Иқтисодиёт-чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб инсонлар учун зарур бўлган хаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигидир.
Мен Молия бўлимида йигирам икки йилдан буён ишлаб келаман.
Бюджет ташкилотлари чоракли хисоботларни ўз вақтида топширадилар.
Ташкилотлар ойлик иш ҳақиларини олиш учун Ғазначилик бўлинмалари орқали тижорат банкларига чек ёзадилар.
Банкларда валюта айирбошлаш шахобчалари мавжуд.
“Давлат харидлари” тўғрисидаги қонун 2020-йил 22-апрелда тасдиқланган.
Фуқароларга Пенсия жамғармалари орқали нафақалар тёинланади.
Республикамизда ижтимой химояга мухтож оилаларга “Темир дафтар” “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жорий этилган.
Молия тизимида жудда катта ўзгаришлар бўлиб келмокда.
2022 йилга вақтинчалик ҳаражатлар сметаси тузиб чиқилган.
3-ТОПШИРИҚ
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири А.Н.Исанбаевга
Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими “Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи” шўъбаси мудири-бош ҳисобчиси Ш.Мирзарахимовдан
АРИЗА
Менга, 2021-2022-йиллар ишлаган даврим учун 2022-йил 5-февралдан мехнат таьтили беришингизни сўрайман.
Ш.Мирзарахимов ____________ 02.02.2022 йил
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири А.Н.Исанбаевга
Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими “Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи” шўъбаси мудири-бош ҳисобчиси Ш.Мирзарахимовдан
АРИЗА
Менга, мехнат таьтилига чиқаётганим муносабати билан соғлигимни тиклаш учун бир мартталик моддий ёрдам беришингизни сўрайман.
Ш.Мирзарахимов ____________ 02.02.2022 йил
4-ТОПШИРИҚ “Китоблар ва кутбхоналар” тўғрисида
Олимлар инсоният пайдо бўлган даврни 3 миллион йил деб ҳисоблайдилар. Бироқ ёзув пайдо бўлган даврни ёш дейдилар, яъни, эрамиздан аввалги мингйиллликда ёзув пайдо бўлган экан. Бироқ бу ёзувларда бирорта асар қолган-қолмагани номаълум. Биз фақат қадимий даврлардан қолган Таврот, Забур, Инжил, Авесто ва ислом пайдо бўлгач, Қуръони карим китоби қолганини биламиз.
Ислом маданияти таъсири остида етишиб чиққан олимлар кўплаб асарлар ижод қила бошладилар. Жумладан, Абу Бакр Розий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино каби олимлар фаннинг ҳар хил соҳалари бўйича 300 дан ортиқ ва 400га яқин асарлар ёздилар. Бу асарларнинг айримлари 15дан 20 жилдгача эди. Шундай қилиб, Шарқ оламида минглаб китоблар пайдо бўла бошлади. Подшоҳлар, халифалар, ҳукмдорлар қўлида саноқсиз асарлар йиғилиб қолди. Уларни аниқлашда, қайси бири кимга тааллуқли экани ва қайси китобнинг қаерда турганини билишда қийинчиликлар юзага кела бошлади. Натижада махсус китобдорлар (кутубхоначилар) пайдо бўла бошлади ва саройдаги китобларни китоб ёки муаллиф номи билан рўйхатга ола бошладилар. Шундай қилиб, қўлёзма асарларни ашё (инвентарь) дафтарига қайд этиш ёки рўйхатга олиш вужудга келди.
Китобларни замонавий усулда (масалан, китоб жавонлари, тахта токчалар ёки стиллажларда) сақлаш йўлга қўйилиши муносабати билан улардан фойдаланишни янада қулайлаштириш эҳтиёжи пайдо бўла бошлади. Китоблар кўпайган сари қўлёзма ёки тошбосма асарни ашё дафтарларидан қидириш ва уни осонгина топа олиш муаммога айланди. Бу ҳол китобдорларнинг ўзларини ҳам қийин аҳволга солиб қўйди. Натижада қўлёзма ёки тошбосма асар ҳақида маълумот берувчи махсус варақалар вужудга келди. Бу варақада фақат асарнинг ёки муаллифнинг номигина эмас, балки шу қўлёзма ёки тошбосма асар ҳақидаги кўпгина маълумотлар акс эттирила бошланди. Бу варақалар махсус яшикларга тартиби билан солиниб, махсус жойлаштиргичларга ўрнатиб қўйиш расм бўлди. Бу варақалар одатда каталоглар, карточкали каталоглар ёки карточка тавсифлари деб аталиб келинмоқда. Бу карточка тавсифлари қўлёзмалар хазинаси (фонди)дан фойдаланишни осонлаштирса-да, бироқ улардан шу асар қайси фанга доир ва мавзуси нима ҳақда эканлигини билиш қийин эди. Натижада фанга, тилга, муаллифга ва китоб номига тузилган карточка варақалари пайдо бўла бошлади ва қўлёзма ҳамда босма китоблардан фойдаланиш ишлари тобора қулайлашиб борди. Ҳозирги пайтда дунёнинг барча кутубхоналарида ва қўлёзма фондларида шу тартиб мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |