Тўлиқлик. Молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида ахборот етарлича тўла ҳажмда тақдим этилиши керак.
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун, бир ҳисобот давридаги ахборот бошқа ҳисобот давридагиси билан қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланадиган ҳисоб-китоб сиёсатидан, ана шу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари лозим.
Ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги. Ҳисобот даврида бўлган даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги шуни англатадики, мазкур даврда ушбу ҳисобот давридаги даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс эттирилади. Агар даромадлар билан харажатларнинг ўртасида бевосита боглиқликни ўрнатиш қийин бўлса, харажатлар бирои-бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари ўртасида тақсимланади. Бу, масалан, бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига тааллуқлидир.
Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳолаш қоидаси шундан иборатки, уларнинг таннархи ёки сотиб олиш қиймати асосий баҳодир.
Стандартларда кўзда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳо сотиб олиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.
Изчиллик. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчи даврга изчил ўтказилиб боради деб хдсобланади. Фойдаланувчилар хўжалик юри^увчи субъектнинг молиявий аҳволидаги ўзгартириш тамойилини белгилаш учун ҳар хил ҳисобот даврида уларнинг молиявий ҳисоботларини таққослаш имкониятига эга бўлишлари керак.
Ўз вақтида такдим этиш. Ҳисобот ахборотининг асоссиз даражада кечиктирилиши билан у ўзининг иқтисодий аҳамиятини йўқотади. Ахборотни ўз вақтида такдим этиш учун битимнинг ёки бошқа воқеанинг барча жиҳатлари маълум бўлгунга қадар ҳисоботга зарурат пайдо бўлиши мумкин, бу эса унинг ишончлилигини бузади.
Даромадлар ва харажатлар орасидаги мувозанат. Даромадлар ва харажатлар орасидаги мувозанат сифатга оид тавсиф эмас, аниқроғи тамойил бўйича чекловдир. Маълумотдан олинадиган наф унинг олиш учун сарфланган харажатлардан ошиқ бўлиши керак.
Сифатга оид тавсифлар орасидаги мувозанат. Амалиётда кўпинча сифат тавсифлари орасида мувозанат ёки ўзаро келишув бўлиши керак. Бундан мақсад тавсифлар орасида тегишли мувофиқликка етишишдир. Турли шароитларда тавсифларни нисбий муҳимлиги - касбий мулоҳазанинг ишидир.
Молиявий ҳисобот элементлари. Молиявий ҳисобот операциялар ва бошқа ҳодисалар натижаларини, уларни кенг доирадаги умумий белгилари ва иқтисодий тавсифларига кўра тоифаларга бирлаштирган ҳолда акс эттиради. Ушбу кенг доирадаги тоифалар молиявий ҳисоботнинг элементлари деб аталади. Мувозанатдаги молиявий аҳволни ўлчаш билан бевосита боғлиқ элементлар - бу активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитстдир. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда фаолият натижаларини ўлчаш билан боғлиқ бўлган элементлари даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарлардир.
Молиявий ҳисобот элементларини тан олиш. Тан олиш - бу қуйида келтирилган элементларни тан олиш мезонига жавоб берадиган моддалардан бирини мувозанат ёки фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритишдир. Тан олиш -моддани сўз билан ифодалаш ва унинг пул қийматида акс эттириш, шунингдек ушбу суммани мувозанат ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги хдсоботда акс эттиришдир.
Элемент таърифига мос бўлган модда куйидаги мезонларга риоя қилинганда тан олиниши керак:
- модда билан боғланган ҳар қандай кугилаётган наф корхона томонидан олиниши ёки йўқотилиши эҳтимоли мавжуд бўлиши керак, - модда пул қийматида ўлчаш учун мақбул асосга эга бўлиши ва корхона учун аҳамиятли бўлиши керак.
Ўлчаш мезонлари. Улчаш ёки ҳисоблаш мезонлари тўртта микдорий кўрсаткичларга асосланади ва тегишли тартибда ҳисобга олинган моддалар тушунарлилиги, аҳамиятлилиги, ишончлилиги ва шунингдек, таққосланувчанлиги билан фарқ қилади деб фараз килинади:
Элементнинг аниқланиши. Модда молиявий ҳисоботнинг элементи таърифига мос келиши лозим.
Ўлчанувчанлик. Модда аниқ ўлчаниши мумкин бўлган мос келувчи аломат (тавсиф)га эга.
Долзарблик. Моддада мавжуд бўлган маълумотлар фойдаланувчилар томонидан қабулқилинадиган қарорларга таъсир этишга қодир.
Ишочлилик. Моддада мавжуд бўлган маълумотлар ишончли, бетарафли ва текширишқобилиятига эга ҳисобланади.
Молиявий ҳисобот элементларини баҳолаш Баҳолаш - бу молиявий ҳисоботда акс эттириладиган элементларни пул суммаларини аниқлаш, тан олиш ва мувозанат ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритиш жараёнидир. Бунинг учун баҳолашнинг муайян усулини танлаб олиш зарур.
Молиявий ҳисоботда бир қатор турлича усуллардан фойдаланилади. Бу усулларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Тарихий қиймати. Активлар, уларни сотиб олиш вақтида тўланган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари, ёхуд уларга таклиф этилган ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олинади. Мажбуриятлар қарз мажбуриятнинг алмаштириш эвазига олинган тушум суммасида ҳисобга олинади, баъзи ҳолларда эса (масалан, фойда солиғи), ишларни одатий шароитини ҳисобга олган ҳолда, ушбу мажбуриятларни қайтариш учун керакли бўлган пул маблаглари ёки уларнинг эквивалентлари суммасида акс эттирилиши мумкин.
Тиклаш қиймати. Активлар, уларни сотиб олиш вақтида ҳозирги пайтда ҳудди шунга ўхшаш актив сотиб олингандаги тўланиши керак бўлган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар, ҳозирги пайтда шу мажбуриятнинг қайтариши учун талаб этиладиган, пул маблағлари ва уларни эквивалентларини дисконтланмаган суммасида акс эттирилади.
Сотиш (қоплаш) қиймати. Активлар, уларни одатий шароитда сотиб олишда тўланиши зарур бўлган пул маблаглари ёки уларнинг эквивалентлари бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар, агар ҳозирги пайтда уларни қайтариши талаб этилса, тўланиши зарур бўлган пул маблағлари ва уларни эквивалентларини дисконтланмаган суммасида акс эттирилади.
Дисконтланган қипмат. Активлар, ишларни одатий тартибда юритилганини тахмин қилган такдирда, ушбу актив томонидан яратилиши мумкин бўлган пул маблағларининг бўлғуси соф келиб тушишипи дисконтланган суммаларида акс эттирилади. Мажбуриятлар, ишларни одатий тартибда юритилганини тахмин қилган такдирда ушбу мажбуриятларни қайтариш учун зарур бўлган пул маблағларининг бўлгуси соф камайишининг дисконтланган суммаларида акс эттирилади. Молиявий ҳисоботнинг тайёрлашда баҳолаш асоси сифатида корхоналар томонидан қабул қилинган энг кўп фойдаланиладиган баҳо - бу тарихий қиймат ҳисобланади.
Одатда, у бошқа баҳолаш асослари билан биргаликда ишлатилади. Масалан, заҳиралар, одатда таннарх ёки соф сотиш баҳосидан энг паст баҳода ҳисобга олинади, бозорда айланиладиган қимматли қоғозлар уларнинг бозор нархида, нафақа мажбуриятлари эса уларнинг дисконтланган қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Молиявий ҳолатни баҳолаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементлар – бу активлар, мажбуриятлар ва капиталдир. Булар қуйидагича таърифланади:
Актив – бу бўлиб ўтган ҳодисаларнинг натижасида тадбиркорлик субъекти назорат қиладиган ва келгусида ундан тадбиркорлик субъектига иқтисодий наф келиб тушиши кутилаётган ресурсдир.
Мажбурият – бу бўлиб ўтган ҳодисалар натижасида келиб чиқадиган ва у бўйича ҳисоблашиш иқтисодий нафни ўзида мужассамлаштирган ресурсларни тадбиркорлик субъектидан чиқиб кетишига олиб келиши кутилаётган тадбиркорлик субъектининг жорий мажбуриятидир.
Капитал – тадбиркорлик субъектининг активларидан унинг ҳамма мажбуриятларини айириб ташлагандан кейин қоладиган қисмдир.