МОНОЛОГИК НУТҚ — сўзловчининг ўзига қаратилган, бошқа шахснинг тинглаш ва жавоб беришини эътиборда тутмайдиган нутқ шакли. Айрим драматик асарларда персонажнинг Монологик нутқи томошабинга қаратилган бўлади. Монологик нутқ насрий асарларда ҳам бор. Назмда эса асосий нутқ шаклларидан бири ҳисобланади. Баъзан Монологик нутқда асарнинг кульминацион нуқтаси баён этилади. Монологик нутқ учун, одатда, тузилиш ва мазмун жиҳатдан ўзаро боғлиқ, ўзига хос композицион қурилишга ва мантиқий тугалликка эга бўлган матннинг маълум бўлаги хос бўлади. Монологик нутқ оғзаки (нутқ баён қилиш) ёки ёзма (публицистика, мемуарлар, кундаликлар) шаклида ифодаланиши мумкин. Монологик нутқнинг оғзаки шаклида оҳанг (интонация) муҳим ўрин эгаллайди, ёзма Монологик нутқда эса оҳанг матннинг синтактик конструк-циясига, мантиқий урғу тушувчи сўзларнинг жойлашиш ўрнига боғлиқ. Монологик нутқ нотиқнинг асосий нутқий шаклларидан ҳисобланади; лингво-стилистик усул бўлиб, бир қанча турлари мавжуд. Мас, таъсир қилувчи (тарғиб қилувчи) Монологик нутқ, драматик Монологик нутқ, лирик Монологик нутқ, ҳикоя қилувчи (ахборот беру вч и ) М. н. М. н. нинг очиқ нутқ ва ички нутқ каби кўринишлари мавжуд; очиқ Монологик нутқда персонаж ўз нутқини овоз чиқариб баён этади; ички Монологик нутқда монолог персонажнинг ички нутқи, ўйлари шаклида намоён бўлади.
Монологик нутқ турлари:
1. Хикоя
2. Таьрифлаш
3. Тасвирлаш
4. Мухокама
5. Маьруза
1-ТОПШИРИК
Мен бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси, Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими “Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи” шўъбаси мудири-бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келмоқдаман.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бугунги кунда 1992-йилдан буён фаолият юритиб келади, яъни бу йил вазирлиик ташкил топганига 30 йил бўлди.
Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими Янгийўл шаҳар Ш.Рашидов кўчаси 6-уйда жойлашган. Бизнинг бўлимимизда жами штат сони 13 та штат бирликни ташкил этади. Бугунги кунда 13 нафар ходим ўз иш фаолиятини олиб боришади. Жамоамиз билан битта оиладек ахил, иноқ ҳамжихат жамоа ҳисобланади. Жамоамизда иш фаолиятимиз асосан шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотларига “Бюджет” кодекси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида хизмат кўрсатишдан иборат. Менинг вазифам эса Молия бўлимини сақлаш билан боғлиқ молиявий ишларни амалга ошириш, яъни ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ҳисоблаш, тўлаш, тегишли ҳисоботларни тузиш, бюджет ташкилотлари томонидан ҳар чоракда бюджет ва бюджетдан ташқари ҳаражатлар сметаси ижроси юзасидан тақдим этилган хисоботларни тахлил қилиш, қабул қилиш, жамлаш вилоят бош бошқармасига солқ ва статистика бўлимларига топшириш.
Молия бўлими эса шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бюджет ташкилотларнинг ҳаражатлар сметасига молия йили мобайнида тегишли ўзгартиришлар киритиш, шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар ва ҳаражатлар қисмларини самарали ва мақсадли ишлатилишини амалга оширади.
2-ТОПШИРИҚ
Do'stlaringiz bilan baham: |