ХХХ.нинг қилмиши бўйича жиноят таркиби зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг.
48-Казус
8. Судланувчилар, С.Мирзаев, Баҳодиржон Мирзаев ва Бахромжон Мирзаев 2020 йил 5 августдан 6 августга ўтар кечаси соат 00:30 ларда таниши У.Турсуналиевни зўрлик ишлатиб, мажбуран яшаш уйи бўлган Фарғона тумани, Ўзбекистон МФЙ, Теракзор кўчаси, 131-уй ер тўласига олиб бориб, унинг эгнидаги кийимларини ечиб, яланғоч ҳолатга келтириб, қўл-оёқларини арқон ёрдамида боғлаб, хақорат қилиб, У.Турсуналиевни опаси С.Акбарова билан жинсий алоқа қилганликда айблаб, ўта кетган беҳаёлик билан ўзларининг жинсий аъзосини унинг юзларига суртиб, орқа чиқарув тешигига 0,5 литр ҳажмдаги шиша идишни мажбуран тиқишиб, унга жисмоний азоб бериб, ушбу ҳолатларни ўзларининг телефон аппаратларига видеотасвирга олишган. Сўнг орадан бироз вақт ўтиб, У.Турсуналиевни уйдан чиқариб юборганлар. Суд-тиббиёт экспертизасининг 2020 йил 17 августдаги
4241-сонли хулосасига асосан, У.Турсуналиевда орқа чиқарув соҳасини лат еган яраси ва атроф юмшоқ тўқималарининг лат ейиши мавжуд бўлиб, ушбу тан жароҳатлари соғлиқни қисқа олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келадиган “Енгил” шикастлар тоифасига кириши аниқланган
Судланувчи С.Мирзаев, Баҳодиржон Мирзаев ва Бахромжон Мирзаевларнинг қилмиши бўйича жиноят таркиби зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг.
49-Казус
9. И.Т., 2019 йил 3 июлда Шахрихон туманидан давлат рўйхатидан ўтган “BRISTOL BUILDING BEST” МЧЖнинг иш юритувчиси бўлиб ишлаб келиб, жамиятга норасмий раҳбарлик қилиб, Андижон вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси “Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш” бўлими етакчи мутахассиси Ё.Мирзаев билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бюджет маблағларини ўзлаштириш юзасидан келишиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида, Балиқчи тумани, Мумтоз МФЙда жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабининг иситиш тизимини мукаммал таъмирлаш юзасидан 2019 йил 24 октябрдаги 318-сонли тендер баёнига кўра, танловда 638.895,0 минг сўмга бажариш таклифи билан ғолиб бўлиб, Андижон вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ИК билан 2019 йил 24 октябрдаги 605-сонли пудрат шартномаси тузилишига эришиб, мазкур шартномага жамият расмий раҳбари И.Солиев (жиноят ишининг унга оид қисми дастлабки тергов органи томонидан 2022 йил 23 февраль куни ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган) номидан ўхшатиш йўли билан имзо қўйиб, ҳужжатлар имзоланганидан ғаразли ва бошқа паст ниятларда фойдаланиб, 2020 йил 28 декабрдаги бажарилган ишлар юзасидан топширилган расмий ҳужжатларга форма-2, форма-3 аслида мактабда бажарилмаган мукаммал таъмирлаш ишларига пудратчининг бошқа ҳаражатлари билан жами 58.088,1 минг сўмлик нарх ва иш ҳажмларини тўлов ҳужжатларига сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, ҳужжатларни қалбаки эканлигини била туриб, Балиқчи туман Ғазначилик бўлинмасига тақдим этиб, анча миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |