Суғдда илк танга зарбининг йўлга қЎйилиши ва унинг хусусиятлари азизбек Ёрқулович холиқулов


муомаласининг келиб чиқиши ва мустақил равишда танга



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana21.01.2023
Hajmi0,52 Mb.
#900861
1   2   3   4
Bog'liq
r4909nIkYX8YYX7vmdcqnp5ByqZzttGb

 
муомаласининг келиб чиқиши ва мустақил равишда танга
 
зарб қилиниши 
қуйидаги модел асосида рўй берган: дастлаб,
 
бу ерга хазина сифатида бошқа 
ўлкаларнинг тангалари келтирилган, сўнгра ушбу тангалар намунаси бўйича 
у ёки бу
 
вилоят учун энг оддий бўлган ушбу тангаларга тақлидан
 
маҳаллий 
тангалар зарб қилина бошланган. Бу тангалар танга
 
зарб қилишнинг 
бошланғич шакли бўлибгина қолмай, ривожланган пул муомаласига эга 
давлатлар билан қўшни
 
бўлган вилоятлар ва мамлакатларда пул 
муомаласининг бошланғич шакли ҳам ҳисобланган. Ушбу жараённинг 
якунловчи
 
давридагина минтақада, жумладан, Суғдда ҳам мустақил
 
тангалар 
зарб қилинган [11;61].
 


Муайян тарихий ҳодиса ёки жараённи даврлаштириб тадқиқ этиш 
анчайин сермаҳсул натижага олиб келади. Шу ўринда Ўрта Осиёда пул 
муносабатларининг шаклланиш даврлари тўғрисида маълумот беришни жоиз 
топдик. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу жараённи шартли равишда 
қуйидаги даврларга бўлиш мумкин:
 
биринчи
 
давр – мил. авв. II минг- 
йилликнинг иккинчи ярми – мил. авв. I
 
мингйилликнинг биринчи ярми, яъни 
натурал айирбошлаш ва айирбошлаш савдоси даври; иккинчи давр
 
– мил. 
авв. V–IV аср
 
охири, яъни,
 
ёмбилар ва Аҳамонийлар биринчи тангаларининг 
муомалага кириши даври; учинчи давр – мил. авв. IV аср охири –
 
мил. авв. II 
аср ўртаси, яъни, Суғдда ва қўшни минтақаларда ҳакиқий товар-пул 
муносабатларининг
 
қарор топиши ва ривожланиши; пул муносабатларининг
 
майда бозор савдосига кириб келиши, пулдан хазина сифатида фойда-
ланилганлиги, тангаларнинг маҳаллий ҳукмдор номидан зарб килинганлиги;
 
тўртинчи давр – мил. авв. II аср иккинчи ярми – милодий I аср боши, яъни, 
Юнон-Бақтрия подшолиги қулаганлиги, Бақтрияда конфедератив Юэчжи 
давлатининг пайдо бўлганлиги, Суғд бир нечта мустақил мулкдан иборат 
бўлган, юэчжилар сулоласи томонидан бошқариладиган Қанғ давлати 
таркибига кирганлиги ва суғдий ёзувли тангалар зарби йўлга қўйилганлиги 
билан изоҳланади [11;62]. 
Дарҳақиқат мил. ав. II аср тарихда муҳим воқеликларга бой бўлди. Бу 
даврга келиб Ўрта Осиёда муҳим из қолдирган Юнон-Бақтрия давлати ташқи 
ҳужумлар ва ички бошбошдоқликлар натижасида таназзулга учради. 
Француз археологи К.Рапеннинг археологик маълумотларга таяниб 
келтиришича, подшоликнинг тамомила таназзулга юз тутиши милоддан 
аввалги 175 йилдан 125 йилга қадар, қарийб 125 йил давом этган бўлиши 
мумкин [21;91]. Табиийки, бу жараён янги мустақил ҳокимиятларнинг қарор 
топишига шароит яратди.
Бу даврга келиб Юнон-Бақтрия тасарруфидаги ҳудудлар бирин-кетин 
ўзларининг мустақилликларини эълон қила бошладилар. Жумладан, подшо-
ликдаги муҳим вилоят бўлган Суғд ҳам ўзининг мустақиллигини эълон 


қилган. Мустақиллигини эълон қилган вилоят ҳукмдорлари ўзларининг 
номларидан танга пулларни зарб қилишган [19;83]. Сиёсий мустақил 
бўлишга интилган Суғд ҳукмдорлари томонидан зарб қилинган илк тангалар 
Юнон-Бақтрия давлати ҳукмдорларига, кўпроқ Евтидем (мил. авв. 235 – 200), 
Евкрадит (мил. авв. 171 – 145) ва Гиркод тангаларига ўхшатиб, уларга 
тақлидан зарб қилинган. Ушбу Суғд тангаларидаги ёзувлар ҳали юнон 
ёзувида эди [5;269]. Суғдда милоднинг бошларига келибгина суғдий ёзувли 
тангалар зарб қилинганлиги маълум [13;9]. Ушбу типдаги тангалар кўпроқ 
Жанубий Суғд – Кеш ва Нахшаб ҳукмдорларига тааллуқли эканлиги 
келтирилади. Юқорида келтирилган маълумотларга таянган ҳолда Суғд 
ҳукмдорларининг ўз номларидан суғдий ёзувли мустақил тангалар зарб қила 
бошлаган даврни милод бошлари дея талқин қилиш мумкин.
Шу ўринда Бухоро ҳукумдорларининг илк танга зарби масаласига ҳам 
тўхталиб ўтишни лозим топдик. Гарчи воҳанинг Суғддаги сиёсий, иқтисодий 
мақоми турли даврларда турлича талқин этилса-да, [16;89] аксарият 
тадқиқотчилар Марказий Суғд – Самарқанд ва Ғарбий Суғд – Бухорони илк 
ўрта асрларда ягона сиёсий тузилма сифатида талқин қилишга ҳаракат 
қилишади. Ҳатто ўрта аср араб муаррихларининг асарларида Бухоро геогра-
фик жиҳатдан Суғд таркибида деб тилга олинади [12;49]. Ушбу манбаларда 
Бухоронинг сиёсий жиҳатдан Суғддан ажралиб чиққанлиги билан боғлиқ 
муаммога иккала минтақа ҳукмдорлари томонидан зарб қилинган 
тангаларнинг тадқиқигина ойдинлик киритиши мумкин.
Фикримизча, Б.Ғойибовнинг фикрлари асослидир. Милод бошларида 
ўз мустақил танга зарбига эга бўлган Суғд ҳукмдорлари Бухоро устидан ҳам 
ҳукмронлик қилишган. Милодий Бухоронинг Марказий Суғддан алоҳида-
лиги муаммосини ечишда ҳам тангалар тадқиқи муҳимдир. Милодий IV
асрларга келиб Бухоро ҳукмдорларининг суғдий ёзувдаги “ботиқ” шаклли 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish