Светофорлар қуйидагиларга бўлинади ва таснифланади: кириш – поездга перегондан стансияга киришга рухсат беради ёки тақиқлайди; чиқиш



Download 0,55 Mb.
bet4/19
Sana08.06.2022
Hajmi0,55 Mb.
#644877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2 5190558910263596360

ТАКЛИФ ҚИЛУВЧИ СИГНАЛ
9. Таклиф қилувчи сигнал - битта оқ-ой рангли ўчиб–ёнувчи чироқ поездга 20 км/соат дан ошмаган тезликда қизил чироқли (ёки ўчган) светофордан ўтишга ва ҳаракатни кейинги светофоргача (ёки чегаравий усунчагача, чиқиш светофори йўқ бўлган йўлга қабул қилинганда) жуда хушёрлик билан, агарда йўлда тўсиқ учраб қоладиган бўлса дарҳол тўхтатишга тайёр бўлган ҳолда давом эттиришга рухсат берилади (расм 2.5).





а)

б)

Расм 2.5

Бу сигнал кириш, шунингдек маршрут ва чиқиш (гуруҳ светофорларидан ташқари) светофорларида қўлланилади.
Чиқиш светофорининг таклиф қилиш сигнали бўйича жўнатишга фақат автоблокировка билан жиҳозланган икки йўлли перегоннинг тўғри йўлидан рухсат этилади.
ЧИҚИШ СВЕТОФОРЛАРИ
10. Автоблокировка билан жиҳозланган участкалардаги чиқиш светофорларидан қуйидаги сигналлар узатилади:
битта яшил чироқ - «Поездга стансиядан жўнашга ва белгиланган тезликда кетиб боришга рухсат этилади, олдинда икки ва ундан ортиқ блок-участка бўш (расм 2.6, а);
битта сариқ чироқ - «Поездга стансиядан жўнашга ва тўхташга тайёр бўлган ҳолда кетиб боришга рухсат берилади; кейинги светофор ёпиқ» (расм 2.6, б);
иккита сариқ чироқ, уларни юқорисидаги ўчиб ёнадиган чироқ - «Поездга пасайтирилган тезликда стансиядан жўнашга рухсат берилади; поезд стрелка ўтказгич орқали оғишган ҳолда ўтади; кейинги светофор очиқ» (расм 2.6, д);
иккита сариқ чироқ - «Поездга пасайтирилган тезликда стансиядан жўнашга рухсат берилади; поезд стрелка ўтказгич орқали оғишган ҳолда ўтади; кейинги светофор ёпиқ» (расм 2.6, э);
битта қизил чироқ - «Тўхта! Сигнални ўтиш тақиқланади» (расм 2.6, в, г).











а)

б)

в)

г)

д)

Расм 2.6

11. Автоблокировка билан жиҳозланган участкаларда, крестовинасининг оғиши катта стрелкали ўтказгичлардан оғишган ҳолда ўтиб поездлар жўнатилганда чиқиш светофорларидан қуйидаги сигналлар узатилади:
битта яшил ўчиб ёнувчи ва битта сариқ чироқлар ва битта яшил ёнувчи тасма – «Поездга соатига 80 км/соат дан ошмаган тезликда стансиядан жўнашга рухсат берилади; поезд стрелкали ўтказгичдан оғишган ҳолда ўтади; кейинги светофор очиқ» (расм 2.7, а);
иккита сариқ чироқ ва битта яшил ёнувчи тасма – «Поездга соатига 60 км/соат дан ошмаган тезликда стансиядан жўнашга рухсат берилади; поезд стрелкали ўтказгичдан оғишган ҳолда ўтади; кейинги светофор ёпиқ» (расм 2.7, б).





а)

б)

Расм 2.7

12. Ярим автоматик блокировка билан жиҳозланган участкаларда чиқиш светофорларидан қуйидаги сигналлар узатилади:
битта яшил чироқ - «Поездга стансиядан жўнашга ва белгиланган тезликда кетишга рухсат берилади; перегон кейинги стансиягача (йўл постгача) бўш» (расм 2.8, а);
битта қизил чироқ - «Тўхта! Сигналдан ўтиш тақиқланади» (расм 2.8, б);
иккита сариқ чироқ - «Поездга чекланган тезликда стансиядан жўнашга рухсат берилади; поезд стрелкали ўтказгичдан оғишган ҳолда ўтади; перегон кейинги стансиягача (йўл постгача) бўш» (расм 2.9, а).
иккита сариқ чироқ, уларни юқоридагиси ўчиб ёнувчи – «Поездга стансиядан пасайтирилган тезликда жўнашга рухсат берилади; поезд стрелкали ўтказгичдан оғишган ҳолда ўтади; перегон кейинги стансиягача (йўл постгача) бўш, кейинги стансиянинг кириш светофори очиқ» (расм 2.9, б).









а)

б)

а)

б)

Расм 2.8

Расм 2.9

13. Сигнализасия ва алоқанинг мустақил воситаси сифатида қўлланилувчи автоматик локомотив сигнализасияси билан жиҳозланган участкаларда, чиқиш светофорлари билан қуйидаги сигналлар узатилади:
битта яшил ва битта оқ-ой рангли чироқлар - «Поездга стансиядан жўнашга рухсат берилади, олдинда иккита ёки ундан ортиқ блок-участка бўш» (расм 2.10);
битта сариқ ва битта оқ-ой рангли чироқлар – «Поездга стансиядан жўнашга рухсат берилади, олдинда битта блок-участка бўш» (расм 2.11);
битта қизил чироқ - «Тўхта! Сигналдан ўтиш тақиқланади».







Расм 2.10

Расм 2.11

Расм 2.12

14. Йўл блокировкаси билан жиҳозланган айри йўл мавжуд бўлганда, шунингдек, йўл блокировкаси билан жиҳозланган кўп йўлли участкаларда ва икки томонлама блокировка билан жиҳозланган икки йўлли участкаларда поезд жўнатилаётган йўлни кўрсатиш учун, зарур ҳолларда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК белгилаган тартибда қўшимча маршрут кўрсаткичлари қўлланилиши мумкин.
Маршрут кўрсаткичи бўлмаганда поездни айри йўлга жўнатиш, ёки кўп йўлли участка йўлларининг бири бўйича ёки икки томонлама блокировкада нотўғри йўл бўйича жўнатишга чиқиш светофоридаги икки яшил чироқ билан сигнал берилиши мумкин, бу автоблокировкада иккитадан кам бўлмаган блок-участканинг бўшлигини, ярим автоматик блокировкада перегонни кейинги стансиягача бўшлигини билдиради (расм 2.12.).
Икки томонлама блокировка билан жиҳозланган участкаларда нотўғри йўл бўйича жўнатилишда маршрут кўрсаткичлари ёки икки яшил чироқ сигналининг қўлланилиши мажбурийдир.
Икки йўлли участкаларда тўғри йўлдан ҳаракатланиш автоблокировканинг сигналлари билан амалга оширилганда, нотўғри йўлдан ҳаракатланиш эса локомотив светофорлари билан амалга оширилганда, шунингдек, икки йўлли участкаларда автоматик локомотив сигнализасияси сигнализасия ва алоқанинг мустақил воситаси сифатида қўлланилганда, стансиядан нотўғри йўлдан жўнатишда чиқиш светофорларидан қуйидаги сигналлар узатилади:
битта ўчиб ёнадиган сариқ ва битта оқ-ой рангли чироқлар – «Поездга соатига 40 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда стансиядан жўнашга ва кейинчалик локомотив светофорининг кўрсатмаларига мувофиқ нотўғри йўлдан кетиб боришга рухсат берилади» (расм 2.13).





Расм 2.13

Расм 2.14

15. Чиқиш светофорларига эга бўлган стансияларда, йўл блокировкаси билан жиҳозланмаган айри йўл мавжуд бўлса, айри йўлга жўнаш маршрутининг тайёрлиги чиқиш светофорида битта оқ-ой рангли чироқ билан кўрсатилади; поездлар айри йўлга машинистга жезл ёки оқ-ой рангли чироқда ва чиқиш светофорининг қизил чироғи ўчганда йўл хати (қоғози) берилиб жўнатилади (расм 2.14).

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish