҳам,
Ўша денгиз янглиғ чексиз тупроқ ҳам,
Сенга мунтазиру, сенга нигорон...
110
МАХТУМҚУЛИ ТЎЙИДА ЎЗБЕК КЎЗАСИ
Ҳайъатда ярқираб, кўз қамаштирар
Ч инни косалару бир чинни кўза.
Қараганинг сайин эс адаштирар,
Ҳар қайси гўёки яхлит фируза.
Н ақш лари чиннисоз дилидай ёрқин...
Ўзбек тўёнаси катгакон тўйга.
Я л-ял ёнар эди фируза ёлқин,
М ен ҳам лол қарардим, чўмгандим ўйга:
Ўзбек тупроғидан ясалмиш чинни,
Н ечоғлик нафосат заррин хатида,
И стасанг бол тўлдир, истасанг — ш инни,
Н ечоғлик фусун бор эл санъатида!
Н ечоғлик даҳо бор, нечоғлик маъно,
Н ечоғлик жило бор сеҳр қудратида,
Ш ундоқ бир кўзани, қайдам, Бобуршоҳ
Кўролганми чексиз салтанатида!
Бунда не эллардан ўтирар қўноқ:
Бунда етти икдим йўлчилари бор,
Ҳинду, Чину М ажор, Болқону Қозоқ,
Турк, Слав ҳам Мўғул, Татару Болқор...
Кўзадан кўз узмас эди кенг зал ҳам.
Гўё Махтумқули туғилган кунда —
Дунё адиблари бўлган эди жам,
Туркманлар тўйида, шундай тўкинда;
Санъат саройида, о қ кошонада,
Фузулий, Хайёмнинг шўх даврасида,
Юз Ҳотамдан сахий шу тўйхонада —
Н изом ий, П уш киннинг чўғ даврасида
Даврюнга яраш иқ шодиёнада,
111
Гўё шеър шаробин элексир мисол
Зумрад косаларга лим-лим тўлдириб,
Барчани этиб лол,
Қардоши тўйига завқ, ф айз келтириб,
Улашарди жами қўноқларга жом -
Навоий бобом...
Ашхабад
Ю рагимни севги чертган илк оқш ом
Ил к сатрим тушгандир қоғоз бетига.
К ексалик ҳам секин тўлдирмокда жом,
Хаёл учар чексиз олам четига.
М айли, шу жомни ҳам ичай паймона,
Кексалик гаштини сурай то бекам.
Ш еърларимда жилва қилсин замона,
Ю ртим мадҳи бўлсин сўнгги сатрим ҳам...
оқсоқол
Бир оқсоқол кўрдим - бўйи чинордек,
Эгнида банорас, кўкраги очиқ,
Қора чақм оқ каби ял-ял қорачиқ,
Билакларда йўлбарс қуввати бордек.
Кўчалардан ўтар секин, салмокдор,
Ҳар одими epra титроқ солгудай,
Ернинг танобини тортиб олгудай,
Ошкор бир савлат, ботирлик ошкор.
Йўллардан ўтади — биллур шаршара,
Ж арлар, ёнбағирлар, довонлар таниш.
М евазорлар таниш , қўрғонлар таниш ,
Ўн олти ўғил-қиз, қи рқ бир невара.
Йўллардан ўтади — гўё бобойга
Она табиатнинг ўзи таъзимкор,
Одамлардай гўё саломга тайёр,
Бобойни кўрганда тўлар чиройга.
Белида тўрт белбоғ, қўлида асо,
Ш у ж ойларнинг тўнғич ҳукмронидек,
Ўтмиши, бугуни, пок вю кдонқдек
Ақли луқмонлардан тўлиқ ва расо.
Қора терга ботиб экаркан ғўза,
Эгнидаги тўни эди юз ямоқ.
Булоқ бўйларида қақраркан томоқ...
Бахт у пайт тупроққа кўмилган кўза,
Қора терга ботиб яратаркан боғ,
Лекин мевасини татий олмасдан,
114
Ноласи учаркан олис Олмосдан,
Соқол оқаргунча дил бўлмабди чоғ...
Йўллардан ўтади — тоғ янглиғ ўмров,
Ҳали не юкларни кўтаролгудек,
Ҳали не тоғларга панжа солгудек,
Ҳали ҳам юртида мисоли кам дов.
М еҳнаткаш инсонга хос кўрк ва савлат,
Табиатдай барҳақ, барҳаёт, эзгу.
Ҳа, пийри бадавлат деганлари шу,
Ю з бир шоҳдан ортиқ пийри бадавлат.
Do'stlaringiz bilan baham: |