Жиноят субъектининг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг.
3. 2020 йил 15 февраль куни У. диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб ўтаётганда қўлган олинди.
Сўроқ жараёнида у мазкур нарсалар жойлашган сумка унга тегишли эмаслигини, ҳамда фуқаро Л. ундан ушбу сумкани унинг синглисига етказиб беришни илтимос қилганлигини таъкидлади. Текширув натижасида ҳақиқатдан ҳам сумка унга тегишли эмаслигини аниқланди.
У.нинг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг.
4. Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетлардан бирида ўтказилган тезкор-текширув тадбирлари асосида йирик партиядаги яроқлилик муддатлари ўтган маҳсулотлар савдо расталарида турганлиги ҳамда сотилаётганлиги аниқланди.
Терговчи мазкур ҳолатни Жиноят кодекси 186-моддаси билан квалификация қилади. Судъя эса, ушбу ҳолатни савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деб баҳолайди, ҳамда Жиноят кодекси 189-моддаси билан ҳукм чиқаради.
Адвокат ўз навбатида, мазкур қилмиш маъмурий ҳуқуқбузарлик эканини таъкидлайди. Юқори инстанция суди биринчи инстанция суди ҳукмини айрим сабабаларга кўра бекор қилади.
Қилмишни жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг.
5. Д. ўзганинг мулкини жиноий йўли билан қўлга киритиш мақсадида, вояга етмаган қизи С. билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, унинг вояга етмаганлигини била туриб, жиноят содир қилишга жалб қилиш мақсадида, 2022 йил февраль ойининг ўрталарида, жабрланувчи Б. билан учрашиб, унга яланғоч ҳолатда тушган видеотасвирлари мавжудлигини айтишиб, ундан 2.100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришни талаб қилиб, агарда айтилган пулларни бермаган тақдирда, унинг яланғоч ҳолатдаги видеотасвирларини интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириб, шу билан биргаликда ушбу видеоларни маҳалласига олиб бориб кўрсатиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, Б.дан жиноий йўли билан 2.100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келиб, 2022 йил 21 февраль куни соат 18:30ларда Самарқанд шаҳри, Саттепо маскани 55-уйнинг олдида, Самақанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Б.дан жиноий йўли билан талаб қилган 2.100 АҚШ долларидан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси ҳисобида 7.077.245,5 сўмга тенг бўлган 650 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олишган вақтида ушланиб, вояга етмаган қизи С.дан тадбирда ишлатиш учун берилган 650 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар холислар иштирокида далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Д. ва С.ларнинг жиноий қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари юридик таҳлил қилинг? Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари ўзаро муносабатини қандай? Жавобингизни асосланг.
6. Судланувчи А. 2018 йилдан буён туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими навбатчи тиббий биродари лавозимида ишлаб келиб, фуқаро М.ни тиббиёт бирлашмасида ишловчи мансабдор шахслари орқали уни туман тиббиёт бирлашмасига ҳамшираликка ишга жойлаштириб қўйишга ишонтириб, бунинг учун туман тиббиёт бирлашмасида ишловчи мансабдор шахсларни моддий манфаатдор қилиш учун 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора Ҳужжат имзоланган: 20.04.2022 1-1411-2201/49 2 тариқасида беришлигини айтиб, уни пора беришга қизиқтириб, 2022 йил 08 январь куни соат 12:00 лар чамасида Самарқанд шаҳар, Беруний кўчасида жойлашган “Константин” меҳмонхонаси ёнида фуқаро М.ни тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига ҳамшираликка тергов давомида аниқлаш имкони бўлмаган ўзининг таниши бўлган мансабдор шифокорлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, М.дан кимёвий ишлов берилган 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни жиноий йўл билан қўлга киритган вақтида Департаментнинг тумани бўлими ходимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир вақтда ашёвий далиллар билан ушланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилган ва ўзининг жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан, жиноят содир этишга суиқасд қилган.
А.нинг жиноий қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари юридик таҳлил қилинг? Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари ўзаро муносабатини қандай? Жавобингизни асосланг.
7. Судланувчи А. 2022 йил 25 январь куни соат 22:00 ларда ўз яшаш хонадонида яъни Янгийўл шаҳар, “Рамадон” м.ф.й., Байналминал кўчаси, 1-уйда бўла туриб, ўзининг укаси маст ҳолатда бўлган Ш. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида уйнинг деразаси токчасида турган ошхона пичоғи билан Ш.нинг танасининг турли соҳаларига жумладан, ўнг томонлама кўкрак соҳасига, чап томонлама кўкрак соҳасига, қорин бўшлиғига, ўнг елка соҳасига ва ўнг сон соҳаларига бир неча маротаба пичоқ уриб тан жарохати етказган. Ш. олган тан жароҳати билан Янгийўл шаҳар марказий касалхонасига даволаниш учун ёткизилган. Суд- тиббий экспертизасининг 2022 йил 11 февраль кунидаги №207-Т-М-сонли хулосасига кўра, Ш.га етказилган тан жароҳатлари ҳаёт учун хавфли белгиларига кўра оғирлик даражаси бўйича оғир тан жарохатлари тоифасига кириши аниқланган. Суд-трассалогия экспертизасининг 2022 йил 12 февраль кунидаги № 12-сонли хулосасига кўра, Ш.Ибрагимовнинг эгнида бўлган кулранг тусдаги капишонли спорт камзулидаги №1, №2, №3, №4 жароҳат излари, тўқ кулранг қора рангли свитердаги №1, №2, №3, №4, №5, №6- сонли жароҳат излари, кулранг жинсий шимдаги №3 ва №4-сонли жароҳат излари ўткир тиғли жисм билан, санчиш натижасида ҳосил бўлиши мумкинлиги ва тадқиқотга тақдим этилган ошхона пичоғи ёрдамида ёрдамида қолдирилган бўлиши мумкинлиги аниқланган.
А.нинг жиноий қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари юридик таҳлил қилинг? Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари ўзаро муносабатини қандай? Жавобингизни асосланг.
8. Судланувчи З. қуйидаги ҳолатда жиноят содир қилган. Жумладан, у илгари ўғирлик жиноятлари учун судланиб хавфли рецидивист бўлган ҳолда, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида, 2022 йил 10 январь куни соат 16:30 ларда Шаҳрихон тумани, Муллабой МФЙ кўчасида жойлашган “Терминал” номли кийим-кечак бозорида тадбиркор Д.га тегишли аёллар сумкасини қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, ушбу сумкада бўлган 25.488.000 сўмга тенг 2360 АҚШ доллари ва 19.600.000 сўм пулларни яширин равишда киссавурлик йўли билан талон-торож қилган вақтида воқеа жойида жабрланувчининг ўзи ва бошқа фуқаролар томонидан ашёвий далил билан ушланиб, З.Охунова ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра жиноятини охирига етказа олмасдан хавфли рецидив жиноятини содир қилишга суиқасд қилган.
З.нинг жиноий қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари юридик таҳлил қилинг? Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари ўзаро муносабатини қандай? Жавобингизни асосланг.
9. Ҳ. 2021 йил 3 август куни, соат 18.00 ларда, ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, 8-март кўчасида жойлашган А.Р.З-7 корхонасида жойлашган мебель цехида бўла туриб, А.ни алдаб, уни хонадонига ошхона мебелини ясаб беришини ваъда қилиб, А.ни ишончига кириб ундан тўлов сифатида, жами 3 4.700 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра, 2021 йил 3 август куни ҳолатига 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 10.654 сўмга тенг бўлиб, 4.700 АҚШ доллари 50.073.800 сўмни ташкил қилган) миқдоридаги пулларни олиб, мебелни 30 кун муддат ичида ясаб беришини маълум қилиб, ваъда қилинган мебелни ясаб бермасдан, мебель ясаб бериш учун олинган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, Ҳ. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йил 23 октябрь куни ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида, интернет ижтимоий тармоғида “OLX” иловаси орқали арзон нархларда ошхона мебеллари устига тош ясаши ҳақида рекламалар бериб, ушбу реклама орқали М. билан телефон орқали танишиб, унга 15 кун ичида ошхона мебеллари устига тош ясаб беришини ёлғондан айтиб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани М.Юсуф кўчаси 21-уй олдида ундан 900 АҚШ (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг маълумотига кўра, 2021 йил 23 октябрь куни ҳолатига 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 10.692,0 сўмга тенг бўлиб, 900 АҚШ доллари 9.622.800 сўмни ташкил этган) долларини олиб, ошхона мебеллари устига тошларни ясаб бермасдан, пулларнинг ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, Ҳ. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йил октябрь ойидан 5 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида, интернет ижтимоий тармоғида “OLX” иловаси орқали арзон нархларда ошхона мебеллари устига тош ясаши ҳақида рекламалар бериб, ушбу реклама орқали Н. билан телефон орқали танишиб, ундан 10 кун ичида ошхона мебели устига тош ясаб беришини ёлғондан айтиб, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 55-уй, 25-хонадонда бўлиб-бўлиб, жами 800 АҚШ (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг маълумотига кўра, 2021 йил 5 ноябрь кун ҳолатига 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 10.705,26 сўмга тенг бўлиб, 800 АҚШ доллари 8.564.208 сўмни ташкил этган) долларини олиб, белгиланган муддатда ошхона мебели устига тошларни ясаб бермасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ҳ.нинг жиноий қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари юридик таҳлил қилинг? Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари ўзаро муносабатини қандай? Жавобингизни асосланг.
10. 2019 йил 17 июнь куни фуқаро А. ўғлини ўқишга олиб кириш масаласида маслаҳат олиш учун таниши Б.нинг олдига боради. Б. ҳозир Давлат тест Марказида масъул ходим лавозимда ишлаётганлиги ҳамда унга ўғлини ўқишга олиб киришга ёрдам беришини айтади. Бунинг эвазига Б. А.дан 30,000 АҚШ доллари ҳамда 32 млн сўм миқдорда пул олади. Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра А.нинг ўғли ўқишга қабул қилинмаган. Бундан хафа бўлган А. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига мурожаат этади. Терговда аниқланишича Б. ҳеч қаерда ишламаган ва пулни таниши А.нинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириб, кейинчалик ўз эҳтиёжлари учун растрата қилиб юборган. Шуларга асосланиб, терговчи Б.нинг ҳаракатларини Жиноят кодекси 167-моддаси иккинчи қисми “а” банди ҳамда 168-моддаси иккинчи қисми “а” банди билан, А.нинг ҳаракатларини эса, Жиноят кодекси 25, 211-моддаси иккинчи қисми “б” банди билан квалификация қилади. А.нинг адвокати уни Жиноят кодекси 25, 211-моддаси билан айбдор деб топилиши нотўғри, деб фикр билдиради. Ўз навбатида суд А.нинг адвокати фикрини эътиборга олиб, уни айбдор эмас деб топади. Б.ни эса, Жиноят кодекси 168-моддаси иккинчи қисми “а” банди ҳамда 25, 211-моддаси иккинчи қисм “б” банди билан айбдор деб топиб, ҳукм чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |