ОҚПАДАРЛАР ҚИССАЛАРИДАН
НАМУНАЛАР
1. Асмаъий (раҳимаҳуллоҳ) ёзади: “Араблар дан
бири менга ҳикоя қилишича, Абдулмалик ибн
Марвон ҳукмронлиги даврида Мунозил деган
бир йигит кекса отасига оқ бўлганлардан эди. У
отасига кўп озор берарди. Оқпадар йигит нинг
зулми ҳаддан ошиб, пичоқ суякка етгач, отаси
44
Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
йиғлаб мана бу сўзларни хиргойи қилиб юра-
ди ган бўлиб қолди:
Мунозилга кўрсатгандим лутфу шафқат,
Унинг учун раҳм этмоққа топиб фурсат.
Улғайганда бўлиб йигит бўйи баланд –
Туяларнинг ўркачидек. Кучли гарчанд
Зулм бирла олиб қўйди молимни у,
Кучи бирла қайирмишдир қўлимни у.
Буюк, ғолиб Аллоҳ, унинг қўлин қайир!
Молу мулку топганидан уни айир!
Қилгайдирман уни шундай дуоибад,
Ундан Раййон тоғи бағрин йитар албат.
Бу воқеа шаҳар ҳокимининг қулоғигача етиб
боради. Ҳоким оқпадар йигитни тутиб жазолаш
учун унинг уйига ўз навкарларини жўнатади.
Бироқ навкарлар келаётганидан хабар топ ган
қария тезда уйига кириб, ўғлига “орқа эшик-
дан чиқиб кет!” дея уйдан қочириб юборади.
Навкарлар уйга келишганда йигит уйда йўқ эди.
Шу тариқа у жазодан қутулиб қолади.
Йиллар ўтиб, у ҳам кексайиб, умри охирлаб
қолган бир паллада ўғли унга оқпадар бўла ди.
Энди ўғли унга бир вақтлар отасига етказ ган
ази ятларидан ортиқроқ ва ёмонроқ азият бера
бошлади. Ўғилнинг исми Халиж эди. Охи ри,
Мунозил ҳам худди марҳум отаси каби ҳасра-
ти дан чанг чиққанча, золим ўғлининг бераётган
Ота-онага оқ бўлишдан сақланайлик
45
азоблари ҳақидаги қуйидаги ҳазин ва шикоятомуз
мисраларни хиргойи қилиб юрадиган бўлди:
Халиж менга зулм айлади, молим олди,
Қоматим дол дамда менга у оқ бўлди.
Ҳаммадан ҳам уни афзал билган эдим,
Кексайсам у раҳму шафқат этар дедим.
Минг афсуски, кўп кўрсатди у азият,
Зулми ҳадсиз, лек сира ҳам қилмас шафқат.
Қасам бўлсин – туғилганда эдим хурсанд,
Улғайтирдим айлаб уни жонга пайванд.
Меҳнатимнинг мукофоти шу бўлса гар,
Қувонмасин энди ўғил ким кўрса гар.
Золим фарзанднинг жафоси ҳақидаги бу ҳа-
зин байтлар ўша вақтдаги шаҳар волийси нинг
қулоғига етиб борди. Волий дарғазаб бўлиб,
Мунозилнинг ўғли Халижни туттириб келади ва
уни жазо тариқасида дарраламоқчи бўлади. Шун-
да оқпадар бола волийга юзланиб: “Тақсир, мени
жазолашга шошилманг. Сиз ҳимоя қилаётган
бу одам Мунозил ибн Фаръон бўлади, ўз вақ-
ти да отаси у тўғрида мана бу байтларни айтган
эди”, деди ва бобосининг мазкур байтларини
ўқиб берди: “Мен билан Мунозил ўртасидаги
раҳм ўз ҳақини худди қарз эгаси қарзини тўлиқ
ун ди риб олгани каби тўлиқ ундириб олди...”
Волий бу шеърни эшитгач, Халижнинг отаси
Мунозилга юзланиб: “Эй сен, ўзинг отангга оқ
46
Do'stlaringiz bilan baham: |