С¤з боши ¤рнида


Ялпи даромадлар (Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот)



Download 2,81 Mb.
bet42/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

2.1.5. Ялпи даромадлар (Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот).


Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот (умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот), фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар бўлимларига қўшимча тарзда, қуйидагиларни тақдим этиши лозим:
- фойда ёки зарар;
- жами бошқа умумлашган даромадлар;
- жами фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадларни қамраб олган ҳолда, давр учун умумлашган даромадлар.
Агар тадбиркорлик субъекти алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этса, у умумлашган даромадларни акс эттирадиган ҳисоботда фойда ёки зарар бўлимини тақдим этмайди.
Тадбиркорлик субъекти, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар бўлимларига қўшимча тарзда, давр фойдаси ёки зарари ва бошқа умумлашган даромадларининг тақсимланиши сифатида қуйидаги моддаларни очиб бериши лозим:
a) қуйидагиларга тегишли бўлган давр фойдаси ёки зарари:
- назорат кучига эга бўлмаган улушлар, ва
- бош ташкилотнинг мулк эгалари.
б) давр учун қуйидагиларга тегишли бўлган умумлашган даромадлар:
- назорат кучига эга бўлмаган улушлар, ва
- бош ташкилотнинг мулк эгалари.
Агарда тадбиркорлик субъекти фойда ёки зарарни алоҳида ҳисоботда тақдим этса, у (а) ни ушбу ҳисоботда тақдим этиши лозим.
Фойда ёки зарар бўлимида ёки фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этиладиган маълумотлар
Бошқа МҲХСларда талаб этилган моддаларга қўшимча тарзда, фойда ёки зарар бўлими ёки фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот давр учун қуйидаги суммаларни акс эттирадиган, сатрларда кўрсатиладиган моддаларини ўз ичига олиши лозим:
a) одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад;
- амортизацияланган қиймат бўйича ҳисобга олинадиган молиявий активларни тан олишни тўхтатишдан юзага келадиган фойда ва зарарлар;
б) молиявий харажатлар;
в) улуш бўйича ҳисобга олиш усули бўйича ҳисобга олинган қарам тадбиркорлик субъектларининг ва қўшма корхоналарининг фойда ёки зараридаги улуши;
- агар молиявий актив қайта таснифланиб, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олинадиган бўлса, олдинги баланс қиймати билан унинг қайта таснифлаш санасидаги ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқдан юзага келадиган ҳар қандай фойда ёки зарар (МҲХС 9 да таърифланганидек);
г) солиқ харажати.
Бошқа умумлашган даромадлар бўлимида акс эттириладиган маълумотлар
Бошқа умумлашган даромадлар бўлими давр учун бошқа умумлашган даромадларнинг сатрларда кўрсатиладиган моддларини тақдим этиши лозим, бунда улар хусусияти бўйича таснифланган (жумладан, улуш бўйича ҳисобга олиш усули бўйича ҳисобга олинган қарам тадбиркорлик субъектларининг ва қўшма корхоналарнинг бошқа умумлашган даромадларидаги улуши) ва шундай гуруҳларга бирлаштирилган бўлиши керакки, улар бошқа МҲХСларга мувофиқ:
- кейинчалик фойда ёки зарар сифатида қайта таснифланмайди; ва
- муайян шартлар бажарилгандан кейин фойда ёки зарар сифатида қайта таснифланади.
Корхона фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадларни акс эттирадиган ҳисобот(лар)да қўшимча сатрларда кўрсатиладиган моддаларини, сарлавҳаларни ва жамиларни тақдим этиши лозим, қачонки бундай тақдимот тадбиркорлик субъектининг молиявий натижаларини тушунишда ўринли бўлса.
Корхонанинг турли фаолиятлари, операциялари ва бошқа ҳодисаларининг оқибатлари уларнинг даврийлиги, фойда ёки зарар келтириш потенциали ва уларни олдиндан билиш мумкинлиги бўйича фарқланиши туфайли, молиявий натижаларнинг таркибий қисмларини очиб бериш фойдаланувчиларга эришилган молиявий натижаларни тушунишда ва келгуси молиявий натижаларни реажалаштиришда ёрдам беради.
Корхона фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадларни акс эттирадиган ҳисобот(лар)да қўшимча сатрларда кўрсатиладиган моддаларини киритади ва у қўлланилган тавсифлар ва моддалар тартибини, бу молиявий натижалар элементларини тушуниш учун зарур бўлса, ўзгартиради. Тадбиркорлик субъекти даромад ва харажат моддаларининг муҳимлигини, хусусиятини ва вазифасини ўз ичига олган омилларни кўриб чиқади. Масалан, молиявий ташкилот тавсифларни молиявий ташкилот фаолиятига хос бўлган маълумотларни таъминлаш мақсадида ўзгартириши мумкин. 32-банддаги мезон бажарилмагунча, тадбиркорлик субъекти даромад билан харажат моддаларини ўзаро ҳисоб-китоб қилмайди.
Корхона фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадларни акс эттирадиган ҳисобот(лар)да ёки изоҳларда даромад ёки харажатнинг ҳар қандай моддаларини фавқулодда моддалар сифатида акс эттирмаслиги лозим.
Давр фойдаси ёки зарари. МҲХС бошқа ҳолларда талаб этилмагунча ёки рухсат берилмагунча, тадбиркорлик субъекти давр учун даромад ва харажатнинг барча моддаларини фойда ёки зарарда тан олиши лозим.
Баъзи МҲХСлар корхона жорий даврда муайян моддаларни фойда ёки зарардан ташқари моддаларда тан оладиган ҳолатларини белгилайди. БҲХС 8 да бундай иккита ҳолат келтирилган: хатоларни тузатиш ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларнинг оқибати. Бошқа МҲХСлар Концептуал асос3 даги даромад ёки харажатнинг таърифига жавоб берадиган бошқа умумлашган даромадларнинг қисмларини фойда ёки зарардан чиқариб ташлашни талаб этади ёки бунга рухсат беради.
Давр учун бошқа умумлашган даромадлар. Тадбиркорлик субъекти бошқа умумлашган даромадларнинг ҳар бир моддасига тегишли фойда солиғи суммасини, жумладан қайта таснифлаш бўйича тузатишларини, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда очиб бериши лозим.
Корхона бошқа умумлашган даромадларнинг моддаларини:
- тегишли солиқ таъсирларини чегирган ҳолда, ёки
- ушбу моддаларнинг уларга тегишли фойда солиғи солингунча бўлган қийматини алоҳида ва умумий фойда солиғининг ягона суммасини алоҳида кўрсатган ҳолда тақдим этиши мумкин.
Агар корхона муқобилини танласа, у солиқ суммасини фойда ёки зарар бўлимига кейинчалик қайта таснифланиши мумкин бўлган моддалар ва фойда ёки зарар бўлимига кейинчалик қайта таснифланмайдиган моддалар ўртасида тақсимлаши лозим.
Корхона бошқа умумлашган даромадларнинг таркибий қисмларига тегишли бўлган қайта таснифлаш бўйича тузатишларни очиб бериши лозим.
Корхона қайта таснифлаш бўйича тузатишларни фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да ёки изоҳларда тақдим этиши мумкин. Қайта таснифлаш бўйича тузатишларни изоҳларда акс эттирадиган тадбиркорлик субъекти бошқа умумлашган даромадларнинг моддаларини ҳар қандай тегишли қайта таснифлаш бўйича тузатишлардан сўнг акс эттиради.
Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да ёки изоҳларда акс эттириладиган маълумотлар
Даромад ёки харажат моддалари муҳим бўлса, тадбиркорлик субъекти уларнинг хусусиятини ва суммасини алоҳида очиб бериши лозим.
Даромад ва харажат моддалари алоҳида очиб берилиши зарур бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- товар-моддий захираларнинг баланс қийматини соф сотиш қийматигача ёки асосий воситаларнининг баланс қийматини уларнинг қопланадиган қийматигача камайтириш ҳамда бундай камайтиришларнинг қайта тикланиши;
- тадбиркорлик субъекти фаолиятини реструктуризация қилиш ва реструктуризация харажатлари бўйича қилинган ҳар қандай резервларнинг тикланиши;
- асосий воситалар моддаларининг ҳисобдан чиқарилиши;
- инвестицияларнинг ҳисобдан чиқарилиши;
- давом эттирилмайдиган фаолият турлари;
- суд жараёнидаги ҳисоб-китоблар; ва
- шакллантирилган резервларнинг бошқа ҳолатлардаги қайта тикланиши.
Корхона фойда ёки зарарда тан олинган харажатлар таҳлилини уларнинг хусусиятига ёки тадбиркорлик субъектидаги вазифасидан келиб чиққан таснифлашдан фойдаланган ҳолда, бунда қайси бири ишончли ва ўринлироқ маълумотларни таъминлашига қараб, тақдим этиши лозим.




Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish