Суғдда илк танга зарбининг йўлга қЎйилиши ва унинг хусусиятлари азизбек Ёрқулович холиқулов



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana21.01.2023
Hajmi0,52 Mb.
#900861
  1   2   3   4
Bog'liq
r4909nIkYX8YYX7vmdcqnp5ByqZzttGb



СУҒДДА ИЛК ТАНГА ЗАРБИНИНГ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ ВА УНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ
 
Азизбек Ёрқулович ХОЛИҚУЛОВ 
ассистент 
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 
Самарқанд, Ўзбекистон 
axoliqulov86@gmail.com
 
Аннотация 
Мақолада Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида жойлашган тарихий 
Суғддаги илк танга зарби ва унинг хусусиятлари таҳлил қилинган. 
Шунингдек, Суғдда илк ўрта асрларда иқтисодий муносабатлар,
 
Ўрта Осиёда 
пул муносабатларининг шаклланиш даврлари,
 
илк мустақил танга 
пулларнинг зарб этилиши тарихи,
 
уларнинг хронологияси, географияси 
масалалари, маҳаллий тангаларнинг ички ва ташқи савдодаги аҳамияти 
ҳақида маълумотлар келтирилган.
Таянч сўзлар: 
Суғд конфедерацияси, Оксиарт, суғдий ёзувли тангалар, 
Авсар ҳукмдори тангалари, ёйчи тасвиридаги кумуш суғдий тангалар, 
нумизматик материаллар.
 
К ВОПРОСУ О ПЕРВОЙ МОНЕТНОЙ ЧЕКАНКЕ В СОГДЕ 
Азизбек ХOЛИКУЛОВ 
Ассистент 
Самаркандский государственный университет
имени Шарофа Рашидова 
Самарканд, Узбекистан 
axoliqulov86@gmail.com
 
Аннотация 
В данной статье анализируется первая монетная чеканка в исторической 
Согдийской области, расположенной в оазисе Зеравшан и Кашкадарья, и ее 
особенности. В статье также приводятся сведения об экономических 
отношениях в Согде в раннем средневековье, периодах становления 
денежных отношений в Средней Азии, истории чеканки первых 
самостоятельных монет, их хронологии, географии, значении местных монет 
в отечественном и внешней торговле.
Ключевые слова: 
Согдийская конфедерация, Оксиарт, монеты с 
согдийские монеты, монеты Авсарского правителя, серебряные согдийские 
монеты с изображением лучника, нумизматические материалы. 
 
Илк ўрта асрларда Суғд конфедерациясининг қарийб барча 
ҳукмдорликларида танга зарби йўлга қўйилган бўлиб, ушбу ҳолат минтақада 
иқтисодий ҳаётнинг ривожланишида асосий омил бўлди. Мазкур танга зарби 
ўз тарихий асосларига эга бўлиб, Суғдда илк мустақил танга зарби Юнон-


Бақтрия (мил. авв. 250 – 125) подшолари давридаги давлат бошқаруви билан 
боғлиқлиги эҳтимоли юқори [1;259]. Кейинги даврдаги тадқиқотлар ундан 
олдинги даврда ҳам Суғдда тангалар зарб қилинганлиги ва ички савдода 
қўлланилганлигини кўрсатади.
Товар айрибошлашнинг асосий воситаси ҳисобланган танга пуллар 
ўзигача бўлган тери, дон-дун, чорва моллари, қимматбаҳо буюмлар каби 
савдо-сотиқ воситаларига қараганда анчайин қулайлиги билан аҳамиятлидир.
Ўрта Осиё ҳудудидан топилган илк тангалар Аҳамонийлар (мил. авв. 705 – 
303) даврига оид бўлиб, ушбу тангалар минтақага бошқа ўлкалардан 
келтирилган ҳисобланади [10;107]. Фақатгина Македониялик Александр 
(мил. авв. 329 – 327) томонидан унинг қайнотаси Оксиарт (Бақтрия зодагони) 
томонидан зарб қилинган Вахшунвар тангаларини тадқиқотчилар Ўрта 
Осиёдаги илк мустақил тангалар сифатида баҳолашади [4;69]. Ҳозирча ушбу 
маълумот устувор бўлиб қолмоқда.
Марказий Осиё, жумладан, Суғдда илк танга зарби, унинг 
хронологияси, географияси масалалари хусусидаги тортишувлар ўтган 
асрларнинг ўрталаридан бошланган эди [9;46]. Суғдда танга пулларнинг илк 
зарби, унинг қарор топиши, илк
 
босқичлари ва хусусиятлари кўламли 
нумизматик материал асосида Е.Зеймаль изланишларида анчайин ўрганилган 
[4;73]. Э.В.Ртвеладзенинг Е.Зеймалга суяниб келтиришича, минтақада пул

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish