Жиноят субъектларининг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг.
43-Казус
3. Ж.Собиров “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Тошкент вилоят филиали техник назоратчиси лавозимида ишлаб келиб, “Капитал қурилиш самара” МЧЖ раҳбари О.Холматов билан бирга бирга 20.06.2017 йилда тузилган 94/ТВБ-17/17ҚҚБ-сонли пудрат шартномасига кўра, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Юнусобод” ҚФЙда “Дархон” массивида қуриладиган 10 та 2 қаватли, 4 хонали уй-жойлар қурилиши лозим бўлса-да, бироқ уйжойларни қурилиш ишлари бажарилганлиги ҳақида расмий ҳисобланган бажарилган ишлар далолатномаларига такроран сохта маълумотларни киритиб, жами 147.472.162,64 сўмлик ишлар бажарилмаган бўлса-да, бажарилган деб қўшиб ёзиб, ушбу сохта бажарилган ишлар далолатномаларини тўловга тақдим қилиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини билан талон-торож қилишган.
Ж.Собиров ва О.Холматовларнинг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг.
44-Казус
4. Э.Намуратов У.Одилов, З.Марданов ва бошқа шахс билан бир гуруҳ бўлишиб, 2017 йил 19 январь куни соат 09.30ларда фуқаролар Р.Норқулова, Ш.Джураева ва Д.Карабаеванинг хонадонларида содир этилган ўғирлик жиноятларида Ф.Каримовни гумон қилиб, Ховос туман ИИБга қарашли Ховос ҚМБнинг маъмурий биносидаги тезкор вакил У.Одиловнинг хизмат хонасига олиб келишиб, уни ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатишиб, дўппослашиб, жисмоний азоб беришиб, ундан фуқаролар Р.Норқулова, Ш.Джураева ва Д.Карабаеванинг уйида содир этилган ўғирлик жиноятлари бўйича иқрорлик кўрсатувларини олишда, унга нисбатан жисмоний куч ишлатишиб, Ф.Каримовнинг ўнг қўл кафти орқа юзасига, бош соҳасига ва оёғи остига резина дубинка билан уришлари оқибатида соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига сабабчи бўлмаган енгил жароҳатлари етказганлар.
Шунингдек, Э.Намуратов Ф.Каримов томонидан ўғирланган буюмларни олишда Р.Норқулова, Ш.Джураева ва Д.Карабаевани йўқолган буюмларига алоқаси бўлмаган нарсаларни кўриб, ушбу нарсалар Янгиер шаҳар ҳудудида содир этилган ўғирликларга алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳамда ушбу жиноятлар юзасидан Ф.Каримовдан иқрорлик кўрсатувлари олишни мақсад қилиб, Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи Д.Усмонов ва бошқа тезкор ходимларни Ховос ҚМБга чақирган. Д.Усмонов бошқа шахс билан Ховос ҚМБга келиб, Э.Намуратов ва У.Одилов билан биргаликда Ф.Каримовни уятли сўзлар билан ҳақорат қилишиб, юз соҳасига уришиб, қўлларига кишан солишиб, кун совуқ бўлса-да, да, эгнидаги кийимларини ечтириб, унга нисбатан шафқатсиз ва қадрқимматини камситувчи муомалада бўлишиб, қонунга хилоф равишда Янгиер шаҳар ИИБда очилмаган жиноятлари учун иқрорлик кўрсатувлари олиш мақсадида уриб-дўппослашгани натижасида Ф.Каримовни сийдик пуфагини ёрилишига сабабчи бўлган “оғир” тан жароҳати етказганлар. Шундан сўнг, Э.Намуратов жиноий шериклари З.Марданов, У.Одилов, Д.Усмонов ва бошқалар томонидан азоб берилиб, калтаклашгани натижасида Ф.Каримовни соғлиғи ёмонлашган бўлса-да, уни қўйиб юбормасдан, ўзларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ошкор этилиши мумкинлигидан хавфсираб, Э.Намуратов кўрсатмаси билан фуқаро Р.Норқулованинг Ф.Каримов уни ҳақорат қилганлиги ҳақидаги аризаси юзасидан Ф.Каримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги ҳақида маъмурий иш расмийлаштиришиб, профилактика инспекторлари А.Юлдошов ва М.Кулчаев билан биргаликда маъмурий ишни 2017 йил 19 январь куни соат 18.00ларда жиноят ишлари бўйича Ховос туман судига олиб боришган, бироқ, маъмурий иш ҳужжатларида камчиликлар бўлганлиги сабабли иш судда кўрилмасдан қайтарилган бўлса-да, Э.Намуратовнинг кўрсатмаси билан Ф.Каримовни уйига кетишига йўл қўймасдан, қонуний асослар бўлмаса-да, эркинлигини чеклаб, қўл остидаги ходимлар У.Одилов, З.Марданов, А.Юлдошов ва М.Кулчаев билан Ховос ҚМБ маъмурий биносидаги хонада 2017 йил 19 январь соат 18.00дан 2017 йил 20 январь соат 07.20ларгача қонунга хилоф равишда ушлаб турганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |