Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Давлат божининг миқдори даъво аризаси билан мурожа-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet401/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   397   398   399   400   401   402   403   404   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

9. Давлат божининг миқдори даъво аризаси билан мурожа-
ат қилинган пайтда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан 
келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
андижон вилоят прокуратураси «Қишлоқхўжаликкимё» Ҳаб 
балиқчи туман бўлими манфаатида хўжалик судига мурожаат 
қилиб, «Файзли само юлдузи» Фхдан 813 000 сўм асосий қарз ун
-
диришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди пленумининг 
«хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 
18 апрелдаги 180-сонли қарорида даъво аризаси билан хўжалик 
судига мурожаат қилинган пайтда белгиланган энг кам ойлик иш 
ҳақи миқдорини ҳисобга олган ҳолда давлат божи ундирилиши 
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
тўғри қаноатлантирилиб, «Қишлоқхўжаликкимё» Ҳаб балиқчи 
туман бўлимига «Файзли само юлдузи» Фхдан 813 000 сўм асо
-
сий қарз ундирилган. шунингдек, «Файзли само юлдузи» Фхдан 
66 320 сўм давлат божи ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «дав
-
лат божи ставкалари ҳақида»ги 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли 


575
қарори билан тасдиқланган «давлат божи ставкалари» 2-бан-
дининг «а»-кичик бандига мувофиқ мулкий тусдаги даъво 
аризаларидан, даъво баҳоси 1 млн. сўмгача бўлганда – даъво 
баҳосининг 3 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан 
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси президентининг «иш ҳақи, пенсия
-
лар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш 
тўғрисида»ги 2008 йил 21 июлдаги пФ–4014-сонли Фармонининг 
2-бандига мувофиқ, 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида энг кам ойлик иш ҳақи 25.040 сўм 
миқдорида белгиланган.
демак, биринчи инстанция суди даъво аризаси билан хўжалик 
судига мурожаат қилинган пайтда белгиланган энг кам ойлик иш 
ҳақи миқдорини ҳисобга олган ҳолда жавобгардан 25 040 сўм дав
-
лат божи ундириши лозим бўлган.
шу сабабли кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг 
давлат божига тегишли қисмини ўзгартириб, «Файзли само юлду
-
зи» Фхдан республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия орган
-
ларининг ривожлантириш жамғармасига 25 040 сўм давлат божи 
ундирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   397   398   399   400   401   402   403   404   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish