ТЎЙГА АТАГАНИМ..
Ж ўралар, тўй қутлуғ бўлсин,
Гуллар сочай бошингизга.
Қадаҳларга бода тўлсин,
Бол татисин ошингизга.
Бирдай сулув сиз икковлон,
Пахтазорим ўзғирлари.
Теримчи қиз, ботир ўғлон,
Гул диёрим кўз нурлари...
Созчи куйлар чалиб мақом,
Ш оир тўқир жонон ғазал.
Тўй - умрда тансиқ айём,
Севишганлар тўйи гўзал.
Ш ирин ёшлик берди замон,
Қдцрин ҳар ким билса қани.
И ш қ умрида янги даврон —
И кки умр қўшилгани...
Қўш кафтардай яш анг иноқ.
Оналар дер: кўшақаринг.
Мард йигитга севги синоқ,
Эрка бўлса севган ёринг.
И ш қ дегани — олий туйғу,
Олиб учар самоларга,
Юз яшасин ўтли суйгу,
Донғи кетсин дунёларга.
Бахт ўқидим юзингизда,
Қутлуғ дўстлар шодиёна.
58
Ш одиёна тўйингиэда
Қутлов сўзим шоирона:
Бахт устига бахтлар келсин,
Соя солсин бошингизга.
Тўй устига тўйлар бўлсин,
Етинг юз бир ёшингизга...
УЙҒОН !
Уйғон, эркам, кўзинг оч,
Тонг ёйди заррин кулоч.
Бош устингда айланиб,
Учиб ўтди қалдирғоч.
Аллақачон ботди ой,
Тур, ётмагил, эркатой.
Қанот ёзиб осмонда,
Куй бошлади бўзтўрғай.
Кутади ўйинчоғинг,
Кутади қўзичоғинг,
Кутади ер тепиниб
Шўх, ўйноқи тойчоғинг.
Кутади дафтарларинг,
Бўёқларинг, зарларинг,
Кутар учгиси келиб
Бир талай каптарларинг.
Гуллар интизор боқар,
Сувлар чарх уриб оқар,
С енинг учун тонг отиб,
Қуёш машъала ёқар.
Уйғон, эркам, тур, эркам,
Кўз сол, олам на кўркам!
Сен учун боғча, боғлар,
Оламлар бермиш ўлкам!
Уйгон, қўзим, ю зинг юв,
Тонг — ўзингдек соф, сулув...
Ш ош ил, шошил, мактабда
Кутади сени ўқув!
60
ЎЙЛАР
Тонг чоғи қарайман уф қ томонга,
Кўк юзини тутар олов ловва-лов.
Гўё, қанотини ёяр жаҳонга
Ж аҳонни тутгулик қирмизи ялов.
Нақадар чиройли товланишлари,
Нималарнинг рамзи бу ол ранг хил-хил...
У зоқ уфқпарда не ҳодиса бор?
Дунёдан хабар ол, оловли кўнгнл!
Тонг чоғи уфқкд таш лайман назар.
Дилни гирдобига олар ажиб дам.
Хаёл қанотланар — оламни кезар,
Дейман: кош ки, туғдор бўлолсам мен ҳам!
Денгиз қирғоғида ўтирганим бор,
Тўлқинлар тоғ-тоғу ранги кўк шиша.
Баъзан хуружидан титрар қоялар
Ва қушлар безовта учар ҳамиша.
Нақадар қудратли толпиниш лари,
Нелар баён айлар бу зарблари зил,
Тоғ-тоғ тўлқинларнинг орзуси нима,
Ю рагига қўл сол, тўлқинли кўнгил!..
Денгиз қирғоғида ўтирганимда
Денгиз гирдобларга ташлаб тик қадам,
Ушатсам денгизлар тилсимотини,
Сўнгсиз муҳитларнинг қулфин очолсам!
Қорли чўққиларда юрганман ёлғиз,
Оҳ, яш ил даралар нақадар создир!
Булоқ бўйларида гул, райҳон, ялпиз,
Қушлар хушовоздир, баландпарвоздир!
Накддар жилвагар қия тўшлари!
Бу на давлат, ғурур, сипоҳлик нуқул?!
61
Юзар ҳаволарда она бургутлар,
Кезар чўққиларда иш қибоз кўнгил!
Қорли қояларда юрганда якка,
Ш оир ўзин сезар шунчалик бардам.
Дейман: о қ қоядай бўлсам абадий,
Лочин каби мағрур парвоз этолсам!
Узун тунлар бўйи кўз нурларим банд,
Тонглар отқизаман жилдлар варақлаб.
Бири юлдуз монанд, бири ой монанд,
Келур устозларим чақнаб, яракдаб.
Нақадар нуроний-ўйчан инсонлар,
Ҳар қайси одамзод севган мард ўғил...
Ҳам П уш кин, ҳам Гейне, Ш ота, Алишер,
Мадад ол, мадад ол, э ўйчан кўнгил!
Узун тунлар бўйи кўз нурларим банд,
Дейман: эр йигитга қирқ ҳунар ҳам кам!
Санъаткор ошиғи соз Ватанимда
Кош ки, тилга олгулик ш оир бўлолсам!
Do'stlaringiz bilan baham: |