«t a m a d d u n»


bet165/176
Sana07.11.2022
Hajmi
#861521
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   176
Bog'liq
Маънолар оламига сафар. (Алишер Навоий ғазалларига шарҳ). Комилов Н

ОДИЛ ПОДШ ОХ ХАКИДА
__________ БЕШ ТАШБЕХ
Адолат Алишер Н авоий иж одининг етакчи 
р о я с и

дир. М уаззам “Х ам са” достонлари, “Тарихи мулуки 
А ж ам” , “Тарихи анбиё ва хукамо” , “Холоти Саййид 
Х асан А рдаш ер” , “ Махбуб ул-кулуб” номли насрий 
асарларида мазкур гоя турли томондан олиб карала- 
ди, хилма-хил образ ва тимсоллар, хикоя ва ривоятлар 
тасвири оркали адолатпарварликнинг ж ам ият тарак- 
к,иёти, юрт тинчлиги ва ободончилиги учун накддар 
зарур ва ахамиягли эканлиги исботлаб берилади. Бун­
дан ташкдри, Навоий Хусайн Бойкаро ва унинг угил- 
ларига юборган мактубларида адолатли давлат бош ка - 
рувининг усуллари, чора-тадбирлар нозик жихатлари 
билан конкрет хаётий мисоллар оркали тушунтириб 
берилган. Подшох ва раият, нодшох ва лашкар уртаси- 
даги муносабатларни мувофикдашгириш, узаро ишонч 
ва садокатни юзага келтиришда адолат мухим омил экан­
лиги бот-бот гаъкидланади. Зулм ва зуравонлик ахоли- 
ни норози килиб, узаро адолатни келтириб чикдрса, 
халокат ва парокандаликка сабаб булса, одиллик, адо­
латли сиёсат бунинг акси уларок, халкнинг давлатга 
ишончини мустахкамлайди, рухини кутаради, бунёдкор- 
лик ишларига сафарбар этади.
Навоий узи амирлик лавозимида куп йиллар фао- 
лият курсатиб, жон-жахди билан адолат учун кураш- 
гани, бир канча золим амалдорларни жазолаш, лаво- 
зимидан четлаштиришга эриш гани тарихий манбалар- 
да кайд этилган. Улуг шоир, бир томондан, темурий- 
лар салтанатининг давомийлиги, мустахкамлиги учун 
курашса, узаро низоларни баргараф этишга уринса, ик­
кинчи томондан, турли касб эгалари, оддий одамлар, 
ож из ва ночор ки ш и л ар х им ояси учун ж о н б о зл и к
кил ар, кулидан келганча “ Навосиз улуснинг навобах- 
ши булишга” интиларди. Шу маънода у адолатни хам- 
мадан бирдай талаб киларди, одилликни инсоний фа-


зилат, исломий ахлок коидаси деб таърифларди. Н а­
воий назарида подшодан тортиб, вазиру амирлар, козию 
муфти, хуллас, давлатнинг хар бир ходими, хар бир 
амалдор адолат талаби доирасида иш ю ритиш и лозим.
Аммо хамма ran шундаки, деб таъкидлайди хазрат На­
воий, подшохнинг узи одил булмаса, атрофига ростгуй, 
софдил ва одил ходимларни туплай олмайди. Зеро, золим 
подшох зулму ситам ахдига таянса, одил подшох адолат- 
парвар, халкпарвар кишиларга суяниб сиёсат юргизади.
Шу боис хам Алишер Навоий Искандар, Н ушира- 
вон каби одил подш охдарни уз асарларини нг идеал 
кдхрамонлари килиб тасвирлаб, улардан ибрат олиш га 
чакиради. Худди шу маънода насихат ва танбехдардан 
тузилган “ Махбуб ул-кулуб” (Кадбларнинг севгани) аса- 
ри хам “Одил салотин зикрида” деган боб билан бош- 
ланади ва унда куйидагича таъриф лар келтирилади: 
“Одил подшох Хакдин халойикка рахматдур ва мамо- 
ликка мужиби амнияту рафохат” .
Яъни: “Одил подшох Аллохнинг халкка юборган рах- 
мати ва мамлакат учун омонлик ва юксалиш сабабчиси- 
дир” . Асарда айни ана шу икки жихат — юрт омонлиги- 
га асосланган сиёсат, аввало, яхшиликпи, яхши инсон- 
ларни, мехнат, 
xyi
tap ахлини химоя килиш ва каззоб, 
угри, нобакор, карокчию талончиларни сарою хонадо- 
ни, 
6 o f v
бустони одил подшох даврида “ маъмур ва обод” , 
кампирларнинг йигирув чархи иш билан банд, кизлар 
“момук саваб” , ип йигириб, уз осойишта мехнатлари- 
дан завкланиб ашула айгадилар, шахарларнинг дукон- 
ларида савдо туну кун ривожда, масжиду мадрасаларда 
ибодат ва илм тахсилн бехавфу хатар давом этади. Бун­
дай подшонинг химоясида “мактабларда атфол (ёш бо- 
лалар) гавгоси” авжида, хаммомлару карвонсаройлар, 
мехмонхона ва кироатхоналар сариш та ва осойиш та 
фаолият курсатади. Одил подшо “сиёсати хайбатидан 
савдо йуллари карокчилардан холи”, фукаро унинг ол- 
киши ва дуосига хозир. Мамлакат адолат куёши нури 
билан обод булгач, бош ка ю ртларнинг одамлари хам


бундай доруламон гортни куришга хавасманд буладилар 
ва келиб куриб, ибрат оладилар, дейди Навоий. Хал к 
подшодан рози булса, Хак. хам ундан рози булади ва 
эзгу ниятларининг амалга ошишига мададкор булади.
“ Махбуб ул-кулуб” асарининг учинчи кисмида На­
воий “Подшолар зикрида” деган янги бир боб очиб, бу 
мавзу уетида яна тухтайди. Бунда энди одил подш о- 
нинг беш сифати бешта ташбех ~ ухшатиш билан тав- 
сифлаб берилади. Ушбу сифатларда кадимги дониш - 
мандларнинг карашлари, халкнинг асрий орзу-идеал- 
лари заминида хосил булган фикр-таърифлар киска бир 
тарзда уз ифодасини тоиган. Чунончи, одил подшох 
куприк, урмон, куёш, бахор булути ва буз кигизга ухша- 
тилади. Куприкка ухшатилиши шу маънодаки, дейди 
Навоий “купрук махлукотнинг хасиси ва шариф юкин 
кутарур, аларни сув захматидин ва балчиг машаккату 
гилзатидин уткарур” (яъни: одам ларнинг хар кандай 
юкини кутаради ва уларни сув азобию балчик машакка- 
ти исканжасидан халос этади”). Урмонга ухшатилиши- 
нинг сабаби шуки, урмон барча жонзотлар, жумладан, 
одамлар, хатто даррандаю вахший жониворларга хам жой 
беради, ианохига олади ва уз “емак-ичмакларини етка- 
ради” . Одил нодшохнинг куёшга ухшатилиши эса унинг 
“ нафъи ва саховату ицъоми” оммага баббаравар етиши- 
ши боисидандир. Унинг адолат нури “шахар ва биёбон- 
ни равшан эгар ва вайрону ободка андин ёруглик стар”.
Бахор булути (сахоб)дан ер юзи бахраманд булгани, 
хаммаёк яшил маиса, гулу гулзорга бурканиб, куклам 
нашидаси барк ургани каби одил подшох химмати ва 
пок нияти туфайли “ каро туфрокдан дурлар сочилиб, 
нишлик тиконидан гуллар очилади”. Бешинчи ташбех- 
ни изохлаганда эса Навоий куйидаги сузларни ёзади: 
“ ва баъзи турк хукамоси (донишмандлари) ва бу эл окилу 
доноси уз таврлари билаки калом сурубтурлар, они (одил 
подшохни) буз кийизга ухшата масал урубтурлар”.
Навоий подшохга бундай нисбат берилиш ииинг са- 
бабини куйидагича тушунтиради: бириичидан, кигиз
292


“сувдан ва туфрокдан юзига не келса, тахаммул килур, 
(сабру андеш а билан чидайди), яъни узига сингдирур", 
санчикларга хам бардош беради. Аммо супурганда бу 
тупрок ва сув бир зумда чикиб кетади, санчиклар изи 
хам бнлннм айди, улар кигизнннг “ю зига асар еткур- 
м ас”дан йуколади. К игиз бу таш ки таъ си р н и узига 
юктирмайди. И ккинчидан, “агар икки мухолнф жамо- 
ат хар кайси бир тараф тортса, хар сори ул жамоат 
муносабати майл килур, илик тортсалар, яна уз холига 
кура йигилур” . Яъни: буз кигизнннг хусусияти шуки, 
уни икки томондан карама-карш и турган одамлар узла- 
рига карата тортсалар, хар кайси томонга бир оз чузи- 
лиш и, “ён б ер и ш и ” м умкин, б и рок улар кулларини 
кигиздан олган захоти кигиз яна уз холига кайтади...
Ш ундай килиб, куприк — хожатбарорлик, халк юки- 
ни енгил килиш , иш ини осонлаш тириш , кийинчилик- 
лардан куткариш рамзи булса, урмон — багри кенглик, 
яхш и-ём онни сингдириш ва узаро келнш тириш тим ­
соли. Куёш ва бахор булути, хаётбахшлик, саховат, бар- 
чага баробар мехру ш аф кат кургуза олиш сиф атини 
ифодалаб келган. Бу ташбехлар Ш арк адабиётида тез- 
тез учраб туриш ини хам кайд этмокчимиз.
Буз кигиз давлат бошкарувида багоят керак булади- 
ган чидамлилик, сабру бардош билан узокни уйлаб иш 
куриш, ж амиятнинг турли тоифа ва табакалари, гурух- 
лар, кавм лар м анф аатини хисобга олиб, устакорлик 
билан уларни мувофиклаш тириш га йул топиш , бутун 
мамлакат, бутун жамият такдири, дарди билан яшаш 
ва унлаб, юзлаб муаммоларни акду заковат кудрати, 
уткир ва одил сиёсат тарозусига солиб, рахбарлик кила 
олиш сиф ати, матонат ва босикдик фазилати рамзи- 
дир. Бежиз эмаски, туркий халклар хон ва сулгонлар- 
нн тахтга утказишдан олдин уларни ок кигизга утка- 
зиб, касамёд эттириб, ахду паймон килганлар.
Бу ташбехлар шунга ишора этадики, адолатни хаёт- 
га жорий этиш, хар бир тадбир, карор ва хукму фар- 
монда буни хисобга олиш багоят 
o f h p
ва масъулиятли
293


вазифа. Бунда давлат бо шли 
ги да 
жуда куп ижобий фа- 
зилат жамулжам булиши лозим. Бундан таш кари. Худо 
берган аклу фаросат, фавкулолда заковат билан бирга 
тажриба, купчиликка таъсир эта олиш куввати, рахна- 
молик хислатлари хам мужассам булиши талаб кили- 
нади. Албатта, одиллик конкрет шароитда, аник, бир 
ниятни амадга ошириш учун килинаднгаи пшлар жара- 
ёнида намоён булади. Хамма ran уша ниятнинг к,андай- 
лигида. Агар ният умум манфаатга каратилган, купчи- 
ликнинг хаётига ижобий таъсир этади га н булса, у адо- 
латли ва хайрли, савоб хисобланади ва подшохни бу 
йулда халк, куллаб-кувватлайди. Адолатнинг асосий ме- 
зони, маънавий пойдевори — бу ислом шариати ва ун- 
дан келиб чикадиган коида-конунларга а мал килиш деб 
каралган. Чунки чинакам одиллик виждон, эътикод- 
имон билан хаммаънодир.
Алишер Н авоий юкоридаги беш ташбехни келти- 
риб, тушунтиргач, одил подшохлар хакида яна бош ка 
муносиб таъриф-гавсифлари борлигини айтиб, (чунон- 
чи, одил подш ох кую кузиларнн бурилардан химоя 
киладиган чупон каби схуд мамлакат бир тана-вужуд 
булса, султон-ж он каби), аммо, сузни киска килиш
учун шу билан кифояланганлигини кайд этади.
Хуллас, Ыаноии назарида адолатли бошкарувнинг асо­
сий белгилари куйидагилар: 1) халк осойишталигини таъ- 
минлаш учун угри, золим ва ноинсоф бадкорларни жа- 
золаб, хунарманд, дехкон, олиму орифларга уз ишлари 
билан шугулланишга шарт-шароит яратиш; 2) мамлакат 
тинчлиги ва ободончилигини асраш; 3) савдо-сотик, ти- 
жоратга кенг йул очиш, карвон йулларини карокчилар- 
дан куриклаш; 4) турли мазхаб, тоифа ва табака, кавм ва 
миллатлар уртасида тотувлпк, хамжихагликни юзага кел- 
тириб, барчани бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш.
Куриниб турибдики, хазрат Навоий гоялари хамон 
долзарб, хамон инсонлар бахт-саодати учун курашади- 
ган хар бир одам, айникса, давлат ва мамлакат тарак- 
киётига мутасадди шахсларга дастуриламалдир.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish