Тўсиқларни ўрнатишни йўналиш бўйича қуврга етмасдан 60 м. олдин бошлаш зарур. 10.6 - 15.0 - км.лар оралиғидаги йўл қисмида ҳар икки тарафида 100 - 350 метр чуқур бўлган сойликлар мавжуд.
Йўналиш бўйича ўнг тарафга ҳар бир жойига қараб 1119 м. масофада 373 та, чап тарафга ҳар бир жойига қараб 2337 м. масофада 779 та 1 - гурух бетон тўсиқ (БДО-3) (ёки ўша масофаларда темир тўсиқ) ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади. 3 - 15 - км.лар оралиғидаги йўл қисмларида 1 -гурух бетон тўсиқ (БДО-3) (ёки темир тўсиқлар) ўрнатилганида, йўналиш бўйича бош қисмларини учбурчак шаклидаги бетон тўсиқлар билан (темир тўсиқларнинг бош қисмини учбурчак шаклига келтириш билан) хавфсиз ҳолатга келтириш керак. Мазкур ишлар амалга оширилса, ўлим билан боғлиқ оғир оқибатли ЙТҲлар 5 баробаргача камаяди. 9. Пиёдалар ўтиш жойи бўйича: 0 - 15 - км.лар оралиғида: 6 та жойда йўлнинг қатнов қисмида пиёдалар ўтиш жойларини ётиқ чизиқ билан белгилаш (йўқларида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) зарур. Пиёдалар ўтиш жойларида ётиқ чизиқ (зебра) меъёрий хужжат талаблари бўйича: - тезлик 70 км. соатгача бўлса 2,5 м. кенгликда; - тезлик 70 км.соатдан юқори бўлса 4,0 м. кенгликда чизилиши керак. 10. Огоҳлантирувчи устунчалар бўйича: Хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш ва кўриниш ёмон бўлган вақтларда йўлдан чиқиб кетмасликлари учун йўл ҳаракати иштирокчиларига қулайликлар яратиш мақсадида:
0 - 0.3 - км.лар оралиғида - 6 та ва 5.9 - 6.0 - км.лар оралиғида - 2 та, ҳаммаси бўлиб 8 та огоҳлантирувчи устунчаларни йўналиш бўйлаб ўнг тарафга ўрнатиш лозим.
0.9 - 1.0 - км.лар оралиғида - 2 та огоҳлантирувчи устунчаларни йўналиш бўйлаб чап тарафга ўрнатиш зарур.
0.3 - 0.9 - км.лар оралиғида - 12 тадан; 1.0 - 5.9 - км.лар оралиғида - 98 тадан ва 6.0 - 8.1 - км.лар оралиғида - 42 тадан, ҳаммаси бўлиб 152 тадан огоҳлантирувчи устунчаларни йўналиш бўйлаб ҳар икки тарафга ўрнатиш керак.
11. Ҳаракатланиш тасма(полоса)лари бўйича: 0 - 15 - км.лар оралиғида: қарама-қарши ҳаракатланиш ётиқ чизиқлар (1.1; 1.5 ва 1.6) билан ажратилган. Ҳолати қониқарли.
Авваламбор йўл қатнов қисмини тўлиқ таъмирлаб, унинг кенглигидан келиб чиқиб, ҳаракатланиш тасма(полоса)лари орасини бир хил кенгликда ётиқ чизиқлар билан тўлиқ чизиш мақсадга мувофиқ бўлиб, бу ЙТХлар олдини олишда муҳим омилдир.
12. Сунъий ёритилганлик бўйича: 0 - 1.2 -; 1.7 - 2.2 -; 2.5 - 2.8 - ва 4.1 - 5.4 - км.лар оралиғи аҳоли яшаш жойидан ўтган бўлиб, ЙТҲлар олдини олиш ва йўл ҳаракати иштирокчиларига қулайликлар яратиш мақсадида тунгги вақтда ёритилиши керак. 13. Таъмирланадиган йўл қисми бўйича: Ўрганилган йўл 3- тоифа бўлиб, хозирги кундаги автомобилларнинг ўртача суткалик ҳаракат жадаллиги 1.9 - 2.1 мингтани ташкил этади. Йўл параметрлари 3-тоифали йўл параметрларига жавоб бермайди. Шу боис, 3- тоифали йўл параметрига мос равишда тўла таъмирлаш ишларини олиб боришда ушбу жойларда хавфсиз ҳаракатланишни меъёрий хужжатлар талаби асосида ташкиллаштириш зарур.
Йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш ва оғир оқибатли ЙТХлар олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган 1 - илова "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш қоидалари"да келтирилган намуна асосида таъмирланаётган ва ёпилган йўл қисмларини тегишли панно ва йўл белгилари ҳамда тўсиқлар билан жихозлаб, хавфсиз ҳаракатланишни ташкил этиш керак. 14. Тупроқ ишлари бўйича: