Ота-онани кексалик чоғларида ёлғизла-
тиб қўйиш.
Баъзи фарзандлар улғайиб, топармон-ту-
тармон бўлиб кетгандан сўнг ота-онасини ёл-
ғизлатиб қўйиб, улар билан умуман иши бўл-
май қолади. Ота-онани парваришлаш, вақ ти-
вақти билан даволатиб туриш, кийим-кечак лари
эскирганда янгисини олиб бериш ва ҳока золар
эсига келмайди, балки фақат ўзи билан, ўз муам-
моларини ҳал қилиш, ўз шахсий эҳтиёж лари ни
қондириш билан машғул бўлади. Бу ҳам ота-она га
оқ бўлишнинг кўринишларидан яна биридир.
Ота-онадан тониш, улардан ор қилиш.
Бу ота-онага оқ бўлишнинг энг хунук ва қа-
биҳ кўриниши десак, хато бўлмайди. Ҳаётда
шун дай фарзандлар ҳам учрайдики, ўзи оддий
оилада туғилиб вояга етган бўлса-да, лекин
мол- давла ти кўпайиб, мартабаси ошиб қолса,
ота- онаси дан ор қиладиган одат чиқаради. Бун-
дай фар занд лар ота-онасининг одми юриш-
тури ши ва сипо кийинишидан ғаши келади ган
бўлиб қола ди. Эҳтимол, ўз-ўзича дунёқара ши
тор, мадани ятдан ортда қолган ота-онасидан
ижир ғана бош лар. Мабодо уйига янги дўстла ри,
ишхонаси даги ҳамкасблари келиб қолса, ота-
онаси уларнинг кўзига кўринишидан қўрқади.
Бор дию кимдир ота-онасини кўриб қолиб,
Ота-онага оқ бўлишдан сақланайлик
35
сўраб қолгудек бўлса, “хизматкорларимиз!”
деб юборишдан ҳам тоймайди.
Баъзилар турли тадбир, маросим ва ҳока зо-
ларда ёки матбуотда ота-онасининг номи тил-
га олинишига тиш-тирноғи билан қаршилик
қилади. Чунки ота-онаси “ўқимаган”, оддий
ишчи ёки деҳқон бўлиши мумкин. У бундан но-
мус қилади. Институтдаги ёки ишдаги, ота-она-
ла ри ҳам фарзандлари каби олий маълумотли,
зиёли ва маданиятли бўлган дўстлари олдида
ўзининг асл ижтимоий ҳолатини билдиргиси
келмайди. Албатта, бу амал кишининг нақадар
тубан, аҳмоқ ва пасткашлигидан дарак беради.
Фақат разил кимсагина ота-онасидан фақатгина
уларнинг оддий ва камтар юриш-туришини деб
ор қилади. Мана шундай тоифага мансуб киши-
лар ҳақида халқимиз: “Кўрмаганнинг кўргани
қурсин!” дейди. Яна насиҳатомуз тарзда: “Ўтган
кунингни унутма, эски чориғингни қуритма!”
дейишади. Хуллас, олижаноб ва ориятли киши
ўз келиб чиқиши, насл-насаби, ота-онасининг
ижтимоий ҳолатидан асло уялмайди, балки иф-
тихор ҳиссини туяди. Бойиб кетгач, ижтимоий
савияси қандай бўлишидан қатъи назар, ўзининг
ишидай мартабага етиши учун тер тўкиб меҳнат
қилган ота-онасидан воз кечмайди, уларнинг
яхшилигини унутиб юбормайди. Байт:
Олижаноб инсон агар бойлик келса,
Ноинсофлик арқонини ҳеч тутмас.
Хароб кулба ичра унга ҳамроҳ бўлган
Яқинларин эслагайдир – унутмас.
36
Do'stlaringiz bilan baham: |