Ота-онага нисбатан бахиллик қилиш
Баъзи фарзандлар ота-онаси эҳтиёжидан ўз
молини қизғанади. Лекин хотинига оғзидан
чиққанини олиб беради. Аслида фарзанд ота-
онаси айтса-айтмаса, уларнинг эҳтиёж ва муҳ-
тож ҳолатларини сўраб туриши керак. Аммо
шуни била туриб, молини қизғанса, бундай
фарзандни қуримсоқ ва бахил дейиш мумкин.
Баъзи фарзандлар иши кўплигини рўкач қилиб,
ота-онасининг эҳтиёжи бирор нарсага зориқиб
қолганидан мутлақо хабар омайди. Чунки у
анчадан бери ота-онасининг аҳволи билан
қизиқмайдиган бўлиб қолган. Бизнингча, бунда
ҳам бахиллик, ҳам бепарволик жам бўлган.
Аксарият ота-оналар фарзандларидан бирор
нарсани сўрашдан уялади. Баъзан сўралса
ҳам, боламни қийнаб қўймай деб, эҳтиёжини
айтмайди. Бу ҳеч нарса керак эмас экан, деб
ўйлашга асос бўлмаслиги керак. Кўпинча ўз
аёлимиз ва болаларимизга айтганларини қий-
налиб бўлса ҳам, қарз олиб бўлса ҳам муҳайё
қиламиз. Пулимиз бўлмаса, бир иложини то па-
миз. Аммо ота-оналаримизга хотин ва бола-ча-
қаларимизга қилаётган инфоқ-эҳсонларимиз,
сарфлаётган пулларимизнинг ўндан бирини
ҳам раво кўргимиз келмайди. Ҳолбуки, биз ҳам,
мол-давлатимиз ҳам аслида ота-онамизники
38
Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
ҳисобланади. Зеро, Имом Аҳмад, Ибн Можа ва
бошқалар ривоят қилган ҳадисда Пайғамба ри миз
(алайҳиссалом): “Сен ҳам, сенинг молу давла тинг
ҳам отангникидир!” деганлар. Ушбу ҳадис нинг
айтилишига бир воқеа сабаб бўлган. Улуғ саҳо-
бий Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қили-
ниши га кўра бир йигит Набий (алайҳиссалом)
ҳузур ларига отасидан шикоят қилиб келиб: “Ё
Ра сулаллоҳ, менинг молим ва болаларим бор. Ле-
кин отам молу дунёимни совуришни хоҳлайди”,
деди. Шунда Набий (алайҳиссалом): “Албатта
сен ҳам, сенинг молинг ҳам отангникидир!”
дедилар. Ушбу ҳадис мазмунидан ҳам кўриниб
турибдики, шикоят қилиб келган йигит бой-
бадавлат одам, лекин ўз отасига нисбатан ба-
хил. Буни, яъни унинг бадавлат эканини “ме-
нинг молим ва болаларим бор...”, деган сўзидан
билиб оламиз. “Лекин отам молу дунёимни
совуришни хоҳлайди” деган сўзидан эса мазкур
шахснинг молини отасидан қизғаниши ва
олиб ишлатишини ёқтирмаётганини тушуна-
миз. Шу боис отаси унинг молидан олиб ўз
эҳтиёжларига ишлатса, буни молни совуриш
деб атамоқда. Ҳадиснинг бошқа ривоятида
келишича, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)
ҳалиги йигитнинг отасини чақиртириб, ўғли
ундан шикоят қилаётганини айтиб, аҳволни
тушун тириб беришини сўрайдилар. Ота бой-
бадав лат ўғлининг молидан олаётган бўлса, уни
совуриш учун эмас, балки ўғлининг қийналган
амма ва холалари учун бормоқчи эканини маъ-
лум қилади. Шунда Набий (алайҳиссалом) шикоят
Do'stlaringiz bilan baham: |