Узоқ вақт кўчада юриб, ота-онани хаво-
тир га солиш.
Баъзи фарзандлар кечалари то алламаҳал га-
ча кўчадан юриб, ота-онасини хавотирга қўяди.
Айрим хонадонларда бундай носоғлом муҳит
сурункали тус олиб, фарзандлар уйга соат ўн
икки, бир қилиб, кириб келади. Бу ҳолат ота-
онанинг уйқусини қочириб, тинчини бузиши
тайин. Бун дай вақтда ота-она болалари ҳақида
турли хаёл ларга бориб, “Болам тинчмикан?”,
“Машина уриб кетмадимикан?”, “Кўчада безо-
риларга йўлиқиб қолган бўлса-я?” деган ёмон
хаёлга боради. Бемеҳр фарзанд эса бу вақтда
қайсидир чойхонада ошна-оғайнилари би-
лан кайф-сафо қилаётган ёки кўчада бекор чи
дўстлари билан гап сотиб ўтирган бўлади. Нима
бўлган тақдирда ҳам, балоғат ёшига етган фар-
занд уйнинг каттаси ҳисобланади ва оиланинг
бирон корига ярайдиган бўлади. Бундан таш қа-
ри, ота-онанинг қандайдир юмуши ёки ҳожа ти
чи қиб қолса, фарзандининг хизматига эҳти ёж
се зади. Агар фарзанд кўчадан бери келмаса,
улар нинг хизматини ким қилади?!
Ҳар хил талаблар билан ота-онани ма-
шаққатга қўйиш.
Баъзи бир ўғил-қизларимиз тенгқурлари-
дан ортда қолмаслик учун ота-оналаридан кўп
нарса талаб қилавериб, уларни қийнаб юбори-
ша ди. Қимматбаҳо кийимлар, мобиль телефон ва
ҳоказолар олиб беришларини сўраб, ҳоли-жонига
қўйишмайди. Бордию ота-оналари айтганларини
қилишмаса, хўмрайиб, жаҳлга ўтишади. Аразлаб
32
Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
емай-ичмай, ҳатто ўқишга ҳам боришдан бош
тортади. Хуллас, шундай қилсалар, ота-оналари ўз
йўриғига юришга мажбур бўлишини билишади.
Бироз сабр қилсалар, ота-оналари имкони бўлса,
у нарсани албатта олиб беришади. Ваҳоланки,
ота-она иқтисодий жиҳатдан қийналган бўлса,
ич-ичидан эзилади. Мана шундай тарбиясиз,
фақат ўзини ўйлайдиган худбин фарзандла-
рининг талаб-истагини деб ота-она не кўйларга
тушмайди, дейсиз. Ҳатто кўпроқ пул топишим
керак деб ота бечора узоқ ва совуқ юртларда
му софир бўлиб, оғир ишларни қилишга мажбур
бўлади. Она ҳам уй ишларини саранжом-сариш та
этиш ўрнига кўпроқ пул топишни ўйлайди ган
бўлиб қолади. Натижада оила инқирозга учраб,
болалар тарбияси бузилади.
Ўртоқларидан орқада қолмаслик ёки айрим
енгилтак қизларга ёқиш учун ота-онасидан, ҳатто
машина олиб беришларини ҳам талаб қилади.
Бундайлар ўзларининг барча кўнгилхушлик-
лари учун ота-онасидан пул талаб қилишдан
уялмайди. Бу йигит кишига мутлақо ярашмайди.
Фарзанд улғайиб ўзини-ўзи эплайдиган ёш-
га етгандан кейин унга ҳамма нарсани муҳайё
этиш ота-она зиммасида эмас. Тўғри, ота-она
фарзандни ёшлигида қўллаб-қувватлаб, ўқитиб,
балоғатга етганда уйлантириб қўйиши фар занд
ҳақларидан ҳисобланади. Аммо фарзанд ҳам ўз
навбатида қўли ишга яраганда ота-онасига ёр дам
бериш, оила эҳтиёжига ўз ҳиссасини қўшиш га
ҳаракат қилмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |